I маъруза машғулотлари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1029015
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.pptx (1)

Зарурият ва тасодиф. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятидан, уларнинг ички муҳим 
боғланишларидан муайян шароитда қатъий равишда келиб чиқадиган, келиб чиқиши муқаррар 
бўлган воқеа ёки ҳодиса зарурият деб аталади. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти билан боғлиқ 
бўлмаган, ташқи таъсир ва иккинчи даражали омиллар билан боғлиқ, бўлган, айни шароитда юз 
бериши ҳам, юз бермаслиги ҳам мумкин бўлган ҳодиса ёки воқеа тасодиф дейилади. Зарурият ва 
тасодиф ўзаро боғлиқ бўлган, бири иккинчисисиз мавжуд бўлмайдиган борлиқдаги нарса ва 
ҳодисаларнинг ўзгариши ва ривожланишига оид алоқадорликнинг икки томонидир. Улар бир-
бири билан ўзаро боғлиқ ва айни вақтда бир-биридан фарқ ҳам қилади. Бу фарқ, аввало, уларнинг 
ўзига хос хусусиятлари билан характерланади.
Имконият ва воқелик. Имконият ва воқелик ўзгариш ва ривожланиш жараёнидаги нарса ва 
ҳодисаларнинг икки хил даврини, икки хил ҳолатини, бу даврларнинг ўзаро муносабатини 
ўзларида ифодаловчи категориялардир. Воқелик — бу ҳозир реал мавжуд бўлган, яшаб турган 


нарса ва ҳодисалардир. Лекин бу ҳодисалар ривожланиш жараёнида бирданига ҳозирги ҳолатда 
бўлмай, балки дастлаб имконият ҳолатида бўлган бўлиб, улар ўзларининг маълум келиб чиқиш 
даврига, вақтига, тарихига эга. Воқелик ўзининг пайдо бўлиш давридан олдин имконият шаклида 
мавжуд бўлади. Имконият — бу воқеликнинг куртак ҳолдаги кўринишидир, у юзага чиқмаган 
воқеликдир. Шу билан бирга, имконият воқеликни келтириб чиқарувчи, ривожланишнинг 
объектив ва субъектив шарт-шароитлари ҳам бўлиши мумкин. Имконият объектив 
қонуниятлардан келиб чиқади, улар томонидан яратилади. 
Имконият ва воқелик категорияларини, уларнинг ўзаро диалектикасини чуқур билиб олиш 
кишиларнинг амалии фаолиятида, илмий текшириш ишларида катта аҳамиятга эга. Имконият 
воқеликка бирдан айланмайди. У эски воқелик ичида, аввало, куртак шаклида мавжуд бўлиб, сўнг 
ривожланиб бориб, тобора реаллаша боради ва маълум даврда, маълум шарт-шароит туфайли 
воқеликка айланади. Абстракт имконият ривожланиш жараёнида маълум объектив ва субъектив 
шарт-шароитлар етилганда, реал имкониятга айланади. Реал имконият — бу ривожланишнинг 
асосий тенденциясини ифодаловчи, ҳозирги шароитда унинг ички моҳиятидан келиб чиқувчи 
имкониятдир. Реал имконият конкрет, айни вақтда амалга ошиши мумкин бўлган имкониятдир. 
Ижтимоий тараққиётда имкониятнинг воқеликка айланишида объектив шарт-шароит ҳал қилувчи 
рол ўйнайди. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling