I маъруза машғулотлари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1029015
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.pptx (1)

Инкорни инкор қонуни. Бу қонунга кўра, объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг 
ривожланиш жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. Бироқ эскилик 
бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар сақланиб қолади.Ривожланиш 
бурама(спиралсимон) шаклда, маълум нисбий такрорланишлар асосида, оддийдан мураккабга, 
пастдан юқорига қараб боради. 
Тараққиётдаги ворислик ва давомлилик инкорни инкор этиш йўли билан амалга ошиб боради. 
Бу муаммони ўрганишни инкор тушунчаси нимани ифодалашини аниқлаб олишдан бошлаш 
лозим. 
Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски, умри тугаётган нарса ва ҳодисаларнинг барҳам 
топиши ва янги нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш жараёни содир бўлиб туради. Бундаги 
эскининг янги билан алмашиниши инкор, деб аталади. «Инкор» атамасини фалсафага Гегель 
киритган. Унинг нуқтаи назарича, инкор ғоянинг, фикрнинг ривожланиш босқичидир. 
Диалектикада инкор кундалик онгда ишлатиладиган тушунчадан фарқ қилади. Диалектикада 
инкор қилиш тўғридан-тўғри «йўқ», демак эмас, ёки нарсани мавжуд эмас, деб эълон қилмоқ ёки 
уни ҳар қандай усул билан йўқотиб ташламоқ эмас. 
Диалектик инкорнинг муҳим икки жиҳати мавжуд: биринчиси, эскининг ўрнига янгининг 
келиши табиий-тарихий жараён бўлганлиги учун тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланса; 
иккинчиси, у янгини эски билан ворисий боғлиқ, эканлигини ҳам ифодалайди. Диалектик инкорга 
кўра, тараққиётнинг спиралсимон характери ўзининг қуйидаги уч жиҳатига эга: биринчидан
инкорни инкорда, даставвал, нарса ва ҳодисалар абадий ўзгармасдан қола олмаслиги, даврнинг 
ўтиши билан ҳар бир нарса ва ҳодиса ўзгариши, бу ўтишда эса янги сифат фақат емирилаётган 
нарса заминида пайдо бўлишини очиб беради.
Фалсафий категориялар. Фалсафада ўз хусусиятларига кўра “жуфт категориялар” деб 
аталадиган тушунчалар мавжуд. Улар инсоннинг табиат, жамият ҳодисалари моҳияти ва 
қонуниятларини билиш жараёнида эришган билимлари бўлиб, воқеликни яна ҳам чуқурроқ 
билишда қўлланиладиган муҳим илмий воситалар ҳисобланади. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling