I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий фаолият бўйича харажатлар
Бошқа харажатлар ҳисоби
Ишлаб чиқариш харажатлари ва давр харажатларидан ташқари корхонанинг харажатлар таркибига, шунингдек, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқлодда харажатлар, фойда солиғи бўйича харажатлар киритилади. Молиявий фаолият бўйича харажатлар қуйидагилардан иборат: банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган банк ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлардан ташқари), шу жумладан, муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар; мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари; чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар; сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва хоказоларга) маблағларни қайта бахолашдан кўрилган зарарлар; ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар; молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан, қимматли қоғозлар бўйича манфий дисконт. Бундай харажатлар ҳисобот даври мобайнида 9610-9690-молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ҳисобга олинади, ҳисобот даврининг охирида эса ушбу счётларнинг кредитидан 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Мисол. Корхонада қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттириладиган операциялар амалга оширилган: банкдан олинган кредит бўйича 200 минг.сўм суммада фоиз ҳисобланди: Д-т 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» - 200 минг.сўм К-т 6920-«Ҳисобланган фоизлар» - 200 минг.сўм; қимматли қоғозларни қайта бахолашдан кўрилган зарар - 14 минг.сўмқайд этилган: Д-т 9690-«Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» - 14 минг.сўм К-т 5810-«Қимматли қоғозлар» - 14 минг.сўм; валюта счётини қайта бахолаш натижасида юзага келган 16 минг.сўмлик манфий курс фарқи тан олинди: Д-т 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» - 16 минг.сўм К-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 16 минг.сўм; ҳисобот даврининг охирида молиявий фаолият бўйича харажатлар якуний молиявий натижага ҳисобдан чиқарилган: Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 230 минг.сўм К-т 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»- 200 минг.сўм К-т 9690-«Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» - 14 минг.сўм К-т 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» - 16 минг.сўм. Бухгалтерия ҳисобида фавқулодда зарарлар алохида ҳисобга олиниши лозим. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling