I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Молия вазирлигининг молиявий назорат тузилмаси мажбуриятлари тўғрисида тушунча беринг


Download 281 Kb.
bet23/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Молия вазирлигининг молиявий назорат тузилмаси мажбуриятлари тўғрисида тушунча беринг.


Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ қуйидаги мажбуриятлар юклатилган:

  • юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажариш;

  • давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;

  • давлат сирларининг ҳамда назорат объектларининг қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

  • Молия вазирлиги ва Инспекция раҳбариятини аниқланган қонунбузилиши ҳоллари тўғрисида хабардор қилиш.




  1. Назорат тадбирлари натижаларида аниқланган бюджет ва смета-штат интизомини бузиш ҳолатлари юзасидан кўриладиган чоралар тўғрисида тушунча беринг.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида назорат объекти раҳбари хабардор қилинади.


Назорат тадбири материаллари бўйича 20 кун муддатда текшириш материаллари юзасидан кўриладиган чора-тадбирлар белгиланади.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан назорат объекти раҳбарига кўрсатма хат, бюджет ижроси бўйича ҳудудий молия ва ғазначилик органлари ишини тафтиш натижалари юзасидан тегишли ҳокимликларга тақдимнома юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг ижроси юзасидан ўтказилган комплекс тафтиш, шунингдек Молия вазирлиги Ҳайъати қарорлари ва Ҳукумат топшириқлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари тўғрисида Молия вазирлиги раҳбариятига ёзма ахборотлар киритилади ва назорат тадбири натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликларда муҳокама қилинади.





  1. Аниқланган камомад ва ўзлаштиришларни ҳужжатлаштириш ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш тартибини тушунтириб беринг.

Аниқланган камомад ва ўзлаштиришлар бўйича текшириш ҳужжатлари


20 кун ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади. Бунда далолатномага:

  • аниқланган ҳолатлар бўйича хулоса;

  • масъул шахслар далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда бу ҳақда тузилган далолатнома;

  • ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни асли ёки тасдиқланган нусхалари, тушунтириш хатлари;

  • ташкилот Низоми, моддий-жавобгарлик тўғрисида шартнома, тегишли буйруқлар, қопланган зарар миқдорини тасдиқловчи ва қонун бузилишига доир бошқа ҳужжатларнинг асли ёки тасдиқланган нусхаси.





  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling