Тайёр махсулот ишлаб чиқарилиши ва унинг омборга келиб тушиши ҳисоби
Ишлаб чиқарилган тайёр махсулотлар цехдан тайёр махсулотлар омборига топширилади. Тайёр махсулотни омборга топшириш қабул қилиш-топшириш юкхатлари билан расмийлаштирилади, уларда қуйидаги кўрсаткичлар ўрин олади: махсулотни қабул қилган омборнинг рақами (коди), махсулотнинг номи, унинг миқдори, ўлчов бирлиги, нархи ва суммаси. Бажарилган ишлар ва хизматлар қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Омборда тайёр махсулот омбор ҳисоб варақа (карточка)ларида натура кўринишда, материаллар ҳисоби сингари ҳисобга олинади. Уларда хар бир кирим ва чиқим хужжати бўйича маълумотлар ёзилади; хар бир ёзувдан кейин қолдиқ чиқарилади. Топшириш юкхатлари асосида махсулот чиқариш қайдномалари тузилади, бунда тайёр махсулот қайдномаларда икки хил: ҳисоб нархларида ва хақиқий таннархи бўйича акс эттирилади.
Тайёр махсулотнинг жамлама ҳисоби 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» счётида юритилади.
Мисол. Ҳисобот даври мобайнида омборга ҳисоб нархлари бўйича 80 минг.сўмлик тайёр махсулот келиб тушди. Ой охирида унинг хақиқий таннархи 75 минг.сўм эканлиги аниқланди.
Келиб тушган махсулотга ҳисоб нархлари бўйича қуйидаги ўтказма берилади:
Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» – 80 минг.сўм К-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» – 80 минг.сўм.
Ҳисоб нархининг хақиқий таннархдан тафовути, агар хақиқий таннарх ҳисоб нархидан оз бўлса, «Қизил сторно» усулида қуйидаги ўтказма билан расмийлаштирилади:
-
Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар»
|
5 минг.сўм
|
K-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» –
|
5 минг.сўм.
|
Ҳақиқий таннарх ҳисоб нархидан ошиб кетса, фарқ қўшимча «қора» ёзув билан ўша ўтказма ёрдамида ёзилади. Мисол. Айтайлик, ишлаб чиқарилган махсулотнинг хақиқий таннархи 90 минг.сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даври давомида омборга тайёр махсулотнинг келиб тушиши:
Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» – 80 минг.сўм K-т 2010-«Acocий ишлаб чиқариш» – 80 минг.сўм.
Фарқ (10 минг.сўм) қўшимча ёзув билан ёзилади:
Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» – 10 минг.сўм К-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» – 10 минг.сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |