Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Download 0.99 Mb.
bet25/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

2. Никоҳ ва оила
Никоҳ ва оила ҳақида дастлаб муайян фикр билдирган этнографлардан бири Л.Г.Морган эди. Морган муайян гуруҳ ичида ўзаро никоҳнинг ман этилишини, яъни экзогам никоҳни биологик нуқтаи назардан қараб, қон-қардошлик никоҳини зарарли деб билган. Кейинги даврларда тадқиқот олиб борган этнограф олимлар Л.Г.Морганнинг бу дунёқараши етарли эмаслиги ҳақида мулоҳазалар олиб бордилар. Масалан, С.П.Толстов ва бошқалар экзогам никоҳнинг нафақат биологик нуқтаи назардан зарарли эканлигини, балки хўжалик юритиш билан боғлиқ алоқалар бир неча ўзаро боғлиқ гуруҳларни келтириб чиқаришини ҳам таъкидлашган. Демак, экзогамиянинг пайдо бўлиши ибтидоий коллектив ичида хўжалик турмушининг тартибга келтириш мақсади билан боғлиқ. Бу масала шундан иборатки, жинсий муносабатлар тартибга солинмас экан, қизғин иш аломатлари авжига чиқиб, ўзаро жанжалларга, тўқнашувларга, ур-йиқитга олиб келиши мумкин. Демак, экзогамиядан мақсад ибтидоий коллективнинг хўжалик жинсий ҳаётини тартибга келтириш бошқа қўшни коллектив ўртасида юз берадиган низоларнинг олдини олади. Шундай ўзаро никоҳ гуруҳларнинг кўпайиши эса низолар сонининг ортишига олиб келган. Шунинг учун ҳам шундай қарама-қаршиликларнинг олдини олиш йўли аста-секин дуал (лотинча – икки) – бир туғишган қабила ичида икки экзогам гуруҳнинг пайдо бўлишига олиб келган. Бу никоҳ аломатлари мустьер даври уруғдошлари учун характерлидир.
Гуруҳ ичида дуал – уруғдошлик никоҳнинг тартибга солиниши аввалги тартибсиз жинсий муносабатларга муайян даражада чек қўйилиши ҳар ҳолда бу соҳада илгари босилган йирик қадам эди. Шунга қарамасдан, бу ҳодиса ҳамон такомиллашмаган ижтимоий тизим эди. Экзогамия жинсий муносабатларни муайян уруғдан ташқарига олиб чиқди, бироқ шунинг билан бир вақтда бир гуруҳ ичида, шунингдек, бошқа уруғга тегишли уруғ орасида гуруҳ эрлар ва аёллар орасида қизғаниш билан боғлиқ тўқнашувлар, жанжаллар чиқиб турарди. Шунинг учун никоҳ доираси маълум даражада янги-янги тақиқлашларни талаб қиларди. Балки шунинг учун ҳам турли ёш тоифасидаги шахслар, яъни куёв билан қайнона ёки келин билан қайнота ўртасида никоҳ аломатларидан четга чиқиш тартиби ўрнатилган бўлиб, бу анъаналарнинг сарқитлари айрим халқларда ҳозиргача сақланиб келинган.
Аслида ибтидоий жамиятда дуал тизимининг пайдо бўлиши оила ва никоҳ ижтимоий институти бўлган жинслар ўртасидаги муносабатлардан ва келажак авлодга бўлган муносабатдан иборатдир. Никоҳ ва оиланинг бошланғич шакллари ҳақида ҳамон фанда турлича қарашлар мавжуд.
Ўз вақтида Л.Г.Морган тарихан бир-бирини алмаштириб ўтган 5 оилани 5 та шаклга бўлган: қон-қардош, пуналуа, жуфт, патриархал ва моногам оилалар бўлиб, шуларнигг биринчи иккитаси гуруҳли никоҳ ҳисобланади. Аммо Ф.Энгельс, аввало, бу тизимгагина хоҳиш билдирса-да, кейинчалик Файсон ва Хауитто асарлари билан танишиб, оила ва никоҳнинг бошланиши дуал – уруғ шаклида бўлганлигини эътироф қилади. Шунинг билан бирга Энгельс бир неча ака-укалар, опа-сингиллар ўртасида бўлган гуруҳли оила – пуналуа оиласи масаласига қарши чиқади. Вақт бу масаланинг тўғрилигини кўрсатди. Жумладан, қон-қардош оиланинг бўлганлиги ҳақидаги хулоса тўғри, аммо пуналуа масаласига келганда, бу таклиф аслида Морганга келтириб берган миссионерларнинг уйдирма маълумотлари эди.
Ўтган асрнинг сўнгги йилларида тадқиқот олиб борган олимларнинг фикрича, жамоат томонидан тартибга солинган дастлабки оила шакли – бу дуал – уруғ гуруҳвой никоҳдан иборат бўлиб, бунда бир уруғнинг барча аъзолари бошқа бир муайян уруғнинг барча аъзолари билан никоҳга ўтишган. Бошқача қилиб айтганда, бу илк никоҳ шакли шундан иборат эдики, биринчидан, бу никоҳ шакли туғишганлар орасида никоҳнинг ман этилиши билан боғлиқ; иккинчидан, иккала уруғ ўртасидаги ўзаро никоҳнинг ман қилиниши экзогамия никоҳ шаклини талаб қиларди; учинчидан, эр-хотинликнинг умумийлигини талаб қиларди. Дуал – уруғ экзогамиянинг энг қадимийлигини кўпгина этнографик манбалар тасдиқламоқда. Масалан, айнан шундай никоҳ аломатлари Ғарбий Викториядаги австралиялик қабилаларда кузатилган. Уларда қабила иккига бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бирининг ичида никоҳ алоқаси қаттиқ ман қилинган. Шу билан бир вақтда бир бўлинма эркаклари ўзларининг туғилишидан бошлаб, бошқа бўлинма аёлларининг эри ҳисобланган ва аксинча ҳам шундай бўлган. Шунингдек, австралияликларда айрим байрамларда эрлар ҳам, аёллар ҳам бошқа-бошқалар билан эр-хотин бўлишарди. Австралияликларда яна бир гуруҳвой никоҳ институти мавжуд бўлиб, унга биноан ҳар бир эркак ва аёл ўзларининг «асосий» хотин ва эрларидан ташқари бир неча «қўшимча» эр ва хотинларга эга бўлиши мумкин эди. Шунга ўхшаш никоҳ урф-одатлар Н.Н.Миклухо-Маклай томонидан кузатилган бўлиб, бу хусусият Малаккадаги семанг қабилаларида ҳам мавжуд бўлган. Уларда ҳам қиз ўз эри билан бир неча кун ёки ҳафталаб яшаб, эрининг бемалол ихтиёри билан ва ўз хоҳишига биноан бошқасига тегиши ва у билан ҳам бир неча кун ёки узоқ вақт яшаб қолиши мумкин бўлган. Шундай қилиб, бу хотин у гуруҳдаги эрлар билан бўлиб, яна ўзининг асл эрига қайтиб келиши мумкин эди. Лекин унинг билан ҳам доимий қолмасдан вақтинчалик янги никоҳга ўтиши ҳам мумкин эди. Бироқ шундай урф-одатлар кам учрас-да, аслида гуруҳли никоҳ ҳукм сурган босқичларда содир бўлиб турган. Шунингдек, австралиялик аборагенлар нафақат туғишган онасини ва шунингдек, гуруҳдаги барча хотинларни ўз онаси деб билишган, хотинлар нафақат ўзининг бирламчи никоҳли эрини, шунингдек, гуруҳдаги эркакларни ҳам ўзларининг эрлари деб ҳисоблашган. Бундан ташқари, оналар томонидан туғилган ўғиллар ҳам нафақат туғишган онанинг боласи, шунингдек, гуруҳ аъзоларининг барчасининг боласи деб ҳисобланган.
Хуллас, дастлабки тартибсизликлардан анча фарқли ўлароқ жинсий муносабатларнинг тартибга солиниши илк уруғдошлик жамоасининг катта қадами эди. Шунга қарамасдан гуруҳвой никоҳ дуал – уруғ гуруҳларда сақланиб қолди. Экзогамия никоҳ муносабатларини уруғ доирасидан ташқарига чиқарди. Бироқ бир уруғга тегишли бошқа бир гуруҳ аъзолари ўртасидаги бир-бирини кунлаш ва қизғаниш аломатларини сақлаб қолди. Умумий миқёсда қаралганда, экзагом шаклидаги никоҳ вақт ўтган сайин такомиллашиб борди. Келгусида никоҳ доираси тобора торайиб боради. Никоҳнинг ман этилиши такомиллаша боради. Барибир аҳён-аҳёнда алоҳида жуфтликлар илғар-илғамас кўзга ташланиб турарди. Этнографик маълумотларга қараганда, илк уруғдошлик жамоалар даври сўнги босқичларига келиб аста-секин жуфт никоҳ вужудга келади. Аммо жуфт никоҳ ташкил топган вақтларда ҳам гуруҳвой никоҳнинг сарқитлари сезиларли даражада сақланиб қолган эди. Масалан, жуфт никоҳли эр-хотиннинг кўп ҳолатларда «ихтиёрий» бошқа эр ва хотин билан яшаш аломатлари етарли даражада сақланилган. Австралиялик қолоқ қабилалар ҳаётида бу аломатлар айнан кўриниб турарди. Кўпгина халқларда полианрия (лотинча – кўп эрлик) ва сарарат (лотинча – бир вақтда бир неча опа-сингиллар билан яшаш) никоҳ, ўлган опаларнинг сингиллари билан никоҳда туриш (левират – эшик, эр), ўлган акаларнинг хотинига уйланиш бўлган, шунингдек, шундай тартиблар ҳам бўлганки, қиз бола жуфт оилага ўтиш олдидан навбатма-навбат ўз танасини ўзи танлаган эркакка, меҳмонга, эрлар ҳам, аввало, хотини, сўнг бошқа уруғдаги аёл билан жинсий алоқа қилиши мумкин бўлган. Бахофен бундай аралаш никоҳларга гетеризм, яъни промускует (тартибсиз жинсий муносабатлар)нинг сарқити деб қараган эди. Бундай ҳолатлар никоҳсиз ҳам содир бўлиб турган. С.Крашенниковнинг маълумотига қараганда, камчадалларда кунлаш бўлмаган, шунинг учун ҳам куёв қайнонаси билан ишқий ҳолатда бўлиш билан бир вақтда унинг қизлари билан ҳам яшаган. Умуман қаралганда, жуфт оила ҳам қатъий шаклда бўлмаган, бироқ уруғ жамоасининг хўжалик функцияси билан боғлиқ иқтисодий ячейка ҳисобланарди. Эр ҳам, хотин ҳам бутун ҳаёти даврида ўз уруғи билан алоқада бўлиб, ўз мулкига эга бўлмаган, туғилган бола онага ва унинг уруғига тегишли эди. Илк уруғдошлик жамоаси даврида жуфт оила ана шундай оила никоҳ шакли хусусиятларига эга эди. Хуллас, гуруҳли никоҳдан фарқли равишда жуфт оила аралаш никоҳдан иборат эди. Келгуси даврларда эса бу жараён тобора торайиб борди. Никоҳ муносабатлари доираси туғишганлар орасида секин-аста торайиб боради ва охир-оқибатда оила уруғ-жамоасининг ички иқтисодий ячейкасига айланади. Дунёнинг кўпгина сақланиб қолган қолоқ халқлар турмушида жуфт оиланинг сарқитлари сезиларли даражада сақланиб қолган. Жуфт оила шаклида гуруҳвой никоҳ сарқитларининг сезиларли даражада сақланиб қолганлиги ҳолатини Л.Я.Штернберг «Жуфт гуруҳвой никоҳ» деб атаган. Умумий миқёсда қаралганда, гуруҳвой никоҳ масаласи бўйича фанда ҳамон турли нуқтаи назарлар мавжуд.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling