I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
20 йил « » даги -сонли шартномага 20 йил « » даги -сонли ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
Етказиб берувчининг идентификация рақами (СТИР) Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР)
Раҳбар Товарни бердим:(етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси) Олдим 20 йил « » даги -сонли ишончнома бўйича Сотиш жараёни икки томонлама хусусиятга эга. Бир томондан, у махсулот бериш, иш бажариш, хизмат кўрсатишнинг моддий-ашёвий жараёни, бошқа томондан эса махсулот, иш, хизматларга хақ тўлаш жараёнидир. Ушбу жараёнлар вақт бўйича мос тушмайди, улар амалга ошириладиган хўжалик операциялари хусусиятига кўра фарқланади. Сотиш жараёнида корхона даромад олади, уни тўқри ўлчаш ва ўз вақтида ҳисобга олиш керак, чунки корхона бюджетга тўлаши зарур бўлган солиқларнинг миқдори ана шунга боғлиқ. Махсулот (ишлар ва хизматлар) сотилишидан олинадиган даромадни ҳисобга олиш тартиби 2-сонли БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» билан тартибга солинади, унга кўра қуйидаги шартлар бажарилганда товарларни сотишдан даромад олинган деб тан олинади: агар корхона ҳаридорга товарларга эгалик қилишга доир хатарлар ва афзалликларнинг анчагина қисмини берса; корхона сотилган товарларга эгалик қилиш ва уларни назорат қилиш хуқуқини сақлаб қолмаса; даромад миқдори ишончлиликнинг юқори даражасида бахоланганда; битим билан боғлиқ бўлган даромаднинг келиб тушиш эхтимоли мавжуд бўлганда. Махсулотлар, ишлар ва хизматлар сотилишининг ҳисоби 9000-«Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар» гурухида олиб борилади. Ушбу счётлар гурухи тайёр махсулот, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар сотилиши жараёни тўҚрисидаги маълумотни умумлаштириш учун мўлжалланган. 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар», 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар», 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётларининг кредитида асосий фаолиятдан олинган даромадлар пул маблағлари олинадиган счётлар ёки ўтган даврда олинган, лекин ҳисобот даврига тааллуқли бўлган даромадлар счётлари билан корреспондентлашган холда акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар», 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар», 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётлари 9910-«Якуний молиявий натижа» счёти билан ёпилади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling