Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари
Ҳаққуш, кваква – Nycticorax nycticorax (Linnaeus, 1766)-
Download 1.21 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кулранг қарқара – Ardea cinerea (Linnaeus, 1758)
Ҳаққуш, кваква – Nycticorax nycticorax (Linnaeus, 1766)- Катта бўлмаган қарқара нисбатан калта оёқли. Узунлиги 58-65 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 105-112 см. Боши ва танасининг усти қора, пастки қисми оч, қаноти кулранг. Баҳорда боши устида узун оқ патлардан кокилчаси бўлади. Тумшуғи қора, оёғи сариқ ёки пушти ранг, кўзи қизил. Ёш қушлар оловранг-қўнғир ола-була доғли. Секин ва равон учади. Европа, Ўрта, Ғарбий ва Жанубий Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада уялайди. Ўзбекистонда Амударё тўқай этаклари, Судочье
кўлида, Сирдарё ва Зарафшоннинг ўрта қисмида, Айдар-Арнасой кўллар тизимида уялайди. Учиб ўтадиган қуш. Қирғоқолди ёғочсимон-бутазор ўсимликлар ва қамиш чакалакзорлари, ботқоқлик этакларида уялайди. Яширин ва тунги ҳаёт кечиради, кундузи сув олдидаги дарахтларда қимирламай ўтиради. Балиқ, увилдириқлар, қурбақа, зулук ва бошқа сув умуртқасизлари билан озиқланади. Бошқа қарқаралар ва қоравойлар билан бирга колония бўлиб уялайди. Уясини дарахтга, кам ҳолларда қамиш чакалакзорида жойлаштиради. 3-5 та ҳаво ранг тухум қўяди. Сувли ҳудудларда уялаш ва учиб ўтиш даврларда кам сонда учрайди. Сони 1990-йй. ўрталарида қирғоқолди тўқайлари сув тошиши натижасида сув сатҳининг кескин кўтарилиши натижасида камайиб кетди. Кулранг қарқара – Ardea cinerea (Linnaeus, 1758)- Узун оёқли ва узун бўйинли йирик қуш, учганда бўйни S-кўринишда бўлади, шу билан бошқа узуноёқли қушлардан – бўйнини чўзиб учадиган лайлак ва турналардан фарқланади. Ўзбекистонда учрайдиган энг йирик қарқаралардан. Оғирлиги 1,1-2,3 кг, умумий узунлиги 90-98 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 175-195 см га етади. Патлар рангининг асоси кулранг. Бошининг устки томони оқ, бошининг ён томонлари кенг қора йўллар, энса томонида узун қора патлардан ўрилган. Бўйнининг пастки томони ва қорни оқ. Учадиган патлари қора. Бўйни ва танасининг ён томонларида қора йўллари мавжуд. Эркаги ва урғочилари бир хил рангда. Австралиядан ташқари, Шарқ ярим шарда уялашда тарқалган. Африкада, Яқин Шарқда, Жанубий ва Ўрта Осиёда, Ўртаер денгизида қишлайди. Ўзбекистонда уялаш, учиб ўтиш ва қишловда кўп текислик сув ҳавзаларида учрайди. Турли хил табиий ва сунъий текислик сув ҳавзаларида яшайди, кўчиш даврида тоғли кўлларга ҳам учиб боради. Эҳтиёткор, аҳоли яшаш жойлардан узоқроқ жойлар, тўқай чакалакзорли катта кўллар ва денгиз қайирларида уялашни хуш кўради. Якка жуфт, бир неча жуфтлардан юзтага ва ундан ортиқ сонли колония бўлиб уялайди. Уясини дарахтлар, катта буталар, қамиш чакалакзорида ёки тупроқда жойлаштиради. Уясини шох-шаббалардан иборат бўлган йирик иншоотга ўхшайди. Тухумни май ойида қўяди. 3-7та тухум, кўпинча 4-5 яшил-ҳаворанг тухум қўяди. 26-27 кун тухум босади. Ўспирин жўжалар уясидан чиқиб кетади ва шохларда боради. Июль ўрталарида полапонлар учишни бошлайди. Ёшларни учишидан кейин қарқаралар кенг кўчиб юради. Балиқ, сувда ва қуруқликда яшовчилар, турли хил умуртқасизлар, майла кемирувчилар, айрим вақтларда кичик илонлар билан озиқланади, сув атрофида яшовчи қушларнинг тухумлари ва жўжаларини ейди. Қирғоқолди саёз сув ҳавзалари, нам яйловлар, шоли далаларида озиқланади. Ўлжасини саёз жойда туриб пойлайди ёки секин юриб, ўлжани кўриши заҳоти шиддат билан тумшуғи билан тутиб олади. Умуман Ўзбекистонда ва Туябўғиз сув омборида атрофида – типик уялайдиган, учиб ўтадиган ва қишлайдиган тур. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling