I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Контрпассив ҳисобварақлар


Download 5.64 Mb.
bet13/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Контрпассив ҳисобварақлар - бу актив бўлган ҳисобварақлардир, лекин муайян пассив ҳисобварақлар бўйича қолдиқларни камайтириш учун улар бўйича қолдиқ баланснинг пассивида акс эттирилади. Масалан, 8600-«Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» гуруҳининг ҳисобварақлари актив ҳисобварақлар бўлганлиги билан, улар баланснинг пассивида 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» гуруҳидан кейин жойлаштирилади ва акциядорлик жамияти акциядорлик капиталининг камайишига олиб келади.
Маълумотни батафсил кўрсатиш бўйича синтетик ва аналитик ҳисобварақлар ажратилади.
Синтетик счётлар умумлаштирилган ҳисобни юритиш учун ишлатилади ва фақат пул жиҳатдан юритилади.
Аналитик счётлар бухгалтерия ҳисоби объектларини батафсил деталлаштирилган ҳолда юритиш учун фойдаланилади ва натурал ва пул кўринишида юритилади.
2004 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари бухгалтерия ҳисобини 21-сонли БҲМС
«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни
қўллаш бўйича йўриқнома» (ЎзР АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган)га мувофиқ олиб борадилар.
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари 6 қисм ва 9 бўлимга ажратилган. Балансдан ташқари ҳисобварақлар алоҳида кўрсатилган. 1-8-бўлимларда бухгалтерия баланси ҳисобварақлари, яъни бухгалтерия балансида акс эттириладиган сальдога эга бўлиши мумкин бўлган ҳисобварақлар жойлаштирилган. Улар доимий ҳисобварақлар деб аталади. 9-бўлимда молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот бўйича ҳисобварақлар, яъни вақтинчалик (транзит) ҳисобварақлар жойлаштирилган, улар ҳеч қачон сальдо (қолдиқ)га эга бўлмайди, чунки ҳар ойда ёпилади. Ҳисобварақларнинг бундай жойлаштирилиши молиявий ҳисобот тайёрлаш жараёнини соддалаштиради.


  1. Ҳисобварақлардаги иккиёқлама ёзув ва бухгалтерия ўтказмаси


Корхоналарнинг хўжалик фаолияти кўп сонли операциялар ва хўжалик вазиятларидан ташкил топади. Уларнинг ҳаммаси мол-мулкнинг ёки унинг манбалари таркибида ёхуд бир вақтнинг ўзида иккаласида ўзгаришларни юзага келтиради.
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида хўжалик операциялари натижасида юз берадиган ўзгаришларни акс эттириш учун иккиёқлама ёзув усули қўлланилади.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling