I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи


Download 5.64 Mb.
bet101/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи


  • бевосита ва билвосита моддий харажатлар;

  • бевосита ва билвосита меҳнат сарфлари;

  • бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш хусусиятларига эга бўлган устама харажатлар.
    1. Давр харажатлари


  • сотиш харажатлари;

  • бошқариш харажатлари (маъмурий сарф-харажатлар);

  • бошқа операцион харажатлар ва зарарлар;
    1. Молиявий фаолият бўйича харажатлар


  • фоизлар бўйича харажатлар;

  • хорижий валюта билан операция бўйича манфий курс тафовутлари;

  • қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш;

  • молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
    1. Фавқулодда зарарлар


Маҳсулот таннархига қўшилиш усулига қараб ишлаб чиқариш харажатлари икки гуруҳга: бевосита (тўғри) харажатлар ва билвосита (эгри) харажатларга бўлинади.


Бевосита (тўғри) харажатлар бирламчи ҳужжатларга асосан маълум бир маҳсулот турининг ёки ишнинг таннархига киритилиши мумкин бўлган ва уларни яратиш ёки бажариш билан боғлиқ харажатлар ҳисобланади.
Билвосита харажатлар - бир неча йил маҳсулотни тайёрлаш билан боғлиқ (қувват, сув, буғ ва ҳоказолар сарфи), шунинг учун улар мазкур маҳсулот турлари ўртасида тақсимотнинг аниқ базаларига мутаносиб равишда тақсимланади.


  1. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби


Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:

  • ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);

  • ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

  • ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;

  • асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;

  • ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга қуйидагилар тегишли бўлади:



  • ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг асосини ташкил этиб, унинг таркибига кирадиган ёки маҳсулот тайёрлашда (ишларни бажаришда, ҳизматлар кўрсатишда) зарур таркибий қисм ҳисобланган четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар;

  • нормал технология жараёнини таъминлаш ва маҳсулотларни ўраш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситалар синовини ўтказиш, назорат қилиш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланиш) учун ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган харид қилинадиган материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни тузатиш учун эҳтиёт қисмлар, инвентарларнинг, хўжалик буюмларининг ва асосий воситаларга кирмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг қиймати;

  • сотиб олинадиган, келгусида ушбу корхонада монтаж қилинадиган ёки қўшимча ишлов бериладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар;

  • ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, корхонанинг ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган фаолиятнинг асосий турига тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ишлар ва ҳизматлар.

Ишлаб чиқариш характерига эга бўлган ишлар ва ҳизматларга маҳсулот тайёрлаш бўйича айрим операцияларни бажариш, хом ашё ва материалларга ишлов бериш, истеъмол қилинаётган хом ашё ва материаллар сифатини аниқлаш учун синовлар ўтказиш, белгиланган технологик жараёнларга риоя этилиши устидан назорат қилиш, асосий ишлаб чиқариш фондларини тузатиш ва бошқалар тегишли бўлади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча харажатлар 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида акс эттирилади.
Буюмларга ишлов бериш мураккаб технологияли ишлаб чиқаришда ҳар ойнинг охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари аниқланади. Тугалланмаган ишлаб чиқариш деб технологик жараёнда назарда тутилган ишлов беришнинг барча босқичларидан тўлиқ ўтмаган маҳсулотга, шунингдек тўпланмаган, синовдан ўтмаган, техник назорат бўлимига қабул қилинмаган буюмларга айтилади. Тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари инвентаризация ёрдамида аниқланади ёки меъёрий (режадаги) таннарх бўйича акс эттирилади ва 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича қолдиқ сифатида чиқариб олинади.



  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling