Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Ишлаб чиқариш кучларининг ривожи


Download 0.99 Mb.
bet17/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

2. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожи
Илк палеолитдан сўнгги палеолитга пешма-пеш ўтиш босқичларида меҳнат қуролларининг доимий такомиллашуви оқибатида ҳозирги замон туридаги одам шаклланиб бўлди. Илк палеолит босқичи даврида юзага келган одам бирлашмалари сўнгги палеолит даврига келиб муайян даражада ривожланган мустаҳкам жамоани ташкил этарди. Шу тарзда коллектив меҳнат коллектив бўлиб яшашга шароит яратди. Меҳнат қилиш тажрибалар оша борди. Қурол ясаш технологияси такомиллашиб борди. Бу жараён авлоддан авлодга мерос бўлиб қоладиган бўлди. Ибтидоий коллективнинг юзага келиши ишлаб чиқариш кучларининг ривожига катта таъсир кўрсатди. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожи, аввало, тошдан қурол ясаш технологиясининг ошишига олиб келди. Эндиликда одамлар тошдан шаклсиз дағал тош парчалари ўрнига тош ўзакдан юпқа узун парақалар ажратиб олиш технологиясини қўллай бошлади. (Расм-10) Бундай ўткир қиррали парақаларнинг икки томонидан майда кертув бериш техникаси туфайли ихчам, ўткир, иш унумини оширадиган қуроллар ишлаб чиқарила бошланди. Бу усул хом ашёни тежаш имкониятини ҳам юзага келтирди. Янги техник-технологиянинг жорий қилиниши туфайли хилма-хил, турли ишларни бажарадиган махсус қуроллар тайёрланадиган бўлди. Масалан, қирғич, кескич, тешгич, пичоқ каби махсус қуроллар ишлаб чиқариладиган бўлиб, ишлаб чиқариш дифференцияси кучайиб, меҳнат қуроллари тайёрлашнинг имконияти оша борди ва бу жараён пешма-пеш тезлаша борди. (Расм-11)
Сўнгги палеолит қуролларини ишлаб чиқаришда уларнинг айримларига дасталар ўрнатиладиган бўлиб, дастали қуроллар ишлаб чиқариладиган бўлди. Бу эса ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муҳим босқичи ҳисобланарди. Тошдан ташқари ҳайвон суякларидан, шохларидан қуроллар ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Масалан, игна, жуволдиз, омоч тиши, найза тиғи ва қармоқ каби қуроллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, таянч тахтача устига қўйиб, масофага ирғитадиган қуроллар ишлаб чиқила бошланди. Бу қуроллар найза отиш масофасини икки баробар оширарди. Ҳайвон суякларидан балиқ ови учун қармоқлар ишлаб чиқарила бошланди. Хуллас, бундай асбоб-ускуна ва қуролларнинг пайдо бўлиши овчилик маҳсулотининг кўпайишига, жамоа аъзоларининг тўйинма озиқ-овқатга эга бўлишига шароит яратди. Бундай қуролларнинг ихтиро қилиниши натижасида овчилик хўжалиги тобора ривожлана борди. Археологик қазишмалар натижасига қараганда, эндиликда одамларда йирик тўда ҳайвонларга ов қилиш имконияти пайдо бўлади. Масалан, Чехословакиянинг Пржедмосте сўнгги палеолит маконидан 40 мингдан ошиқ қуроллар билан бирга тахминан 800-1000 тагача мамонт суяк қолдиқлари топилган. Франциянинг Солютри маконидан 10 минг от суяги, Украинадаги Амросиевка маконидан 1000 та бизон суяклари қолдиқлари топилган. Самарқанд маконидан хилма-хил тош қуроллар билан кўплаб от, буқа, буғу каби йирик ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари топилган. Эндиликда овчилик кишиларга ўзларини муайян даражада таъминлайдиган озиқ-овқатга эга бўлдилар. (Расм-12)
Сўнгги палеолит даврига келиб одамлар яшаш жой учун нафақат ғорлардан, балки сунъий тарзда қурилган чайла, ертўла кулбалардан фойдаланишга ўтадилар. Тўғри, юқори сатрларда айтилганидек, яшаш кулбаларнинг қурилиши ўрта палеолит, яъни мустьер давридан маълум. Аммо яшаш учун уй-жойлар қуриш сўнгги палеолит даврида кенг тарқалади. Айрим топиб қазиб ўрганилган яшаш чайлаларнинг эгаллаган майдони 200 м2 га етарди. (Расм-13) Уларнинг айримларининг пастки деворлари тош қаламалардан иборат бўлиб, конус шаклида қурилган ва томлар шох-шабба ҳамда ҳайвон терилари билан ёпилган, ўртасида тик ёғоч устун бўлган сўнгги палеолит даврида ҳайвон суякларидан қурилган каркасли, яъни қалама чайлалар кенг тарқалган. Масалан, Воронеж яқинидаги Костенко маконидан топиб ўрганилган кулбанинг узунлиги 35 м, эни 15-16 м бўлган. Ўрталикда қадаб қўйилган устун атрофида 9 та ўчоқ жойлашган. Бу даврда шундай катта кулбалардан ташқари бир неча кичикроқ кулбалардан иборат «қишлоқлар» ҳам ташкил топади. Сўнгги палеолит даврида вюрем музлиги даврининг совуқ иқлими кириб келади. Бу ҳодиса одамзод кийим-кечаги эволюциясига таъсирини ўтказади. Топилма суяк игналарнинг сероблигига қараганда, ҳайвон териларидан нафақат чайла уйларнинг уст қисмини ёпиш, шунингдек, кийим-кечак тикиб, кийинишда ҳам кенг фойдаланилган. Сўнгги палеолит даврида яшаш чайлаларни тунда ёритиш мақсадида ҳайвон суякларидан, тошни ўйиб унга ҳайвон ёғини қуйиб, пилик ўрнатиб ёруғлик бериш усулидан фойдаланиш, хуллас, ўз даврининг пиликли чироғи пайдо бўлади. Ишлаб чиқариш кучларининг тобора ривожланиши ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатларининг такомиллашиб боришига олиб келади. (Расм-14)

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling