Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


V БОБ ИЛК УРУҒ ЖАМОА ОВЧИЛАР, ТЕРИМ-ТЕРМАЧИЛАР ВА


Download 0.99 Mb.
bet21/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

V БОБ
ИЛК УРУҒ ЖАМОА ОВЧИЛАР, ТЕРИМ-ТЕРМАЧИЛАР ВА
БАЛИҚ ОВЛОВЧИЛАР
Ибтидоий жамият тарихининг таркибий қисми бўлган уруғ-жамоа тузуми узоқ тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтган ва ибтидоий тарихнинг муҳим чегара қисми бўлиб, терим-термачилик хўжаликдан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига ўтиш босқичи билан характерланади. Бу тараққиёт йўли овчилар, терим-термачилар ва балиқ овловчиларнинг ҳаёти илк уруғдошлар ҳолатидан кескин фарқ қилишини кўрсатади. Шу билан бирга бу босқич сўнгги уруғдош жамоалар бўлган деҳқонлар овчилар хўжалик юритишлари билан аввалгилардан кескин фарқ қилади.
Илк уруғ-жамоа даври ўзлаштирувчи хўжалик фаолиятининг икки тараққиёт босқичини ўтаган деса бўлади. Унинг энг аввалгиси архаик ва ундан кейингиси бирмунча ривожланган босқич ҳисобланади. Бу икки босқичнинг муҳим чегараси янги ов қуроли – ўқ-ёйнинг пайдо бўлишидир. Бу қурол ёрдамида майда ҳайвонларга ва паррандалар ов қилинган.
Илк уруғ-жамоа тузумини ўрганишда сўнгги палеолит даврига доир археологик материаллар ёрдам беради. Сўнгги палеолит бирин-кетин, кетма-кетликда ривожланган ориньяк, салютри ва мадлен даврлари маданиятидан иборат. Тўғри, Германия ва Шарқий Швецария ориньяк маданияти билан боғлиқ ёдгорликлар топилмаган. Аммо бу минтақада Пригородийск (Франциядаги Пригир ғори номидан), Гримальдт (Италия тоғлари билан боғлиқ ёдгорликлар) маданиятлари ориньяк маданияти билан мувозий ривожланишда бўлган. Шунингдек, бу хилдаги маданиятга селет (Венгриядаги Селет ғори), костенко (Воронеж яқинидаги Костенко палеолит ёдгорликлари) маданиятлари ҳам киради.
Ориньяк атамаси Франциянинг жанубий-ғарбида ўрганилган Ориньяк ғори номидан олинган. Бу маданиятнинг энг характерли жиҳати – меҳнат қуролларининг сероб ишлаб чиқилиши, жумладан, чақмоқтош ва суякдан ясалган қуролларнинг сероблиги бўлса, иккинчидан, тош ўзаклардан, суякдан ясалган кертувчи асбоб орқали юпқа, майда парақачаларни ажратиб олиш технологиясининг ривожланганлигидадир. (Расм-17)
Сомотра маданияти номи Франциядаги Сомотра макони номи билан боғлиқ. Бу маданиятнинг асосий хусусиятлари найза тиғларининг ва тош ханжарларнинг кенг тарқалганлиги билан характерланади. Бу қуроллар босим техникаси орқали икки томонама кертиш усулида тайёрланган. Шунингдек, бу даврда суякдан ишланган қулоқли игна ишлатилган. Ориньяк, солютри даврларида шундай ихчам, маҳсулдор қуролларнинг пайдо бўлишига қарамасдан жониворларга овчилик қамал, жарликлар устидан чўчитиб ҳайдаш, ботқоқликлардан фойдаланиш усуллари орқали олиб борилган. Шунингдек, тутиш хандакларидан ҳам фойдаланилган. Манзилгоҳларда музлаган ердан, совуқ чуқурлардан гўшт маҳсулотларини сақлашда фойдаланган. Кишиларнинг асосан ўрмонга туташ ерларда, дарё соҳилларида ўрнашиб яшаганликларига сабаб, бундай жойлардан буқа, буғу, от тўдалари мавсумий равишда бир жойдан бошқа ўтлоқ жойларга ўтиб турган. Шундай мавсумларда кўпинча ов қамали усулини қўллашганлар.
Мадлен атамаси Франциянинг Дорданиясидаги Ля Мадлен ғори номидан олинган. Бу маданият Шимолий Испания, Франция, Швейцария ва ФРГнинг жанубий туманларида кенг тарқалган бўлиб, мил. авв. 15-8 минг йиллик билан саналанган. Бу маданият, аввало, музлик олди вилоятларида кенг тарқалганлиги билан характерланади. Бу вақтга келиб сомотри давридаги босим усули техникаси йўқолган. Икки томонлама кертиш техникаси усули билан ишланган учқур найза тиғлари ўрнига кичик кескичлар, тешгичлар, қирғичлар, учи ўтмасланган тешгич қуроллар кенг тарқалган. Бу қуроллар, асосан, суякни қайта ишлаш учун мўлжалланган асбоблардан иборатдир. Бу даврда кўпгина бошқа чақмоқтош қуроллар ўрнига шимолий ўлкаларда яшовчи буғу шохларидан игна, жуволдиз, калта найза каби қуроллар кенг тарқалган. Айниқса, суякдан ишланган тишли қармоқсимон қуроллар сероб ҳолда учрайди. Мадлен даврида одам кучи билан масофага ирғитиладиган найза кашф қилинган. Бу давр охирларида ўқ-ёй пайдо бўлган бўлиши мумкин. Мадлен даврининг охирларида мамонт ва махайродлар йўқолган ёки ўлиб кетган. Шу боисдан ов қилиш ёввойи отлар, шимол буғулари, шунингдек, майда ҳайвонлар устидан олиб борилган. Мадлен даврида суякдан ясалган қармоқнинг пайдо бўлишига қараганда, балиқ тутиш ови ҳам мавжуд бўлган. (Расм-18)
Мадлен даври тараққиёт босқичида асосий турмуш тирикчилик шимолий буғулар бўлган. Уларнинг гўшти овқатга, ёғи нафақат овқатга, шунингдек, ёритадиган чироқ ва терилар, кийим-кечак ҳамда турар жой бўлган кулбалар устини ёпиш учун ҳам ишлатилган. Жунларидан ип, шохлар ва суякларидан қуроллар ясашда фойдаланилган. Мадлен даври овчилари ўтлоқ майдонларини қиш ва ёз мавсумларида алмаштириб, кўчиб юрадиган буғулардан фойдаланиш мақсадида шимолий ойкуменларни ҳам ишғол қилишади.
Сўнгги палеолит ёдгорликлар мустьер даврига нисбатан кенг тарқалган. Айниқса, аввалги иттифоқнинг музликка туташ Овропа ҳамда Сибир ҳудудларида бу даврга оид ёдгорликлар кўплаб топиб ўрганилган. Жумладан, Чусовой, Печери, Енисей, Лена, Ангоре дарёлари ҳавзаларидаги ёдгорликлар бирмунча бой манбаларга эга. Айниқса, Днестрда, Десна ва Дон дарёлари ҳавзасида, Воронеж атрофида Костенко ва Боршева қишлоқлари атрофида моддий маданиятга бой сўнгги палеолит ёдгорликлар ўрганилган. (Расм-19)
Сибирдаги маконлар Сибир-Хитой вилоятига тегишли бўлиб, илк палеолит маконлари Ангора дарёси ҳавзасидаги Бурет-6 ва Белой дарёси ҳавзасидаги Мальта каби маконлар машҳур ва улар Овропадаги Салнтри даври маданиятининг тенгдошларидир. Бу минтақада яшаган илк палеолит аҳолиси ёввойи от, буқа, мамонт, махайрот каби йирик ҳайвонларга ов қилишганлар. Бирмунча кейингироқ даврга оид ёдгорликлар Афантова тоғи атрофи (Енисей водийси, Красноярк туманлари)да топиб ўрганилган бўлиб, бу ёдгорликлар Овропанинг Мадлен даврига тўғри келади ва тош қуроллар таркибида мустьер даврини эслатадиган дағал қуроллар кўпроқ учрайди. Бундай қуроллар кўпинча ҳайвон териларини қайта ишлашда фойдаланилган. Сибирнинг сўнгги палеолит маданияти арктик ҳайвонларнинг йўқола бориши ва ҳозирги давр иқлимига яқин табиий шароитда ва ландшафтнинг шаклланиши билан боғлиқ ҳолда ташкил топган.
Қрим, Кавказ, Ўрта Осиё маконлари Африка – Ўрта Ер денгизи вилоятига тааллуқли бўлиб, бу минтақага суякдан қурол учун камроқ фойдаланиш характерлидир. Бу вилоятда овчилик билан бир вақтда терим-термачилик катта ўрин тутган.
Хитойда, Жанубий-Шарқий Осиёда Ғарбий Овропа тушунчасидаги сўнгги палеолит маданияти бўлмаган ва неолит даврига қадар бу вилоятда топилган ёдгорликлар илк палеолитга тегишли бўлган. Фақат Шимолий Хитойдан топилган ёдгорликлар Сибир палеолитига ўхшаш бўлиб, бу маданият Жанубий Хитой ёдгорликларидан жиддий фарқ қилади.
Африкада сўнгги палеолит яхши ўрганилмаган. Фақат Конга, Нигерия ҳудудларида алоҳида характерга эга топилмалар маълум, холос. Сахаранинг Тиссили туманларида мадлен даврига оид гарпунлар топилган. Бу атрофда қоятош суратларнинг кўплигига қараганда, сўнгги палеолит жамоалари овчилик билан кўпроқ машғул бўлганлар. Бинобарин, бу ҳудудлар қадимги фаунага бой бўлган.
Австралия ҳудудида сўнгги палеолит қуролларини эслатувчи топилмалар мавжуд бўлиб, бу қуроллар қўпол тарзда ишланган. Аммо неолит даври шаклидаги қурол-аслаҳалар кўплаб топилган. Бироқ бу даврда ҳали бу ерда ўқ-ёй номаълум эди. Лекин бу аҳоли силлиқланган болта ва сув алоқалари воситалари билан таниш бўлганлар. Австралияни одамзод сўнгги палеолит ва асосан мезолит даврида ўзлаштирган бўлиши мумкин. Бу аҳоли кескич ва чопқич қуроллардан, болта ва найза қуролларидан ҳам фойдаланган. Улар масофага ирғитадиган бумеранг қуроллардан кенг фойдаланган. Бумеранг майда ҳайвонлар, шунингдек, паррандаларни ов қилишда кенг фойдаланилган. Австралияликлар халтали кенгуруни ва бошқа жониворларни ов қилишганлар. Шунингдек, улар тюлен, тимсох, денгиз тошбақаларини овлашганлар. Коллектив овчиликда қамал қилиб ов қилишда аёллар ҳам қатнашган. Овчилик хўжалиги билан бир вақтда термачилик ҳам ривож топган. Улар турли-туман овқатбоп нарсаларга, хусусан, парранда тухуми, калтакесак, ҳар хил қўзиқоринлар, ўсимликлар томирлари, мевалар кабиларга термачилик қилишганлар. Балиқ ови билан ҳам шуғулланишган. Бу соҳада турли найзасимон санчқич қуроллардан фойдаланган. Улар балиқ овида тўр, қармоқ каби қуроллардан фойдаланган. Табиати, иқлими маъқул ҳудудларда қисман ўтроқлашиб яшаган ва Овропанинг сўнгги палеолит даврига хос чайла – кулбалардан фойдаланган. Бу кулбаларнинг майдони ўртача 120 м2 ни ташкил қиларди. Автралия аҳолисининг катта қисми табиий озиқа бойликларга сероб ўлкаларга кўчиб кириб, вақтинчалик, мавсумий яшаш кулбаларидан фойдаланган. Совуқдан сақланишда оловдан фойдаланган. Улар иккита ёғоч тахтачани бир-бирига ишқалаш йўли билан олов чиқаришни билишганлар. Совуқдан сақланиш учун баданларини ҳайвон ёғи билан охра қўшиб ёғлаган. Мол гўштини ўчоқларда пишириб истеъмол қилган. Овқат пиширишни билмаган. Австралиянинг жанубий шарқида яшаган аҳоли кийим-кечак кийишни билишганлар. Бошқа жойларда яшаганлари тиззадан баланд юбка тарзидаги – пешбанд кийим билан ва айрим ҳолларда яп-ялонғоч юришганлар. Хуллас, юқорида биз ҳикоя қилган илк даврларда, яъни палеолитнинг сўнгги босқичига қадар овчилик ўқ-ёйсиз олиб борилган. (Расм-20, 21)

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling