I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счёт бўйича корреспонденция (2500)
Умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобиИшлаб чиқаришни бошқариш харажатлари салмоқли бўлган корхоналарда умумишлаб чиқариш харажатлари ой давомида 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счёти дебети бўйича жамланади. Уларга қуйидагилар киради: бошқарув аппарати ва бошқа цех ходимларини сақлаш; ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активлар эскириши (амортизацияси); ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар, бинолар, иншоотлар ва анжомларни сақлаш ва таъмирлаш; меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси харажатлари; синовлар, тажрибалар, тадқиқотлар, рационализаторлик ва ихтирочилик; инвентарь ва хўжалик ашёлари бўйича сарф харажатлар; ишсиз туриб қолишлардан йўқотишлар; цехларда сақлаш пайтида моддий бойликлар бузилишидан йўқотишлар; моддий бойликлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш камомади; бошқа харажатлар. Корхонанинг бухгалтерия хизмати ушбу харажатлар сметасини ишлаб чиқиши зарур. Умумишлаб чиқариш харажатларининг жамлама ҳисоби 2510 - «Умумишлаб чиқариш харажатлари» актив йиғш- тақсимлаш счётида қуйидаги счётлар бўйича юритилади; 2510 - «Моддий харажатлар»; 2511 - «Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари»; 2512 - «Ижтимоий ажратмаларга харажатлар»; 2513 - «Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси»; 2514 - «Бошқа харажатлар»; Ой давомида харажатлар 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счёти дебетида ҳисобга олинади, ой охирида харажатлар маҳсулот турлари ўртасида, шунингдек тугалланмаган ишлаб чиқариш ва товар маҳсулоти қолдиғи ўртасида тақсимланади. Шунинг учун 2510-счёт сальдога эга эмас. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счёт бўйича корреспонденция (2500)
Ишлаб чиқаришнинг хусусиятларига қараб умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлашнинг турли усуллари қўлланилади, уларнинг асосийлари қуйидагилардир: ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг асосий иш ҳақига мутаносиб равишда; тақсимлаш бўйича харажатларига мутаносиб равишда; ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига мутаносиб равишда; бевосита харажатларга мутаносиб равишда ва ҳоказо. Умумишлаб чиқариш харажатларини ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига мутаносиб равишда тақсимлашга мисол келтирамиз. Ишлаб чикариш корхонасида жами умумишлаб чикариш харажатлари – 320000 сумни ташкил этди, асосий ишлаб чикариш ишчиларининг иш хаки: А махсулот буйича – 120000сум, Б махсулот буйича – 180000сум, В махсулот буйича – 100000сум. Ҳисоб-китоб қуйидагича амалга оширилади: аввал хар бир махсулот буйича иш хаки харажатларининг жами ишлаб чикариш ишчиларига ҳисобланган иш хаки харажатларга нисбатан улушини аниклаймиз: А махсулот буйича иш хаки харажатлари улуши – (120000:400000)х100=30% Б махсулот буйича иш хаки харажатлари улуши – (180000:400000)х100=45% В махсулот буйича иш хаки харажатлари улуши – (100000:400000)х100=25% Сўнгра ушбу улушларга мувофиқ аниқ буюмга тўғри келадиган умумишлаб чиқариш харажатлари суммаси белгиланади: А буюми (320 000 х 30%) = 96 000 сўм; Б буюми (320 000 х 45%) = 144 000 сўм; В буюми (320 000 х 25%)= 80 000 сўм. Ушбу харажатлар тақсимлангач, улар асосий ишлаб чиқаришга қуйидаги ўтказма билан ҳисобдан чиқарилади: Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш». К-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари». Ёрдамчи ишлаб чиқариш таннархига харажатларни ҳисобдан чиқариш: Д-т 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш». К-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари». Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва таннархни калькуляция қилмайдиган корхоналарда ушбу харажатлар бевосита 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида ҳисобга олиниши мумкин. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling