I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхона хусусий капитали ҳисоби Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва тақсимланмаган фойда ҳисоби
- Корхона хусусий капитали ҳисоби
12.1 МАСАЛА: ― ”SAMA GROUP”МЧЖ асосий фаолияти ишлаб чикариш бўлиб, 2021 йил июль ойида қуйидаги операциялар амалга оширилди, бухгалтерия проводкаларини беринг ва молиявий натижа хисоботини тўлдиринг:
МАВЗУ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ВА КОРХОНА ФАОЛИЯТИ МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРИ ҲИСОБИКорхона хусусий капитали ҳисоби Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва тақсимланмаган фойда ҳисоби Корхона хусусий капитали ҳисоби Устав капитали (фонди) корхонани ташкил қилиш вақтида унинг таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қатнашчилар (мулкдорлар) мол-мулкдаги улушларининг (пул бирлигидаги) йиғиндисини ифодалайди. Бухгалтерия ҳисобида устав капитали ҳамда таъсисчиларнинг устав капиталига қўшадиган улуш бўйича қарзлари алоҳида ҳисобга олинади. Бозор иқтисодиёти шароитида устав капитали бир томондан корхона мол-мулкининг қийматини, иккинчи томондан ушбу корхонанинг таъсисчилари, инвесторлар олдидаги қарз қийматини ифодалайди. Устав капитали бўйича молиявий- хўжалик операцияларини акс эттириш тартибидаги ўзгаришларни республикада шаклланаётган замонавий бозор муносабатлари талаблари тақазо этган. Устав капитали (фонди) бўйича операциялар ҳисоби шу номдаги 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳида ҳисобга олинади. 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» қуйидаги учта счёт билан тўлдирилади: 8310-«Оддий акциялар»; 8320-«Имтиёзли акциялар»; 8330-«Пай ва улушлар». 8310-«Оддий акциялар» счёти давлат корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг устав фондини ҳамда акциядорлик ва шерикчилик жамиятларининг устав капиталини ҳисобга олиш учун хизмат қилади. Бу счётда корхона уставида рўйхатдан ўтказилган миқдор доирасидаги ҳақиқий устав капитали ёки тўланган акцияларнинг номинал қиймати акс эттирилади. Устав капиталининг бухгалтерия ҳисобидаги миқдори уставда қайд этилган миқдордан ошиб кетиши мумкин эмас. Устав капиталида иштирокчилар ҳиссасининг бир қисмини уларга қайтариш унинг миқдорини камайтирмайди, балки акциядорлик жамиятининг сотиб олинган шахсий акциялари сифатида расмийлаштирилиб, 8610- «Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий» счётининг дебетига ўтказилади. 8320-«Имтиёзли акциялар» счётида имтиёзли акциялар тарзида чиқарилган акциядорлик капиталининг миқдори ҳисобга олинади. Акциядорлик шаклидан ташқари, бошқа мулкчилик шаклларида очиладиган хўжалик юритувчи субъектлар, устав капитали шаклланишини 8330-«Пай ва улушлар» счётида ҳисобга оладилар. Корхона давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган (акцияларга обуна бўлган суммада) таъсисчилар қўшиши зарур бўлган улуш қийматидан унинг устав капитали 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» ва 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счётларида акс эттирилади. Бадалларнинг киритилиши 8330-счётга таъсир кўрсатмайди, лекин таъсисчилар қарзларини қоплайди. 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» счётидаги акс эттириладиган устав капитали миқдори таъсис ҳужжатлардаги миқдорга тенг бўлиши шарт. Устав капитали қиймати ўзгарганда, ушбу таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиб, бу ҳужжатларни давлат рўйхатидан қайтадан ўтказиш лозим. Асосий воситаларнинг қайта баҳоланиши, қабул қилиниши, ҳисобдан чиқарилиши устав капитали қийматини ўзгартирмайди, агар уставга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган бўлса. Мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарда устав капиталининг миқдори турлича белгиланади: устав капитали акциядорлик жaмиятлapидa - акцияларнинг номинал бўйича қийматига; масъулияти чекланган жамият (ширкат)ларда – таъсис ҳужжатларига биноан мулкдаги улушлари суммасига; мулкчиликнинг жамоа шаклидаги корхоналарда – барча ходимлар улушлари суммасига тўғри келади; давлат корхоналарида устав капитали хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун корхонага давлат томонидан бириктирилган мол-мулк суммасига мувофиқ келади. Таъсисчиларнинг улушлари пул суммалари, шунингдек бинолар, иншоотлар, ускуналар, номоддий активлар ва ҳоказолар кўринишида киритилиши мумкин. Мисол. Таъсис ҳужжатларига мувофиқ «Минор» АЖ устав капитали 2 000 минг.сўмни ташкил этади. Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:
8410-«Эмиссия даромади» счёти акцияларни номинал қийматдан ошадиган нархларда дастлабки сотиш пайтида олинадиган эмиссия даромадини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бухгалтерия ўтказмаси қуйидаги ёзув билан расмийлаштирилади: Д-т корхонага акцияларни тўлашга берилган пул маблағлари ёки бошқа бойликларни ҳисобга олиш счётлари К-т 8410-«Эмиссия даромади». 8500-«Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар» счёти мол-мулкни қайта баҳолашда ҳосил бўладиган резервларни, шунингдек бепул олинган мол-мулк қийматини (пул маблағларидан ташқари), корхона (акциядорлик жамияти, ширкат) мол-мулкини кўпайтирадиган бошқа тушумларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. 8500-«Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳидаги счётларнинг ташкил этилиши ва тўлдирилиши 8500- счётлар гуруҳи кредити бўйича 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)», 0110-0190- «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар», 0410-0490-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар», 1010-«Хом ашё ва материаллар» счётлари ва корхона мол-мулкининг бошқа счётлари билан корреспонденцияда акс эттирилади. Зарурат бўлганда, айрим тармоқларнинг хўжалик юритувчи субъектлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш учун маблағлар резервини ташкил қилишлари мумкин. Ушбу резервга ажратмалар «Ишлаб чиқариш аҳамиятидаги бошқа харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади ва кўзда тутилаётган харажатлар қиймати ҳамда асосий воситалар ҳар бир объектини капитал таъмирлашнинг даврийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Резервга ажратмалар меъёри ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилади ва зарурат бўлганда янги молия йили учун ажратмалар миқдори кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин. Агар капитал таъмирлашга резерв маблағлари суммаси ушбу объектни тузатишга қилинган ҳақиқий харажатлар суммасидан ошиб кетса, ошиб кетган сумма бўйича тузатиш (сторно) киритилиши керак; агар ҳақиқий харажатлар резервдагидан ошиб кетса, у ҳолда ошиб кетган сумма «Ишлаб чиқариш аҳамиятидаги бошқа харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади. Суммалар резервланиши 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётининг кредитида ишлаб чиқариш харажатлари (муомала чиқимлари) счётлари билан корреспондентланган ҳолда акс эттирилади. Резервдан фойдаланиш 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётининг дебетида 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счёти билан - ходимларга меҳнат таътили, узоқ муддат давомида ишлаганлиги учун ҳар йилги тақдирланишларни тўлаш суммасига; 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти билан - асосий воситаларни таъмирлаш қийматига ва бошқа счётлар билан корреспондентланган ҳолда акс эттирилади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling