I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича корреспонденция
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича корреспонденция
Асосий воситалар (9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши») ва бошқа активларнинг (9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши») сотилишидан натижалар алохида счётларда аниқланади ва ҳисобга олинади. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар ўз махсулотлари сифатига турли хил кафолатларни берадилар, шунинг учун ҳаридорни юклаб жўнатилган махсулот сифати қониқтирмаса, у олинган товарни қайтариш хуқуқига эга. Бу холатда қайтарилган товар ёки махсулотнинг ҳисоби 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счётида олиб борилади. Бу счёт 9000- «Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар» гурухидаги счётларга нисбатан контрпассив ҳисобланади ва даромадлар суммасини камайтиради. Қайтарилган товар қиймати қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан акс эттирилади: ҳаридордан пул маблақлари олинган бўлса, унга ушбу пул маблақларини қайтаришда: Д-т 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»; ҳаридорлардан пул маблағлари олинмаган бўлса, уларнинг дебиторлик қарзини бекор қилиш суммасига: Д-т 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» К-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»; ҳисобланган ҚҚС, акциз солиғи суммасига: Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ёки 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар». Қайтарилган махсулот ёки товарлар таннархи қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» ёки 2910-«Омбордаги товарлар» К-т 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи», 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи». Ҳисобот даврининг охирида 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счёти қуйидаги тарзда ёпилади: Д-т 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар» К-т 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши». Шартнома шартларига мувофиқ корхоналар ҳаридорларга шартномада белгиланган муддатдан олдин тўлов учун чегирмалар ёки яроқсиз махсулот бўйича нархлардан чегирмалар, шунингдек катта хажмда товар сотиб олганлиги учун чегирмалар бериши мумкин. Бундай чегирмалар 9050 - «Ҳаридорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» махсус счётида ҳисобга олинади. Бу счёт 9000 гурухдаги даромадларни ҳисобга олувчи счётларга нисбатан контрпассив ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси тайёр махсулот, товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сотилишидан олинган суммани камайтиради. Берилган чегирмалар суммасига қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади: Д-т 9050-«Ҳаридорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» К-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ёки 5110-«Ҳисоб-китоб счёти». Ҳисобот даврининг охирида 9050-«Ҳаридорларга ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счёти қуйидаги тарзда ёпилади: Д-т 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар» К-т 9050-«Ҳаридорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар». Юклаб жўнатиш ва сотишнинг ҳисоби, 2810, 9410, 9010, 9020, 9030, 9210, 9220, 4010 счётлари кредитидаги айланмаларни ва 9010, 9020, 9030 счётлари учун тахлилий маълумотларни Қайд этиш учун мўлжалланган 11-сонли журнал-ордерда счётларга ажратган холда ва жамлама кўрсаткичлар бўйича олиб борилади. 11-сонли журнал-ордер 15 ва 16-сонли Қайдномаларнинг тахлилий маълумотларига асосан тўлдирилади. Шуни таъкидлаш лозимки, 9110 ва 9010- счётларга тахлилий маълумотлар 11-сонли журнал-ордерда, нафаҚат ҳисобот ойи бўйича, балки йил бошидан, хаҚиҚий таннархи, ҳисоблаш нархлари, таҚдим этилган счётлар ёки уларнинг ўрнини босувчи хужжатлардаги суммалар бўйича келтирилади. 2-сонли БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар»га кўра оралиқ тўловлар ва ҳаридорлардан олинган бўнаклар суммалари бўйича даромадлар тан олинмайди, шунинг учун ҳаридорҳисоб-китоб счётига махсулот учун олдиндан хақ ўтказса, у 6310-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётида акс эттирилади. Мисол. Корхона ўз махсулотини сотиш учун 300 минг.сўмлик контракт тузди ва хақнинг 15%ини, яъни 45 минг.сўмни олдиндан олди. Мазкур операция қуйидагича ёзув билан акс эттирилади: олдиндан олинган тўлов суммасига: Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – 45 минг.сўм К-т 6310-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» – 45 минг.сўм; ҳисобварақ-фактура асосида товар юклаб жўнатилганидан кейин: Д-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» – 300 минг.сўм К-т 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар» – 300 минг.сўм; олдиндан олинган тўлов суммасига: Д-т 6310-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» – 45 минг.сўм К-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» – 45 минг.сўм; ҳисоб-китоб счётига ҳаридор томонидан унинг қолган қарзи ўтказилганда: Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – 255 минг.сўм К-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» – 255 минг.сўм. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling