«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Download 0.77 Mb.
bet25/32
Sana07.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1337630
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
ixtiroga patent olish (1)

ИХТИРО ФОРМУЛАСИ
АСБЕСТЦЕМЕНТЛИ МАТЕРИАЛ

Портландцемент, ишлатиб бўлинган совелит ва кремний оксидли компонентни ўз ичига олган асбестцементли материал шу билан ф а р қ л а н а д и ки, у ўз таркибида кремний оксидли материал сифатида опокага эга бўлиб, унинг компонентлар нисбати қуйидагича, мас.%:


Портландцемент 50-57,1
Ишлатиб бўлинган совелит 14,3-20
Опока 27-30
РЕФЕРАТ
АСБЕСТЦЕМЕНТЛИ МАТЕРИАЛ


Фойдаланиш соҳаси: қурилиш материаллари саноати.
Вазифаси: юқори даражадаги ўтга чидамлилик ва кислотага чидамлиликка ва паст даражадаги ейилиб кетишликка эга бўлган асбестцементли материал таркибини ишлаб чиқиш.
Ихтиро моҳияти: портландцемент, ишлатиб бўлинган совелит ва кремний оксидли компонентни ўз ичига олган асбестцементли материал ўз таркибида кремний оксидли материал сифатида опокага эга бўлиб, компонентлар нисбати қуйидагича, мас.%: портландцемент - 50-57,1; ишлатиб бўлинган совелит - 14,3-20; опока - 27-30.

4-мисол

Ихтиро объекти - УСУЛ

МПК7 В 27 № 3/02




ЁҒОЧ-ПАРАХА ПЛИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСУЛИ

Ихтиро ёғоч ишлаш, хусусан ёғоч-параха плиталарини ишлаб чиқаришга тегишли.


Майдаланган ёғочни мочевиноформальдегид қатрони ҳамда қотиргич - аммоний хлорид ва гидрофоб қўшимчалар билан аралаштириб, ёғоч-параха плиталарини ишлаб чиқариш, гиламни шакллантириш ва пресслаш усули маълум [Шварцман Г.М. Производство древесностружечных плит. М.: Лесная промышленность, 1977. С.45-222].
Бироқ ушбу усулда таркибида эркин формальдегид нисбати паст бўлган кам токсинли қатронлардан фойлаланган ҳолда олинган плиталар, боғловчининг қотириш даражаси етарли бўлмагани туфайли, паст физик-механик кўрсаткичларга эга бўлади.
Шунингдек, майдаланган ёғочни алюмохромофосфатли боғловчи ҳамда карбамидоформальдегид қатрони билан аралаштиришни ўз ичига олган ёғоч-параха плиталарини ишлаб чиқариш, гиламни шакллантириш ва пресслаш усули маълум [SU 501888].
Ушбу усулнинг камчилиги шундаки, бу усулда яшовчанлик вақти кам бўлган парахаелим композициясининг қўлланиши олинаётган плиталар сифатининг пасайишига олиб ке­лади, шунингдек плиталарни иссиқ прессда пресслаш давомийлиги катта бўлади ва 1мм тайёр плитага 0, 65 минутни ташкил қилади.
Ихтиронинг вазифаси - параха-елим композициясининг яшовчанлигини ошириш имко­нини берадиган усулни ишлаб чиқиш.
Қўйилган масалани ҳал қилиш учун, ёғоч-парахали плиталарни ишлаб чиқариш усулига мувофиқ, майдаланган ёғочни алюмохромофосфатли боғловчи ҳамда карбамидофор­мальдегид қатрони билан аралаштириш олдидан охиргисига аралаштириш пайтида 100 мас. ч. қатронга 0,02-0,04 мас. ч. миқдорида кальцийланган сода қўшилади.
Усул қуйидагича амалга оширилади.
Концентрацияси 64-66 %, елимшаклиги 48 с бўлган карбамидформальдегид қатронига 100 мас. ч. қатронга 0,02-0,-4 мас. ч. миқдорида кукунсимон кальцийланган сода қў­шилади ва 05,-1 соат давомига яхшилаб аралаштириб турилади. Шундан сўнг қатрон керакли концентрацияга етгунча суюлтирилади.
Тайёрланган қатрон қориштиргичга узатилади, бу ерда у ёғоч бўлакчалари, қотиргич - концентрацияси 15 %га етгунча суюлтирилган ҳамда сарфи 100 г товар қатронига 4 мл ташкил этган алюмохромофосфат боғловчиси, ва гидрофоб қўшимчалар билан аралаштирилади.
Ҳосил бўлган параха-елимли композиция гилам шакллантириш ва иссиқ пресслаш учун келиб тушади, бунда пресслаш 140-180°С да олиб борилади, пресслаш давомийлиги тайёр плита қалинлигининг 1 мм га 0,45-0,55 минутни ташкил этади.
Желатинлаш вақтининг киритиладиган кальцийланган сода миқдорига тобелиги
1-жадвалда кўрсатилган.
2-жадвалда I ёғоч-параха плиталарининг чидамлилик хусусиятлари берилган.
Шундай қилиб, ихтиро елимли қоришманинг желатинлаш вақтини 1,1-1,3 мартагача кўтариш ва яшовчанлигини қатрон сарфини камайтирган ҳолда 3 марта ошириш имконини беради.

1-жадвал




Сода миқдори, г/100 г қатронга

0

0,01

0,02

0,03

0,04

0,05

Желатинлаш вақти 100°С да

29

31

34

38

42

51

Желатинлаш вақти 20°С да

37 мин

55 мин

40 мин

50 мин

2 с 35 мин

3 тс

2-жадвал



Сода миқдори, г/100 г қатронга

0

0,01

0,02

0,03

0,04

0,05

Бир текисда узиш пайтидаги чидамлилик чегараси, МПа

1,33

1,41

1,36

1,38

1,37

1,04

Толалар бўйлаб йиғишда чидамлилик чегараси, МПа

5,58

5,72

5,46

5,80

5,38

5,12






Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling