И. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети
Техник-технологик инновация
Download 1.64 Mb.
|
2.Соха иктисодиети амалий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлатнинг таъсир этиш усуллари
- Бевосита иқтисодий усуллар
- Билвосита иқтисодий усуллар
- Расмдаги инновация фаолияти со ҳ аларини изохлаб беринг. Топшириқлар
Техник-технологик инновация – иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш учун хизмат қилади:
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш (ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш ҳисобига); тижорат нуқтаи назаридан анъанавий технология асосида олиш мумкин бўлмаган янги маҳсулотларни ўзлаштириш имконияти туфайли; тижорат нуқтаи назаридан истиқболда анъанавий технологиялар асосида ўзлаштириш имкони бўлмаган углеводород заҳираларини аниқлаш имкониятини мавжудлиги. Инновация учта асосий фукциясини бажаради: қайта ишлаб чиқариш, инвестиция, рағбатлантириш. Давлатнинг таъсир этиш усуллари. Давлатнинг корхоналар инновацион фаолиятига таъсири иккита, яъни маъмурий ва иқтисодий (бевосита ва билвосита) усуллари орқали амалга оширилади. Маъмурий усул - маълум фаолият турини чеклаш ёки уни ривожлантиришга каратилган қонуний асосга таянган бўлади. Бу стандартлаш ва патент сиёсатини хуқуқий меъёрлашдир. Бевосита иқтисодий усуллар. Уларга куйидагилар киради: молиялаштиришга йўналтирилган инвестиция (мақсадли, предметли мўлжалга, муаммо эчимини топишга йўналтирилган); лизинг; фонд операциялари; режалаштириш ва дастурлаш; давлат тадбиркорлиги. Билвосита иқтисодий усуллар. Давлатнинг инновацион сиёсатидаги иқтисодий усуллари асосан билвосита иқтисодий тартибга солиш орқали амалга оширилади. Бунга инновацион ресурсларни олиш имкониятига эга бўлиш ва уларнинг таркиби ва бахоси, инновацион хавф-хатарни юмшатиш окибатлари киради. Энг кўпрок кўлланиладиган усуллар кредит ва солик сиёсати хисобланади. Кредит сиёсати янгиликларни молиялаштиришга йўналтирилаётган молиявий ресурслар хажмини тартибга солади. Расмдаги инновация фаолияти соҳаларини изохлаб беринг. Топшириқлар: 1. Рақобатли бозор иқтисодиётининг ижобий ва салбий томонларини айтинг. Бозор иқтисодиётига давлатнинг аралашувини оклаш мумкинми? 2. Куйидагиларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқланг: - ижтимоий неъматлар давлат томонидан ишлаб чикарилиши керак; - иқтисодиёт амалдорлар манфаатини кондириш мақсадида бошқарилади; - давлатни маъмурий буйрукбозлик усули ёрдамида бошқарилиши иқтисодий ўсишни таъминлайди; - давлат сектори кийим ва поябзал ишлаб чиқариш кўринишида бўлади; - бозорнинг баҳо механизми ўз-ўзини бошқариш, харажатларни коплаш ва иқтисодиётнинг мувозанатли холда бўлишини таъминлайди; - ижтимоий неъматлар биргаликда истеъмол килиниши билан тавсифланади; - агарда давлат товарларга мувозанатли баҳодан паст баҳо белгиласа, бунда товарларнинг камомадлиги юзага келади; - давлат бозор иқтисодиёти шароитида ахолининг ночор катламларини ижтимоий химоясини кафолатлайди; - давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдан мақсади - кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини кўллаб-кувватлаш билан ишсизликни қисқартириш; - агарда қандайдир товарга мувозанатли баҳодан паст бўлган баҳо ўрнатилса бунда шу товарнинг сифати ошади. Кейс1 Шимолий пойтахтда музқаймоқни севиб истеьмол қилишади. Бу ерда уни Москвадагига қараганда 3 марта кўпроқ истеьмол қилишади. Бу кўпчилик рус регионларига қараганда кенгроқ ҳисобланади: маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини бошқа шаҳардаги заводлар билан бажонудил алмашади, бубир томондан Питерда ёпиқ сўров, бошқа томондан эса хусусий бозорда сотишни кенгайтиради. Петербург музқаймоқ сотишга ихтисослашган улгуржи савдогарларик узатишларига кўра ҳар ҳафта Петербургга қиймати 3 млн. Рублдан кам бўлмаган миқдорда музқаймоқ олиб келинади ва 2 млн. Рубллик маҳсулот олиб кетилади. Йилига ўртача 2,5 кг музқаймоқ истеьмол қиладиган Москва аҳолисидан фарқли равишда петербургликлар 8 йилига килограммга яқин истеьмол қилади. Петербургда 4та йирик музқаймоқ ишлаб чиқарувчи завод фаолият кўрсатади. Ёзда ушбу 1-музқаймоқ комбинати суткасига 60-80 тонна, жумладан, Талосто туридан 18 тонна, Колибридан 15 тоннага яқин, Петрохолодда эса 8 тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилади. Экспертларнинг хулосаларига кўра Петербург бозоридаги музқаймоқларнинг 60% дан ортиғи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тегишли. “Агар бизнинг музқаймоқ ишлаб чиқарувчиларимиз бозорнинг фақат ярмигагина эгалик қилса, вазият салбий (танқидий) тус олади ”- дея таькидлайди Талосто компаниясининг маркетинг ва реклама бўйича менежери Дмитрий Шилов. Музқаймоқ комбинати диреcтор ўринбосари Светлана Ступина шундай деб ҳисоблайди: “Петербург бозори жуда истиқболли, чунки бу ерда қишин-ёзин музқаймоқ истеьмол қилинганади”. Петербургга эса жуда арзон маҳсулотлар ёки етарлича қиммат бўлган шимолий Венетсия, Россия жавоҳири каби маркалардаги Айс-Филининг маҳсулотлари олиб келинади. Масалан, Петерозаводдан олиб келинадиган творог ва ёгуртли музқаймоқ Славмони Петербургда бошқ ҳеч қайси фирма таклиф қилолмайди. Петербург заводлари шахсий ассортимент борасидаги камчиликлар ўрнини тўлдириш учун бошқа шаҳардан келган ишлаб чиқарувчилар билан хилма-хил тур ва кўринишдаги музқаймоқларни алмашадилар. Шундай қилиб, Петрохолод Тул музқаймоқ комбинати билан, Москва яқинидаги Коломен комбинати ва музқаймоқ сервислар комбинати билан бартер келишувни тузди. Петербургдаги йирик музқаймоқ ишлаб чиқариш комбинати шу асосда Твер музқаймоқ комбинати билан биргаликда ишламоқда. Кўпчилик музқаймоққа бой бўлмаган Петербург маҳсулотларини ёқтирадиган регионлар билан алоқада бўлиш кўпроқ сивилизатсион характерга эга. Шундай қилиб Петербург улгуржи музқаймоқ сотувчилари Сибир, Оддесия, Ростова, Сочи каби шимолий-ғарбий ҳудудлар учун музқаймоқ ғамлайди. Петрохолод музқаймоқ заводи ўзининг машҳур Митя, Даша ва Белые ночи ботонларини вагонлаб Камчаткага юборади. Музқаймоқларни Норилск, Воркуту, Надим, Салехард ва бошқа шимолий шаҳарларга етказиб бериш учун самалёт рейслари ташкил қилинган.(йўлга қўйилган) Бундай қатновларга умумий етказиб бериш ҳажминиг 5 фоизи тўғри келади ва бундай етказиб бериш улгуржи нархни деярли 2 баробар қимматлаштиради. Кўпчилик Петербург музқаймоқ ишлаб чиқарувчиларининг регионал етказиб бериши – бу диверсификатсиянинг аниқ даражасидир. Москва бозори улар учун қулай, аммо эришиш қийин бўлган бозор бўлиб қолади. Москва бозорларида рақобатчиларнинг кўпайиши ишлаб чиқариш қувватинг ортиши ҳамда музқаймоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашув ва истеьмолнинг ошишига олиб келади. Талостлик Дмитрий Шилов сўзларига қараганда Москвадаги улгуржи савдо жуда истиқболли бўлиб, бу ерда Калинск, Тверск ва Волга бўйлари савдогарлари хариди учун маҳсулот ишлаб чиқарилади. “Нархларни ҳисобга олинганда, ҳатто юк тушириш харажатлари бўлса ҳам бизнинг маҳсулотимиз рақобатбардош бўлиб қолади” – дейди ўринбосар Шилов. Сиз творог ва ёгуртли музқаймоқни истиқболли деб ҳисоблайсизми? Сиз Москва бозорини эгаллашга қандай таклифлар берасиз? Шаҳримиз бозорига қандай инновацион қарорлар таклиф қиласиз? Тестлар Инновация – сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, .... деган маънони англатади. Нуқталар ўрнига керакли сўзларни қўйинг. А)*«янгиликни жорий этиш» Б) “янгича фикрлаш” В)“янги махсулот яратиш” Г) “янги технология” Инновация жараёни – бу: А) *янгиликнинг пайдо бўлиши ва унинг кенг миқёсида тарқалиши Б) янгиликнинг ҳаётга жорий этилиши В) янгиликларнинг пайдо бўлиши Г) янгича фикрлаш ёки ёндашиш Инновация бозори – бу: А)*янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этилган қисми Б) янги махсулот ишлаб чиқариш В) янги бозор талабини ўрганиш Г) соф рақобат бозори Инновация функциялари – бу: А) *қайта ишлаб чиқариш, инвестиция ва рағбатлантириш Б) корхонани рақобатбардошлиги В) тадбиркорлик фаолияти Г) ишлаб чиқариш ва рақобатбардошлик Корхонанинг инновация салоҳияти – бу: А) *молия, кадрлар, ахборотлар, моддий-техник ресурслар, хизмат кўрсатиш инфратузилмалар мажмуи Б) корхонанинг оқилона таркиби, корхонанинг тижорат стратегиясини ишлаб чиқиш В) корхонанинг асосий мақсадига мос келади ва келажакда инновация жорий этишни рағбатлантириш Г) янгиликларнинг кириб келиши корхонада кенг миқёсда қўлланиллиши Инновация фаолияти соҳалари – бу: А) *янгиликлар бозор, инвестиция капитал бозор, соф рақобат бозори, инновация инфраструктураси Б) монополистик бозор, олигополия бозори, соф монополия бозори В) новация ва инновация бозори Г) тўғридан-тўғри хорижий инвестиция Янгиликлар бозорининг моҳияти – бу: *илмий янгиликлар асосида маҳсулот яратиш бозорни янги товарлар ва хизматлар билан тўлдириш илмий янгиликларга корхонанинг ижобий муносабати ишлаб чиқариш ва харидорларга хизмат кўрсатиш 8.Лойиҳани баҳолаш қандай усуллари мавжуд? * соф дисконтлашган даромад, даромад индекси, ички даромад меъёри; қоплаш муддати, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция миқдори, деинфляция ички инвестицияни сарфланган миқдори инвестицияни қоплаш, пул қиймати ўзгариши, инфляция 9.Лойиҳани яратилишининг биринчи босқичи ўз ичига нималарни олади? *инновация ғоясининг пайдо бўлиши, инвестиция объекти ва субъектини хамда инвестициялар манбаларини аниқлаш маҳаллий, хорижий инвестицияларни жалб қилиш хусусий, минтақавий инвестицияларни жалб қилиш тадқиқот ва ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулотни сотиш 10.Лойиҳанинг иккинчи боскичи – бу: *инновация имкониятларини тадқиқот қилиш экспортни ҳисобга олган ҳолда маҳсулотга ёки хизматга бўлган талабни ошириш лойиҳани техник-иқтисодий асосномасини тайёрлаш импортни ҳисобга олган ҳолда маҳсулотга ёки хизматга бўлган талабни ошириш Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling