I маъруза машғулотлари


Фалсафа фанининг муаммолари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1029015
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.pptx (1)

Фалсафа фанининг муаммолари ўз хусусиятларига кўра, азалий ва ёки ўткинчи бўлиши 
мумкин. Азалий муаммолар инсоният пайдо бўлган даврдаёқ вужудга келган бўлиб, токи одамзод 
мавжуд экан, яшайверади. Чунки инсоният тараққиётининг ҳар бир босқичида ушбу муаммолар 
янгидан кун тартибига қўйилаверади. Уларни ўрганиш жараёнида илм-фан тараққий этиб боради. 


Олам ва одам муносабатлари, дунёнинг мавжудлиги, борлиқнинг воқелиги, ундаги ўзаро 
алоқадорлик ва тараққий этиш, инсоният ҳаётидаги адолат ва ҳақиқат, яхшилик ва ёмонлик, уруш 
ва тинчлик, умрнинг мазмуни, табиат ва жамият тараққиётининг асосий тамойиллари билан 
боғлиқ кўпдан-кўп масалалар фалсафа ва фалсафий билим соҳаларининг азалий муаммолари 
сирасига киради. 
Фалсафада оламнинг асосида нима ётади, уни воқе этиб турган нарсанинг моҳияти нимадан 
иборат, деган масалалар ниҳоятда узоқ тарихга эга. Қадимги Юнонистон ва Римда бу масала 
«Субстанция» тушунчаси ва унинг мазмунини қандай тушунилишига қараб ўзига хос 
ифодаланган. Субстанция деганда олам ва дунёдаги нарсаларнинг моҳияти тўғрисидаги фикр 
тушунилган. Юнонистон файласуфи ва математиги Пифагор ҳамма нарса сонлардан ташкил 
топган деган бўлса, Афлотун субстанция — ғоялардир деган, Демокрит эса, оламнинг асосида 
атомлар (атом тушунчаси ўша даврда бўлинмас заррача маъносида ишлатилган) ётади деб 
тушунтирган. 
Бу масалаларни қай тарзда ҳал қилинишига қараб бир қанча фалсафий оқим ва йўналишлар 
вужудга келган. Масалан, оламнинг асосида нима ётади, унинг моҳияти нимадан иборат деган 
масалада монизм, дуализм, плюрализм, материализм ва идеализм каби қатор фалсафий қарашлар 
шаклланган. 
Монизм (юнонча — монос, яъни якка маъносини англатади) — оламнинг асоси якаю-ягона 
сабабга, битта асосга эга деб таълим берадиган фалсафий таълимотдир. 
Дуализм (лотин тилида дуа, яъни икки деган маънони ифодалайди) — оламнинг асосида 
иккита асос, яъни модда ва материя билан бирга руҳ ва ғоя, яъни идея ётади деювчи қараш. 
Плюрализм (лотин тилида плюрал, яъни кўплик деган маънони англатади) — оламнинг 
асосида кўп нарса ва идеялар ётади деб эътироф этадиган таълимотдир. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling