I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Масала. Ишлаб чиқаришга доир харажатлар


Download 5.64 Mb.
bet105/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Масала. Ишлаб чиқаришга доир харажатлар.


TECHNO STAR корхонаси 2 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаради (вентилятор ва электр чойнаклар). 2021 йилнинг январь ойи давомида корхонада қуйидаги хўжалик операияларини акс эттиринг:





Операциялар мазмуни

Сум

Д-т

К-т

1

Материаллар ишлатилди:
а) вентилятор ишлаб чиқаришга
б) электр чойнак ишлаб чиқаришга
в) ишлаб чиқариш биносини таъмирлашга (умумий харажат) г) вентилятор ва электр чойнаклар учун идиш тайёрлаш цехига
д) маъмурият мақсадлари учун













50 000 000




40 000 000




500 000




2 200 000




800 000

2

Ишчиларга иш хақи ҳисобланди:
а) вентилятор ишлаб чиқарувчиларга
б) электр чойнак ишлаб чиқарувчиларга
в) ишлаб чиқариш цехи бошлиғига (умумий ишлаб чиқариш харажати) г) вентилятор ва электр чойнаклар учун идиш тайёрлаш цехи ишчиларга д) маъмурият ходимларига













10 000 000




10 000 000




4 000 000




3 500 000




2 000 000

3

Иш хақидан ижтимоий солиқ ҳисобланди (12%):
а) вентилятор ишлаб чиқарувчиларининг иш хақидан б) электр чойнак ишлаб чиқарувчиларнинг иш хақидан в) ишлаб чиқариш цехи бошлиғининг иш хақидан
г) вентилятор ва электр чойнаклар учун идиш тайёрлаш цехи ходимларининг иш хақидан
д) маъмурият ходимларининг иш хақидан













...




...




...




...




...

4

Корхона ишчиларига махсус иш кийимлари берилди:













а) вентилятор ишлаб чиқарувчиларга

900 000




б) электр чойнак ишлаб чикарувчиларга

900 000




в) ишлаб чиқариш цехи бошлиғига

200 000




г) вентилятор ва электр чойнаклар учун идиш тайёрлаш цехи ходимларига







д) маъмурият ходимларига

300 000







100 000

5

Балансдан ташкари счётларда фойдаланишга берилган инвентар акс
эттирилди

...








6

Асосий воситаларга эскириш ҳисобланди:













а) вентилятор ва электр чойнак ишлаб чиқариш амалга оишириладиган







цех биносига

1 250 000




б) вентилятор ва электр чойнаклар учун идиш тайёрлаш цехи







ускуналарига

350 000




в) маъмурият фойдаланадиган комютерларга

150 000

7

Идиш тайёрлаш цехи харажатларини тақсимланиши (ишлаб чиқарилган













маҳсулот миқдорига пропорционал тақсимланади, январь ойида ишлаб







чиқариш ҳажми:







- вентилятор 1 300 дона;







- электр чойнак 2 700 дона)







а) вентилятор ишлаб чиқаришга

...




б) электр чойнак ишлаб чиқаришга

...




в) ЖАМИ:

...

8

Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимланиши (асосий ишлаб чикариш иш хақи харажатига пропорционал тақсимланади):
а) вентилятор ишлаб чиқаришга
б) электр чойнак ишлаб чиқаришга ЖАМИ:













...





...




...

10

Цехдаги тайёр булган махсулот- омборга топширилди:













Ишлаб чиқарилди:







вентилятор 1300 дона ишлаб чиқарилди

…..




электр чойнак 2 700 дона ишлаб чиқарилди

…..

11

Ҳаридорларга тайёр махсулот сотилди - устама 30%
вентилятор (200 дона сотилди, нархи ?)

……











электр чойнак (300 дона сотилди, нархи ?)
Изоҳ: Нархи= бир дона махсулот таннархи + 30% таннархига устама

……







12

Сотилган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди вентилятор (1 дона махсулот таннархи х сотилган миқдор)
электр чойнак (1 дона махсулот таннархи х сотилган миқдор)

…..
…..









13

Маҳсулот сотишдан тушган даромад счёти ёпилди

…..







14

Сотилган маҳсулот таннарҳи счёти ёпилди

…..







15

Давр харажатлари (9420) счёти ёпилди

…..







16

Якуний молиявий натижа аниқланди

…..






      1. МАВЗУ. ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ





      1. Давр харажатлари ҳисоби

      2. Бошқа харажатлар ҳисоби



Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган

«Маҳсулот (ишлар, ҳизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида» Низом (кейинги ўзгартиришлар билан).

  1. 21-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси” (ЎзР АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган).



  1. Давр харажатлари ҳисоби


Давр харажатлари – харажатлар таркиби тўрисидаги низомга биноан жорий этилган корхонанинг харажатлар ҳисоби тизимидаги кўрсаткич. Давр харажатлари тоифасига бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, яъни бошқарув, тижорат харажатлари, умумхўжалик мақсадидаги бошқа харажатлар, шу жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари киради. Ушбу харажатлар корхонанинг махсулот ишлаб чиқариш фаолияти билан боғланмагани, лекин махсулот (ишлар, хизматлар) сотиш бўйича асосий фаолияти билан боғлангани учун улар операцион харажатлар, шунингдек умумий ва маъмурий харажатлар деб хам аталади. Улар ишлаб чиқарилган ва сотилган махсулот ёки товарлар хажмига боғлиқ эмас, аксинча хўжалик фаолиятининг давомийлик вақти билан кўпроқ боғлиқдир. Ушбу харажатлар улар пайдо бўлган ҳисобот даврида йиғилади ва ҳисобдан чиқарилади.
Давр харажатларига қуйидаги харажат моддалари киради:

    • махсулотни сотиш харажатлари;

    • маъмурий (бошқарув) харажатлар;

    • бошқа операцион харажатлар, шу жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари, ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимини ривожлантириш харажатлари;



    1. Сотиш харажатлари ҳисоби


Сотиш харажатларига қуйидагилар киради:

      • товарларни темир йўл, хаво, автомобиль, денгиз, дарё транспортида ва от-уловда ташиш харажатлари. Ушбу моддага ташиш харажатлари хамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар киритилади;

      • савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг сотиш бўйича харажатлари, шу жумладан:

махсулот (ишлар, хизматлар) сотилиши билан боғлиқ мехнатга хақ тўлаш харажатлари, бунга маъмурий-бошқарув аппарати ходимларига хақ тўлаш кирмайди;
иш хақига тааллуқли ижтимоий суғурта харажатлари;
савдо эхтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва таъмирлаш харажатлари;
асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси; газ, ёқилқи, электр қуввати харажатлари;
товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва навларга ажратиш харажатлари; савдо рекламаси харажатлари;
ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг йўқотилиши; идишлар харажатлари;
мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш харажатлари; мехнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси харажатлари;
вентиляторлар, машиналар ва уларнинг харакатланувчи қисмларини ўрнатиш ва сақлаш, туйнуклар, ўйиқлар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (нокапитал тусдаги) харажатлар;
инвентарлар ва хўжалик буюмлари қийматини ҳисобдан чиқариш харажатлари хамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли холатда сақлаш (таъмирлаш, ювиш, тузатиш, дезинфекция қилиш ва х.к.) билан боғлиқ бошқа харажатлар;
умумий овқатланиш ва савдо ходимларини тиббий кўрикдан ўтказганлик учун тиббий муассасаларга тўланадиган хақ; касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари;
умумий овқатланиш корхоналарида қоғоз салфеткалар, қоғоз дастурхонлар, қоғоз стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати;

      • сотиш бозорларини ўрганиш харажатлари (маркетинг, реклама харажатлари);

      • юқорида қайд этилмаган сотишга доир бошқа харажатлар.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling