Беғараз ёрдам доирасида келиб тушган товарлардан фойдаланиш тартиби бузилишини тушунтириб беринг.
Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида келиб тушган товарларни сотиш, ижарага бериш ёки бошқа тижорат мақсадларига йўналтириш ҳолатлари беғараз ёрдам доирасида келиб тушган товарлардан фойдаланиш тартибини бузиш ҳисобланади.
Молия вазирлигининг молиявий назорат тузилмаси ўз фаолиятида қайси қонунчилик ҳужжатларига асосида иш юритади?
Улар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Президент фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низомга амал қилади.
Молия вазирлигининг молиявий назорат тузилмаси ҳуқуқлари тўғрисида тушунча беринг.
Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга, жумладан:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, ғазначилик бўлинмаларидан, шунингдек бошқа ташкилотлардан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
назорат объектларининг электрон маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
бошқа давлат молиявий назорат органлари, вазирлик ва идораларнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматлари билан ахборот алмашиш;
Ғазначилик бўлинмалари, Марказий банк ва тижорат банкларидан бюджет тизими бюджетлари маблағлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жамғармалар маблағларининг ҳаракати тўғрисида маълумотлар сўраш ва олиш;
ёзма сўров асосида зарур бўлган банк ва тижорат сирини ташкил этувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ҳақидаги маълумотларни олиш;
АТ Халқ банки филиалларидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига келиб тушган пенсия бадаллари тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;
давлат харидлари бўйича савдоларни ўтказувчи ташкилот ва муассасаларнинг махсус ахборот порталидан (ёпиқ қисмидан) фойдаланиш;
эксперт ва мутахассислар жалб этиш;
назорат объектининг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар беришни, далолатномани имзолашни талаб қилиш;
назорат объекти мансабдор шахсларининг тушунтиришлар бериш ва далолатномани имзолашдан бош тортганликлари тўғрисидаги далолатномани тузиш;
зарур ҳолларда, касса, омбор ва бошқа биноларни муҳрлаш, ҳужжатларни олиб қўйиш, назорат объекти мансабдор шахсларидан инвентаризация ўтказилишини талаб қилиш;
аниқланган хато камчиликларни бартараф этиш, мақсадсиз ва ноқонуний харажатлар, камомадларни ундириш, назорат объекти айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан мажбурий тусга эга тақдимномалар киритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |