И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


VI. 340000-Архитектура ва қурилиш


Download 1.81 Mb.
bet20/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

VI. 340000-Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш


6.1. 340000-Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари профессор-ўқитувчилари таркибига қўйиладиган умумий талаблар
Бакалавриат:
Бакалавриат ўқув режа ва фан дастурини амалга оширишда ўқитилаётган фан бўйича таянч маълумотга, билимга, малака ва кўникмага эга бўлган юқори малакали ўқитувчилар (магистр ёки дипломли мутахассислар), доцентлар, фан доктори ва профессорлар, шунингдек тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассис ва амалиётчилар жалб этилиши керак.
Бакалавриат ўқув жараёнини ташкил этишда илмий-педагогик, илмий ёки илмий-методик фаолият билан шуғулланаётган кадрлар билан узлуксиз таъминланиши керак.
Таълим жараёнига амалдаги тегишли тармоқ ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларининг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари жалб этилиши мумкин.
Бакалавриат ўқув режа ва фан дастурини амалга оширишга жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар белгиланган тартибда малакаларини ошириб боришлари лозим.
Магистратура:
Магистратура ўқув режа ва фан дастурини амалга оширишда ўқитилаётган фан бўйича доцентлар, фан номзодлари, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ва профессорлар, шунингдек тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассис ва амалиётчилар жалб этилиши керак.
Таълим жараёнига амалдаги тегишли тармоқ ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларининг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари жалб этилиши мумкин.
Магистратура ўқув режа ва фан дастурини амалга оширишга жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар белгиланган тартибда малакаларини ошириб боришлари лозим.


6.2. ОТМ моддий-техник базасига қўйиладиган минимал талаблар
Бакалавр ва магистр тайёрлашнинг ўқув режа ва фан дастурини амалга оширувчи ОТМ ўқув дастурида назарда тутилган маъруза, амалий, лаборатория, семинар машғулотлари ҳамда курс иши (лойиҳаси), амалий ва илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун санитария-гигиена, ёнғинга қарши қоидалар ва меъёрларга мос келадиган моддий-техника базасига эга бўлиши керак.
Бакалавриат ва магистратура ўқув режа ва фан дастурларини амалга ошириш учун зарур бўладиган ОТМ моддий-техник базасига қўйиладиган минимал талаблар:
маъруза (оқим ёки гуруҳлар) аудиториялари билан;
амалий ва семинар машғулотлари учун аудиториялар билан;
илмий-тадқиқот ишини ўтказиш учун лаборатория хоналари билан;
ўқув машғулотларида кўргазмали материалларни намойиш қилиш учун турли хил аппаратуралар билан;
амалий машғулотлар ва лаборатория ишларини ўтказиш учун ўқув дастурига мос асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан;
илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун зарур лаборатория жиҳозлари билан;
интернет тармоғидан фойдаланиш учун глобал тармоққа уланган компьютер синфлари билан;
семинар машғулотларини ўтказиш ҳамда чет тилини ўрганиш бўйича лингафон синфлари билан таъминланган бўлиши керак.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling