I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Фавқулотда зарарлар - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ходисалар ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддаларидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди.
У ёки бу модданинг фавқулодда зарарлар моддаси сифатида акс эттирилиши учун у қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак: одатдаги фаолиятдан четга чиқувчи тавсифи - воқеа ёки битим юқори даражада одатдаги фаолиятдан четга чиқиш билан тавсифланиши ва аниқ холда корхонанинг одатдаги хўжалик юритиш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тавсифга эга бўлиши лозим; камдан-кам вужудга келиши - воқеа ёки битим тавсифи шундай бўлиши керакки, кўзланган келажакда, яъни бир неча йил мобайнида улар такрорланишини кутиш мумкин эмас; мустақиллик - бўлиб ўтган воқеа ёки битим корхона жамоасининг ихтиёри ва харакатидан ташқари содир этилган, яъни бошқариш ходимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларга боғлиқ эмас. Тегишли моддаларни фавқулодда харажатларга киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарорлар қабул қилишда ишлар амалга ошириладиган шароитларни хам ҳисобга олиш лозим. Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект алохида иқлим шароитларида жойлашган бўлса, у холда - иқлим шароитларига боғлиқ холдаги ишламай туриб қолишлар фавқулодда деб бахоланиши мумкин эмас, чунки ушбу модда «камдан-кам вужудга келиш» мезонига жавоб бермайди. Фавқулодда харажатлар туркумига қуйидаги ходисалар ва битимларни киритиб бўлмайди, зеро улар одатдаги бизнес таваккалчилигига мансубдир: дебиторлик қарзлари, товар-моддий бойликлар ёки узоқ муддатли активларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар; валюта курс фарқидан кўрилган зарарлар; махсулот ёки товарлар таннархидан паст нархларда сотилгандан кўрилган зарарлар ва бошқалар. Халқаро амалиётда одатда фавқулодда зарарларга қуйидагилар киритилади: табиий офатлар ёки бахтсиз ходисалардан (масалан, зилзила, сув тошқини, ёнғинлар ва хоказо) кўрилган йирик йўқотишлар; сиёсий ўзгаришлар, яъни уруш, инқилоб ва бошқалар натижасидан кўрилган йўқотишлар; қонунчилик ўзгариши муносабати билан кўриладиган йўқотишлар, масалан экспроприация қилиш, давлат тасарруфига ўтказиш, фаолиятнинг айрим турларини тақиқлаш ва бошқалар. Молиявий ҳисоботда фавқулотда бандларни алохида ажратиб кўрсатишдан асосий мақсад ҳисобот даврида фаолият натижаларини янада хам холис акс эттириш, зеро ушбу зарарлар корхона ходимларининг харакатига боғлиқ эмас ва улар таъсир доирасидан ташқаридадир. Фавқулодда зарарлар ҳисобот даври мобайнида 9720-«Фавқулоддаги зарарлар» счётининг дебетида жамланади. Ҳисобот даврининг охирида эса зарарлар суммасининг барчаси 9910-«Якуний молиявий натижа» счёти бўйича ҳисобдан чиқарилади. Мисол. Яшин уриши натижасида тайёр махсулот омбори ёниб кетди ва қуйидаги зарар кўрилди: тайёр махсулот камомади – 1 532 минг.сўм; асосий воситалар чиқиб кетишидан зарар - 1138 минг.сўм; инвентарь ва хўжалик ашёлари чиқиб кетишидан зарар - 30 минг.сўм. Зарарлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилади: Д-т 9720-«Фавқулоддаги зарарлар» - 2 700 минг.сўм К-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» - 1 532 минг.сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 1 138 минг.сўм К-т 1080-«Инвентарь ва хўжалик жихозлари» - 30 минг.сўм; Ҳисобот даврининг охирида фавқулодда зарарлар якуний молиявий натижага ҳисобдан чиқарилади: Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 2 700 минг.сўм К-т 9720-«Фавқулоддаги зарарлар» - 2 700 минг.сўм. Харажатларнинг яна бир тури бу фойда солиғи бўйича харажатдир. Ушбу харажатларнинг ҳисоби 9800-«Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар» гурухида олиб борилади ва улар қуйидагилардан иборат: ҳисобот даври мобайнида фойда солиғи бўйича харажатларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар» счёти; 9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» счёти. Ушбу счётларнинг дебетида ҳисобот даври мобайнида юқорида қайд этилган солиқлар ҳисобланиши акс эттирилади. Солиқларни ҳисоблаш қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: Д-т 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар» Д-т 9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)». Ҳисобот даврининг охирида ҳисобланган солиқларнинг тўлиқ суммаси қуйидаги ўтказмалар билан якуний молиявий натижага ҳисобдан чиқарилади: Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» К-т 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар» К-т 9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар». Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling