I маъруза машғулотлари


Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/18
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1029015
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.pptx (1)

Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳар бирига хос 
алоҳида, маълум гуруҳига хос махсус ва ҳаммасига хос умумий томонлари, хусусиятлари ҳамда 
улар ўртасидаги боғаниш ва алоқадорликни ифодалайди. Алоҳида нарса ва ҳодисагагина хос 
бўлиб, бу нарса ва ҳодисани бошқа нарса ва ҳодисадан фарқ қилувчи, такрорланмайдиган, 
индивидуал белги ва хусусиятлар бирлиги алоҳидалик дейилади. Кўпчилик нарса ва ҳодисаларга 
(ёки уларнинг турларига ҳамда томонларига) хос бўлган ўзаро ўхшаш, бир хил, такрорланувчи 
белги ва хусусиятлар бирлигини акс эттирувчи тушунча умумийлик деб аталади. Умумийлик 
борлиқдаги кўпчилик нарса ва ҳодисаларга (ёки уларнинг томонларига) хос бўлган умумий белги 
ва хусусиятларнинг фикрий инъикосидир. Нарса ва ҳодисаларга хос махсус томонлар, хусусиятлар 
бирлиги хусусийлик категориясида ифодаланади. Хусусийлик категорияси нарса ва 
ҳодисалардаги алоҳидалик ва умумийлик каби томонлар ўртасидаги алоҳидаликка нисбатан 
умумий, умумийликка нисбатан алоҳида бўлган томонлар, белгилар, ҳусусиятлар ва 
алоқадорликларни ифодалайди. 
Моҳият ва ҳодиса. Моҳият нарса ва ҳодисаларнинг ички, энг муҳим ўзаро боғланишлари, шу 
боғланишларнинг қонуний алоқадорликларини ифодалайди. Ҳодиса эса шу нарса ва жараёнларни 


ташкил этувчи томонлар, хусусиятлар ва боғланишларнинг намоён бўлиш шакли, моҳиятнинг 
ифодаланишидир. Масалан, ҳамма тирик мавжудотларнинг моҳияти улардаги модда алмашиш 
жараёни бўлмаса, тириклик жараёни — ҳаёт ҳам бўлмайди. Модда алмашиш жараёни бутун ҳаёт 
жараёнининг асосий моҳиятини ташкил этади. Лекин бу модда алмашув жараёни ҳар бир тирик 
организмда жуда хилма-хил кўринишларда содир бўлади. Бу кўринишлар — ҳодисалар. 
Бутун ва қисм. Бутун — ўзаро диалектик алоқадорликда бўлган қисмлар, бўлаклар, 
томонлар, элементлар, компонентларнинг узвий бирлигидан иборат бўлган алоҳида нарса, ҳодиса, 
жараёндир. Масалан, бизни ўраб турган олам бир бутундир. Қисм эса шу бутунни ташкил қилган, 
унинг таркибидаги маълум бўлак, компонент, элементдир. Масалан, бир бутун оламнинг бир 
қисми табиатдир. Бутун ва қисм ўзаро диалектик алоқадорликдадир. Бутуннинг умумий табиати 
уни ташкил қилувчи қисмларнинг умумий хусусиятларидан келиб чиқиб, бутун таркибидаги ҳар 
бир қисм бутуннинг ўзига хос хусусиятини маълум даражада ифодалайди. Лекин бутунни ташкил 
қилган бу қисмлар бутун таркибида ҳар бири алоҳида-алоҳида эмас, балки бутуннинг бўлаклари 
сифатида кўринади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling