Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
26
Кейинчалик талабнома бўйича ўзаро ёзишмалар олиб боришда ёзма
маълумотларда талабнома рақамини кўрсатишингиз
лозимлигига
диққатингизни қаратмоқчимиз.
V.Талабномани кўриб чиқиш
Талабномани кўриб чиқишда Вазирликда ҳуқуқий маъно касб этувчи
хатти-ҳаракатлар
амалга оширилади, улар схематик тарзда 2-иловада
келтирилган.
Патент бериш ҳақидаги талабномани кўриб чиқиш жараёни икки
босқичга бўлинади: расмий экспертиза ўтказиш ва моҳияти бўйича
экспертиза ўтказиш.
Талабнома қабул қилинган санадан
эътиборан икки ой давомида
талабнома берувчи, талабнома берилган ихтиронинг моҳиятини
ўзгартирмаган ва қўшимча бож тўламаган ҳолда, талабномага тузатишлар,
аниқликлар ёки қўшимчалар киритиши мумкин.
Қабул қилинаётган қарорларнинг максимал
даражадаги холислигини
таъминлаш
мақсадида,
талабномани
кўриб
чиқиш
жараёнида
Вазирликнинг бўлимлари талабнома берувчи билан ёки
унинг вакили
билан бир неча бор алоқа ўрнатиши мумкинлигига эътиборини қаратиши
лозим.
Талабнома материалларининг малакали тайёрланганлиги
экспертиза
процедураларини тез ва муваффақиятли бажарилишини таъминлашда ҳал
қилувчи омилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: