«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Download 0.77 Mb.
bet24/32
Sana07.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1337630
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
ixtiroga patent olish (1)

АСБЕСТЦЕМЕНТЛИ МАТЕРИАЛ

Ихтиро қурилиш материалларига тегишли бўлиб, бетонлар ва юқори температуралар шароитида ишлайдиган асбестцементли материалларни тайёрлаш учун қўлланиши мумкин.


Таркибида ёйиб юборилган асбест, майин янчилган шамот, янчилган хромит, алюминий оксидли цемент ва 1,38 - 1,40 г/см3 зичликдаги суюқ шиша боғловчиси бўлган асбестцементли материал маълум (SU 773014).
Бу материалнинг камчилиги шундаки, у хом ашё материалларининг каттагина сарфини талаб қилгани туфайли қиммат туради.
Таклиф қилинаётган асбестцементли материалга ўзининг техник моҳияти ва эришиладиган самараси бўйича энг яқин турадиган материал таркиби қуйидагичадир, мас. %: портландцемент - 20-26; суюқ шиша - 40-53; ишлаб бўлинган совелит - 21-40 (SU 343767).
Маълум материалнинг камчиликлари - ўтга чидамлилик ва кислотага чидамлиликнинг пастлиги ва юқори буғланиш.
Ихтиро вазифаси - юқори даражада ўтга чидамли ва кислотага чидамли бўлган ва паст даражада ейилиб кетадиган асбестцементли материал таркибини ишлаб чиқиш.
Қўйилган вазифани ҳал қилиш учун портландцемент, ишлатиб бўлинган совелит ва кремний оксидли компонентни ўз ичига олган асбестцементли материал кремний оксидли компонент сифатида компонентлар нисбати қуйидагича бўлган опокага эга бўлади, мас. %: портландцемент - 50-57,1; ишлатиб бўлинган совелит - 14,3-20; опока - 27-30.
Ишлатиб бўлинган совелит таркибида асбест бор материалларга мансуб бўлган ва энергетика корхоналарида қўллаб бўлинган плитали совелитдан иборат. Совелит плиталари сувга чидамли ва биочидамлидир. Сувга чўктирилганда шишиб кетмайди. Уларнинг қуруқ кўринишдаги ҳажмий массаси 350-400 кг/м3 га, иссиқлик ўтказиш коэффициенти 25°С да 0,112-0,12 Вт/м х °С га тенг. Улардан 500°С гача бўлган температурада фойдаланилади (бундан юқори температурада СаСО нинг парчаланиши юз беради). Совелит плиталарининг хизмат муддати 1-3 йил. Кейин иссиқлик агрегатларини таъмирлашда улар чиқиндиларга ташлаб юборилади.
Ишлатиб бўлинган совелит чиқиндиларининг кимёвий таркиби ўртача қуйидагича, мас %: MgCo4 - 38,01; CaCO3 - 45,20; SiO2 - 7.12; MgO - 7,00; Fe2O3 - 0,13; AI203 - 0,10; боғланган H2O - 2,44 (қолгани). MgO совелит таркибидаги асбест воситасида магний селикати (3MgO 2 SiO2-2H2O)га боғланган.
Материални тайёрлашда аввал компонентлар сув билан аралаштирилади, кейин намуналар 20 МПа гача босим остида пресслаш йўли билан қолипланади. Намуналарнинг қо­тиши 3+6+3 соат режими бўйича 85+5°С да буғлантириш йўли билан олиб борилади, шундан сўнг намуналар қуритилади, уларнинг хажмий массаси ва чидамлилик тавсифлари аниқ­ланади. Қоришмаларнинг таркиблари ва материаллар хусусиятларининг тавсифлари жадвалда келтирилган.
Жадвал маълумотларидан шу нарса аёнки, материалнинг кремний оксидли компоненти сифатида маълум бўлган материалдаги суюқ шиша ўрнига опоканинг қўлланиши буюмларнинг кислотага чидамлилигини анча ошириш (75-79 фоиздан 82,6-87,5 фоизгача) имконини беради. Бунда шунингдек ейилиб кетишга қаршилик ҳам ортади: таклиф этилаётган материалнинг ейилиб кетиши маълум бўлган материалга қараганда 9-10 марта камроқ бўлиб, 1,09-2,02 г/см2 эмас, 0,11-0,47 г/см2 ни ташкил этади.
Жадвал



Компонентлар ва кўрсаткичлар

Материаллар




Таклиф этилаётган

Маълум бўлган

Портландцемент, мас %

50

54

57,1

20

2

26

Ишлатиб бўлинган совелит

20

19

14,3

40

30

21

Опока

30

27

28,6

-

-

-

Суюқ шиша

-

-

-

40

46

53

Ўтга чидамлилик:
а) ўтли трубада синашдан кейин массадаги йўқотиш (абляция тезли­ги), %

15,05

15,03

14,90

20,0

21,6

32,0

б) ўтли трубада синаш пайтида на­муна орқа тарафининг температу­раси (0С)

525

505

470

713

765

730

Сув ютиши, %

27,0

24,8

17,0

31,0

30,6

27,0

Кислотага чидамлилиги, %

82,6

85,0

87,5

79,0

77,2

75,0

Ейилиб кетишлик, г/см2

0,47

0,29

0,11

2,02

1,30

1,09




Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling