I маъруза машғулотлари


Ҳозирги замон фалсафий оқимлари. Миллий фалсафани ривожлантириш


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1029015
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.pptx (1)

4. Ҳозирги замон фалсафий оқимлари. Миллий фалсафани ривожлантириш 
муаммолари
Маълумки, ҳамма замонларда ҳам фалсафа ўз даврининг долзарб муаммоларини ҳал этиш 
йўлларини топишга ҳаракат қилган. ХХ асрга келиб инсоният фан ва техника тараққиёти соҳасида 
улкан ютуқларни қўлга киритди. Лекин шу билан бирга, айнан ушбу аср ижтимоий силсилалар, 
иккита жаҳон уруши, экологик инқироз, оғир йўқотишлар даври ҳам бўлди. Бу эса фалсафий 
фикрнинг тараққиётида ўз аксини топди, унинг турли йўналиш ва оқимлари шуғулланган 
муаммоларнинг салмоғи, мақсад-муддаосини аниқ белгилади. Бунинг натижаси сифатида, ҳозирги 
давр фалсафасида ниҳоятда хилма — хил оқим ва йўналишлар мавжуд. Ўз навбатида бу илм-фан 
ва амалиётнинг ҳамда XIX асрнинг иккинчи ярми ва ҳозиргача бўлган фалсафа илми ривожининг 
асосий хусусиятларини белгилайди. 
Ҳозирги замон фалсафасининг энг асосий тамойиллари умуминсонийликнинг устуворлиги, 
унинг миллийлик билан уйғунлиги, демократик эркинликлар, инсон қадри, бирор таълимотни 
мутлақлаштирмасликдир. Бағрикенглик ва толерантлик ҳозирги фалсафий таълимотлар ранг-
баранглигини таъминлайди. 
Анъанавий фалсафада, турли ғоявий тизимларга бўлинишига қарамай, муҳим муаммоларни 
ҳал этишда маълум бир умумийлик мавжуд эди. Ҳозирги замон фалсафасида аксинча, фалсафий 
муаммоларнинг кўп хиллиги ва ўзига хослиги, турли-туманлиги, улар асосида фалсафий 
оқимларнинг мустақил йўналиш сифатида шаклланганлиги яққол кўзга ташланади. 
Анъанавий фалсафада ақл — инсон моҳиятининг белгиловчиси, деб талқин этилган бўлса, 
энди рационализмга қарши инсоннинг мавжудлиги (экзистенциализм) муаммолари, ҳамда унинг 
норационал моҳияти илгари сурила бошлади. Яъни илгари маърифатпарварлик ғояси устувор 
бўлса, эндиликда кўпроқ инсон ҳуқуқларига эътибор кучайиб кетди. Фалсафа гуёки, 
мавҳумликдан аниқлик томон борди, умумий эмас, аниқ-равшан масалаларни ҳал қилиш 
бошланди. Анъанавий фалсафада ҳодисалар механика қонунлари асосида тушунтиришга ҳаракат 
қилинган бўлса, энди бундай таҳлил доирасидан четда қолган муаммолар ўрганила бошланди. 
Бугунги кунга келиб кўпгина фалсафий оқимлар ўзларининг анъанавий фалсафага алоқадор 
эканликларини ҳамда улардан фарқ қилишларини таъкидлаш мақсадида, номларига «нео», яъни 
янги, замонавийлашган деган маънони англатувчи қўшимчани қўшганлар. Масалан, 
неопозитивизм, неотомизм ва бошқалар шулар жумласига киради. 
Фаннинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилаш ва унга нисбатан муносабатга қараб, 
замонавий фалсафий таълимотларни асосан икки йўналишга ажратиш мумкин. Улардан бири — 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling