I маъруза машғулотлари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1029015
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.pptx (1)

Неотомизм — ХХ асрдаги энг йирик диний-фалсафий оқим бўлиб, у ўрта асрлардаги (ХIII 
аср) Фома Аквинскийнинг таълимотини қайтадан тиклади. У (нео — янги, томизм — «фома», 
транскрипцияда «тома» бўлиб ўзгарган) Фома Аквинскийнинг янги, замонавий таълимоти 
демакдир. Бу таълимотга кўра, илм ва эътиқод ўртасида тўла мувофиқлик, уйғунлик бор. Улар бир-
бирини тўлдириб туради, ҳар иккиси ҳам худо томонидан берилган хақиқат. 
Неотомизм вакиллари фикрича, илм етмаган жойда эътиқод қўлланиши керак. Лекин бу 
эътиқод кўр-кўрона, шунчаки ишонч бўлмай, балки мантиқан теран англанган эътиқод бўлиши 
керак. Худонинг мавжудлигини фалсафа турли мантиқий усуллар орқали исбот қилиши лозим. 
Шундай қилиб, фалсафанинг вазифаси динга хизмат қилишдан иборатдир. 
Неотомистлар дунёни, жамиятни худо яратган, жамият тараққиёти худонинг режаси асосида 
боради, дейдилар. Диний теология оқими бўлганлигидан неотомизм албатта, илоҳий қадриятларни 
устувор қўяди. Аммо у дин ва унинг жамиятдаги ўрнига, ўзининг номи келиб чиқишига сабаб 
бўлган, Фома Аквинский замонидан фарқли ёндошади. Фомадан кейинги давр Европада 
христианликнинг 
софлигини 
сақлаш 
ғояси, 
аста-секин 
мутлақлашиб, 
ўрта 
аср 
ақидапарастлигининг маълум кўринишларидан бири-инквизицияга олиб келган эди. Бу эса 
ҳурфикрлилик, илм-фандаги янгиликка қарши курашга айланиб кетган эди. Лекин инсон 
ҳуқуқлари, фикр эркинлиги демократия белгисига айланган ХХ асрда бундай ўтакетган 
ақидапарстликка ўрин йўқ. Неотомизм ҳозирги цивилизацияли дунёда цивилизациялашган 
таълимот сифатида майдонга чиқмоқда. Ўз навбатида бу демократия устивор бўлган ҳаёт тарзига 
муайян даражада мос келади. 
Неокантчилик XIX аср ўрталарида шаклланган ва ХХ аср бошларида ривожланган эди. 
Унинг вакиллари И. Kант ўз даврида қўйган илмий билишнинг умумийлиги ва зарурияти ҳақидаги 
ҳамда тажрибавий ақл ҳақидаги муаммоларни таҳлил этадилар. Бу таълимотга кўра, инсон дунёга 
бир марта келади, шунинг учун ҳар бир инсоннинг ҳаёти ўзи учун энг олий мақсаддир. Шундай 
экан, инсон ҳаётидан кимдир ўз мақсадларини амалга ошириш учун восита сифатида фойдаланиши 
мумкин эмас. Эркин мавжудот деганда, Kант издошлари ўзи хоҳлаган ишларни қилувчи кишини 


эмас, балки жамотчилик манфаатига қарши юрмайдиган, унга зид иш қилмайдиган, аммо ўз ҳақ-
ҳуқуқларини яхши биладиган инсонни назарда тутадилар. 
ХХ асрга келиб, фан ва техника тараққиёти билан илмий тафаккур ва тил муаммоларини 
фалсафий таҳлил қилишга қизиқиш ниҳоятда ортди. Бу йўналишда ишлаётган энг йирик 
оқимларга неопозитивизм, структурализм ва герменевтика каби фалсафий қараш намоёндалари 
мисол бўлади. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling