I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Операциялар мазмуни Сум Д-т К-т
- Тайёр махсулот ва уни бахолаш Тайёр махсулот ишлаб чиқарилиши ва унинг омборга келиб тушиши ҳисоби Тайёр махсулотни юклаб жўнатиш
- Тайёр махсулот ва уни бахолаш Тайёр махсулот
11.1 МАСАЛА: “SAMA GROUP” МЧЖ асосий фаолияти мехмонхона хизмати бўлиб, 2021 йил май ойида қуйидаги операциялар амалга оширилди, бухгалтерия проводкаларини беринг ва молиявий натижа хисоботини тўлдиринг:
МАВЗУ. ТАЙЁР МАҲСУЛОТ, ТОВАРЛАР ВА УЛАРНИНГ СОТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШТайёр махсулот ва уни бахолаш Тайёр махсулот ишлаб чиқарилиши ва унинг омборга келиб тушиши ҳисоби Тайёр махсулотни юклаб жўнатиш ҳисоби Махсулот, товарлар, ишлар ва хизматларсотилиши ҳисоби Корхонанинг бошқа даромадлари ҳисоби Тайёр махсулот ва уни бахолаш Тайёр махсулот – корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнининг пировард махсулотидир. Технологик ишлов беришнинг барча босқичларидан ўтган, тасдиқланган стандартлар ва техник шартларга мувофиқ келадиган (унинг сифатини тасдиқлайдиган сертификат ёки бошқа хужжат билан таъминланган), техник назорат бўлими қабул қилган ва омборга топширилган ёки ҳаридорга юклаб жўнатилган махсулот тайёр махсулот деб ҳисобланади. Тайёр махсулот айланма маблақлари таркибига киради ва шунинг учун «Бухгалтерия ҳисоби тўқрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан у балансда ишлаб чиқариш жараёнида асосий воситалар, хом ашё, материаллар, ёқилғи, қувват, мехнат ресурслари ва уни ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни ўз ичига оладиган махсулотнинг хақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича акс эттирилиши керак. Тайёр махсулотнинг хақиқий таннархини фақат ҳисобот даври (ой) тугаши билан ҳисоблаш мумкин. Махсулотнинг харакати (ишлаб чиқариш, юклаб жўнатиш, сотиш) эса хар куни юз беради, шунинг учун жорий ҳисоб учун махсулотнинг шартли бахоси зарур. Тайёр махсулот харакатининг жорий, кундалик ҳисоби ҳисоб нархларида режадаги ишлаб чиқариш таннархи ёки шартномавий нархлар бўйича юритилади. Ой охирида тафовут аниқланади ва ҳисоб нархи хақиқий таннархгача етказилади. Жорий ҳисобда тайёр махсулотни бахолаш 4-сонли БҲМС «Товар-моддий захиралар»га биноан FIFO ёки ўртача тортилган қиймат (АVЕСО) усулларидан бирига кўра амалга оширилиши мумкин. Ушбу усулларнинг мохияти 8-боб «Моддий бойликлар, фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жихозлари ҳисоби»да кўриб чиқилган. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling