I маъруза машғулотлари
Система, структура ва элемент
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.pptx (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Система
- Мазмун ва шакл.
- Сабаб ва оқибат.
- сабаб
Система, структура ва элемент.Борлиқдаги нарса ва ҳодисалар система, структура ва
элемент алоқадорлигига ҳам эга бўлади. Чунки улар маълум системалар тарзида мавжуд бўлиб, ўз тузилиши ва таркибига кўра эса муайян структурага эга ҳамда қатор элементлардан ташкил топган бўлади. Система — бу борлиқдаги ўзаро боғлиқ, муайян тартибдаги бир-бирига таъсир ва акс таъсир қилиб турувчи нарсалар, ҳодисалар ва жараёнларнинг қонуниятли бирлигидир. Структура эса шу системани ташкил этган нарсалар, ҳодисалар ва жараёнларнинг тартиби, тузилиши, таркиби, жойлашиши ва ифодаланишидир. Структура ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг, ҳар бир системанинг ажралмас туб хусусияти бўлиб, у муайян элементлардан ташкил топади. Элемент система структурасини ташкил килган, нисбий мустақилликка эга бўлган тузилмадир. Ҳар бир система ўз структурасига кўра бир қанча ўзаро чамбарчас боғлиқ ва алоқадорликда бўлган элементлардан иборат бўлади. Мазмун ва шакл.Мазмун ва шакл ҳам кишиларнинг борлиқни билишида катта рол ўйнайди. Хўш, мазмун ва шакл нима? Мазмун — нарса ёки ҳодисани айнан шу нарса ёки ҳодиса сифатида ифодаловчи жараёнлар, муҳим элементлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат. Шакл — мазмуннинг мавжудлик усулини, унинг структурасини, яъни тузилишини ифодаловчи, нарса ва ҳодисаларнинг ички ва ташқи томонларининг бирлигидан иборат. Мазмунни ташкил этувчи хусусиятлар, зиддиятлар, элементлар шаклсиз ифодаланмаганидек, уларнинг мавжудлик усули, структураси, тузилиши ҳам мазмунсиз намоён бўла олмайди. Демак, мазмун ва шакл муайян бир нарса ёки ҳодисанинг бир-бири билан диалектик алоқадор бўлган икки томонидир. Сабаб ва оқибат.Нарса ва ҳодисалар ўзларининг пайдо бўлишлари, шаклланиш ва ривожланишларида бир-бирлари билан алоқадорликда ва сабабий боғланишларда бўлишиб, уларнинг бири сабаб, иккинчиси шу сабаб туфайли келиб чиққан оқибат бўлади. Уларнинг ўзаро бундай алоқадорлиги сабабий боғланиш дейилади. Бу сабабий боғланишда бир нарса ёки ҳодиса иккинчи бир нарса ёки ҳодисани вужудга келтиради. Хўш, сабаб ва оқибат нима? Бир ҳодисадан олдин келиб, уни вужудга келтирган ҳодиса ёки ҳодисалар гуруҳи сабаб деб аталади. Сабабнинг бевосита ёки бавосита таъсири билан юз берадиган ҳодиса оқибат дейилади. Сабаб билан оқибатнинг ўзаро алоқадорлиги сабабият деб аталади. Табиат ва жамиятдаги сабаб-оқибат боғланишларнинг кишилар фикридаги ифодаси сабабият категориясининг пайдо бўлишига олиб келган. Сабабият ҳодисалар ўртасидаги шундай ички алоқадорликки, бунда ҳар доим бир ҳодиса мавжуд бўлар экан, унинг кетидан муқаррар равишда иккинчиси содир бўлади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling