I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Баланс 178 000 Баланс


Download 5.64 Mb.
bet16/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Биринчи турдаги операциялар мол-мулк таркибида ўзгаришларга олиб келади. Бунда баланс валютаси ўзгармайди.




Биринчи операция. Корхона кассасига банкдаги ҳисоб-китоб счётидан 10 минг сўм нақд пул олинди. Бу операция активнинг иккинчи бўлимида жойлашган «Касса» ва «Ҳисоб-китоб счёти» каби баланс моддаларига таъсир этади. Кассадаги пуллар қолдиғи 10 минг сўмга ошади, ҳисоб-китоб счётидаги пуллар қолдиғи эса ушбу суммага камаяди, яъни баланс активининг ичида мол-мулк ўзгариши юз берди ва умуман олганда баланс валютаси ўзгармади.
Биринчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишни олади.



Актив

Пассив

Мулкнинг таркиби

сўм

Мулкнинг манбаси

сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

120 000

Материаллар

42 400

Тақсимланмаган фойда

30 000

Касса

10 100

Мол етказиб берувчиларга қарз

15 200

Ҳисоб-китоб счёти

25 500

Бюджетга қарздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Иккинчи турдаги операциялар корхона мол-мулкини шакллантириш манбаларининг таркибида ўзгаришларга олиб келади, яъни фақат баланс пассивига таъсир этади. Бу ҳолда баланс валютаси ўзгармайди.




Иккинчи операция. Корхона таъсисчилари йиғилишининг қарори бўйича тақсимланмаган фойданинг 15 минг сўмлик суммадаги қисми устав капиталига қўшилади. Мазкур хўжалик операцияси пассивнинг «Тақсимланмаган фойда» ва «Устав капитали» каби моддаларига таъсир этади. Ушбу операциядан кейин тақсимланмаган фойда 15 минг сўмга камаяди, устав капитали эса ушбу суммага ошади, яъни баланс пассиви ичида суммаларнинг кўчиб ўтиши юз беради ва умуман олганда баланс валютаси ўзгармайди.
Иккинчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишни олади.



Актив

Пассив

Мулкнинг таркиби

сўм

Мулкнинг манбаси

сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

135 000

Материаллар

42 400

Тақсимланмаган фойда

15 000

Касса

10 100

Мол етказиб берувчиларга қарз

15 200

Ҳисоб-китоб счёти

25 500

Бюджетга қарздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Учинчи турдаги операциялар мол-мулкнинг таркибини ва мол-мулк манбаларининг таркибини ўзгартиради, айни вақтда уларни оширади. Бунда баланс валютаси актив бўйича ва пассив бўйича тенг суммага ошади.




Учинчи операция.Мол етказиб берувчилардан 20 минг сўмлик материаллар олинди. Пули ҳали тўланмаган. Ушбу хўжалик операцияси активнинг «Ишлаб чиқариш захиралари» моддасига ва пассивнинг «Мол етказиб берувчиларга қарз» моддасига таъсир этади.
Ушбу операциядан кейин корхонадаги ишлаб чиқариш захиралари ошади ва айни вақтда корхонанинг мол етказиб берувчилардан қарзи ошади, чунки ҳали уларга пул ўтказилмаган.
Баланс валютаси актив бўйича ҳам, пассив бўйича ҳам 20 минг сўмга ошади. Учинчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишни олади.

Актив

Пассив

Мулкнинг таркиби

сўм

Мулкнинг манбаси

сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

135 000

Материаллар

62 400

Тақсимланмаган фойда

15 000

Касса

10 100

Мол етказиб берувчиларга қарз

35 200

Ҳисоб-китоб счёти

25 500

Бюджетга қарздорлик

12 800

Баланс

198 000

Баланс

198 000

Тўртинчи турдаги операциялар мол-мулкнинг таркиби ва манбаларнинг таркибини ўзгартиради, айни вақтда уларни камайтиради. Бунда баланс валютаси актив бўйича ва пассив бўйича тенг миқдорга камаяди.




Тўртинчи операция. Ҳисоб-китоб счётидан олинган материаллар учун етказиб берувчиларга 20 минг сўм ўтказилди. Ушбу хўжалик операцияси активнинг «Ҳисоб-китоб счёти» моддасига ва пассивнинг «Мол етказиб берувчиларга қарз» моддасига таъсир этади.
Ушбу операциядан кейин ҳисоб-китоб счётидаги пуллар 20 минг сўмга камаяди ва айни вақтда корхонанинг етказиб берувчилардан қарзи 20 минг сўмга камаяди.
Баланс валютаси актив ва пассив бўйича 20 минг сўмга камаяди. Тўртинчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишни олади.



Актив

Пассив

Мулкнинг таркиби

сўм

Мулкнинг манбаси

Сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

135 000

Материаллар

62 400

Тақсимланмаган фойда

15 000

Касса

10 100

Мол етказиб берувчиларга қарз

15 200

Ҳисоб-китоб счёти

5 500

Бюджетга қарздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Корхонада қандай операция юз бермасин, уни юқорида кўрсатилган тўртта операция туридан бирига киритиш мумкин. Юқорида айтилганлардан шундай хулоса чиқариш мумкин: хўжалик операцияси балансда қандай ўзгаришларга олиб келмасин, у фақат мол-мулкнинг таркиби ва жойлаштирилишини ёки уни шакллантириш манбаларини ўзгартириши,


уларнинг суммасини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин, лекин актив билан пассив ўртасидаги тенгликни бузмайди.


    1. Масала. Хўжалик операцияларининг бухгалтерия балансга таъсири







Хўжалик операцияларининг мазмуни

Сумма

Актив
+/-

Пассив
+ / -

Ўзг. тури

1

Кассага ҳисоб-китоб счетидан пул олинди

21300










2

Кассадан ҳизмат сафарига кетаётган ходимга аванс берилди

40










3

Кассадан ишчиларга иш хақи тўланди

21060










4

Ҳисоб-китоб счётига кассадан олинмаган ойлик қайтарилди

200










5

Материаллар омбордан ишлаб чиқаришга берилди

30400










6

Ҳисоб-китоб варағига ҳаридорлардан бўнак (аванс) тушди

37900










7

Ҳисоб-китоб варағига қисқа муддатли банк кредити олинди

80000










8

Мол етказиб берувчилардан материаллар олинди, ҳали пули
тўланмади

9800










9

Ишлаб чиқаришдаги ишлатилмаган материаллар омборга
қайтарилди

1790










10

Ускуналар учун мол етказиб берувчига аванс (олдиндан
тўлов) ўтказилди

23210










11

Иш хақидан даромад солиғи ҳисобланди

1492










12

Ҳисоб-китоб счетидан мол етказиб берувчи корхонага олдиндан тўлов ўтказилди

232










13

Харидор корхонадан илгари сотилган маҳсулот учун пул
тушди (қарзини тўлади)

168










14

Тақсимланмаган фойдадан резерв фондига ажратма қилинди

6750










15

Ҳисоб-китоб счётидан бюджетга қарз ўтказилди

14800










16

Ҳисоб-китоб счётидан Пенсия жамғармасига қарз ўтказилди

232










17

Ишлаб чиқаришдан тайёр махсулот олинди

56 220










18

Мол етказиб берувчиларга қарз тўланди

20 100












Талаб этилади: Хўжалик операцияларини ўзгариш турларини жадвалга қайд этинг.
    1. Масала. Хўжалик операцияларини счётларда акс эттириш







Хўжалик операцияларининг мазмуни

Сумма

Дт

Кт

1

Харидорлардан аванс (олдиндан тўлов) келиб тушди

2 000 000







2

Таъсисчилардан устав фондини шакллантириш учун ускуна олинди

15 000 000







3

Кассадан ишчиларга иш хақи тўланди

7 250 000







4

Ҳисоб-китоб счётига кассада ишлатилмаган пул қайтарилди

200 000







5

Материаллар омбордан ишлаб чиқаришга берилди

1 300 000







6

Тузилган қарз шартномасига асосан бошқа корхонадан қарз (займ)
олинди

5 000 000







7

Банкдан 3 йилга кредит олинди (пуллар ҳисоб-китоб счетига тушди)

80 000 000







8

Мол етказиб берувчилардан материаллар олинди, ҳали пули тўланмади

8 400 000







9

Материаллар учун мол етказиб беручига қарз тўланди

8 400 000







10

Ускуналар учун мол етказиб берувчига аванс (олдиндан тўлов)
ўтказилди

20 000 000







11

Ишлаб чиқаришдаги ходимларга иш ҳақи ҳисобланди

12 000 000







12

Маъмурият ходимларига иш ҳақи ҳисобланди

10 000 000







13

Ходимларнинг иш ҳақидан даромад солиғи ҳисобланди

2 640 000







14

Олинган банк кредити учун фоизлар ҳисобланди

520 000







15

Ҳисоб-китоб счётидан солиқ бўйича қарз тўланди

3 400 000







16

Ҳисоб-китоб счётидан Пенсия жамғармасига қарз ўтказилди

2 450 000







17

Ишлаб чиқаришдан тайёр махсулот олинди

18 400 000







18

Мол етказиб берувчиларга қарз тўланди

5 400 000







19

Ҳисоб-китоб счетидан банк хизмат ҳақи тўланди

200 000







20

Бошқа корхонадан олинган қарз (займ) нинг бир қисми қайтарилди

3 000 000







21

Ишлаб чиқариш ускуналарига амортизация (эскириш) ҳисобланди

1 800 000







22

Офис мебелларига эскириш ҳисобланди

500 000









Талаб этилади: Бухгалтерия ўтказмаларини (проводкаларини) жадвалда акс эттиринг.

    1. Download 5.64 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling