«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/61
Sana13.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1351076
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61
Bog'liq
ixtiroga patent olish

4.3. График материаллар 
 
Ихтиро моҳиятини тўлиқроқ англаш учун ихтирога талабнома 
таркибида ушбу моҳиятни тушунтирадиган материаллар бўлиши мумкин. 
Бундай материаллар график тасвирлар (чизмалар, схемалар, графиклар
эпюралар, расмлар, осциллограммалар ва бошқалар) ва жадваллар 
кўринишида бажарилиши мумкин. 
Ихтирони чизмалаp ёки схемалаp билан тасвиpлашнинг иложи 
бўлмаган ҳолда расмлаp топшиpилади.
Фотосуpатлаp график тасвирларга қўшимча сифатида топшиpилиши 
мумкин.
Чизмалаp, схемалаp ва pасмлаp алоҳида варақларда тақдим этилади ва 
ҳаp биp ваpақнинг юқоpиги ўнг буpчагида ихтиронинг номи кўpсатилади. 
Кўрсатилган материаллар тавсифда таърифи келтирилган ихтирони 
изоҳлаши 
лозим 
бўлгани 
учун, 
уларнинг 
ихтиро 
тавсифига 
мувофиқлигини қатъий таъминлаш талаб қилинади. 
Қоидаларнинг 
35, 36-банди
Қоидаларнинг 
43-банди
Қоидаларнинг 
87-банди


Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
25 
Тушунтирадиган материалларнинг тури улар бажариши лозим бўлган 
вазифасига қараб танланади. Масалан, чизмадан объектнинг конструктив 
бажарилишини тушунтиришда фойдаланиш мумкин, схемадан объектнинг 
элементлари таркибини ҳамда элементлараро алоқаларни ифодалашда 
фойдаланиш тавсия қилинади. Керакли ахборотни чизма ёки схема 
воситасида тақдим этиш имкони бўлмаган ўринларда расмдан 
фойдаланиш мумкин. Фотосуратлар график тасвирларга қўшимча 
сифатида топширилади. Фавқулотда ҳолатларда, масалан, жарроҳлик 
операцияларининг бажарилиш босқичларини изоҳлашда, фотосуратлар 
асосий изоҳловчи материал сифатида тақдим этилиши мумкин. 
Ихтирони изоҳловчи материалларни расмийлаштиришда улардан 
чекланмаган миқдорда нусха кўчириш ва узоқ муддат сақлаш имконияти 
бўлишини эътиборга олмоқ лозим. 
4.4. Реферат 
Реферат ихтиро ҳақида маълумот олиш учун хизмат қилади ва ихтиро 
ҳақида маълумотларнинг қисқартирилган баёнидан иборат бўлади. 
У ихтиро номи билан бошланиши ва ихтиро мансуб бўлган техника 
соҳасининг характеристикаси ва эришиладиган техник натижа ҳақидаги 
маълумотлардан иборат бўлиши керак. Ихтиро моҳияти ихтиро 
формуласининг эркин баёнидан иборат бўлиб, ихтиронинг барча муҳим 
аломатларини сақлаши лозим. Заруратга кўра рефератга чизма ёки бошқа 
бирон изоҳловчи материал киритилиши мумкин. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling