«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Download 0.77 Mb.
bet26/32
Sana07.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1337630
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
ixtiroga patent olish (1)

ИХТИРО ФОРМУЛАСИ
ЁҒОЧ-ПАРАХА ПЛИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСУЛИ

Майдаланган ёғочни алюмохромофосфатли боғловчи ҳамда карбамидоформальдегид қатрони билан аралаштиришни ўз ичига олган ёғоч-парахали плиталарни ишлаб чиқариш усули шу билан ф а р қ л а н а д и ки, бунда майдаланган ёғочни алюмохромофосфатли боғловчи ҳамда карбамидоформальдегид қатрони билан аралаштириш олдидан охиргисига аралаштириш пайтида 100 мас. ч. қатронга 0,02-0,04 мас. ч. миқдорида кальцийланган сода қўшилади.




РЕФЕРАТ
ЁҒОЧ-ПАРАХА ПЛИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСУЛИ


Фойдаланиш соҳаси: ёғоч ишлаш.
Вазифаси: параха-елим композициясининг чидамлилигини оширишни таъминлайдиган усулни ишлаб чиқиш.
Ихтиро моҳияти: майдаланган ёғочни алюмохромофосфатли боғловчи ҳамда карбамидоформальдегид қатрони билан аралаштириш олдидан охиргисига аралаштириш пайтида 100 мас. ч. қатронга 0,02-0,04 мас. ч. миқдорида кальцийланган сода қўшилади.

5-мисол

Ихтиро объекти - ШТАММ

МПК7 С12N1/20, С12N1/32




ACETOBACTER METHYLOVORANS ВСБ-914 АЦИДОФИЛ МЕТИЛОТРОФ БАКТЕРИЯЛАРИ ШТАММИ - БИОМАССА ПРОДУЦЕНТИ

Ихтиро микробиология саноатига тегишли бўлиб, метанол асосли биомасса продуцентининг ацидофил метилотроф бактериялари янги штаммига тегишли.


Метанол асосли микробли биомассани олиш халқ ҳўжалиги ва, биринчи навбатда, чорвачиликни оқсил-витаминли концентрантлар билан таъминлашнинг самарали йўлларидан биридир.
Мавжуд штаммлар турлича ўсиш тезлиги, биомассанинг чиқиши ва турли оптимал ўсиш температураси билан тавсифланади. Улар асосан рН муҳитининг нейтрал ёки кучсиз нордон қийматларида ривожланадики, бу ностерил шароитларда жараённинг амалга оширилишини қийинлаштиради, чунки унга бегона микрофлора томонидан инфекция тушиш эҳтимоли мавжуд бўлади. рН муҳит 6,0 гача етган нордон муҳитда ўсадиган ацидофил ва метилотроф бактерияларидан фойдаланиш ҳоллари маълум бўлиб, бу жараённи бегона бактериал микрофлора томонидан инфекцияланиш ҳавфини камайтиради ва асептикага риоя қилмаган ҳолда барқарор жараённи амалга ошириш имконини беради (SU 553281).
Бироқ бу сунъий урчитилган микроорганизмларнинг ўсиш температураси паст оптимумга эга (30-32°С) бўлиб, улар бундан юқорироқ температурада ривожланмайди.
Талабнома берилаётган штаммнинг техник моҳияти, физиологик, биокимёвий ва маданий ҳоссаларига кўра энг яқин аналоги рН муҳитининг паст қийматларида ўсадиган метилотроф бактерияларининг штамми бўлиб, у Nethylobacter acidophilus деб ном олган, кейинчалик эса Acedobacter деб қайта номланган. Бу факультатив метилотроф бўлиб, у метанолли муҳитда автолизатга алмаштирилиши мумкин бўлган пантоген кислотаси иштирокида рН муҳит 3,0-6,0 га тенг бўлганда ўсади ва рН муҳит 6,9 га тенг бўлганда ўса олмайди. Оптимал ўстириш температураси 30-32°С га тенг. Морфологик жиҳатдан 0,9-1,2х3,6 ммк ўлчамларга эга бўлган грамми манфий, ҳаракатчан хужайраларнинг ўзгинаси­дир. Колониялари юмалоқ, бир оз қавариқ, силлиқ, оч сариқ рангли, нам, шилимшиқ консистенцияли, диаметри 0,5-1,0 мм. Шакарлардан глюкоза, сахароза, фруктоза, озгина арабиноза, ксилоза, манноза, мальтоза, лактозадан, спиртлардан глицерин ва озгина дульцит, маннит, инозитдан фойдаланади. Пептон, гўшт-пептонли қуруқ шўрвада ўсмайди. Желатинни суюлтирмайди. Нитратларни тикламайди. Водород сульфидини ҳосил қилмайди. Глюкоза ва арабинозани кислота ҳосил қилиб ачитади. Метанолли синтетик муҳитларда 30°С да ўсади, максимал иккиланиш вақти 7,5 соатни ташкил қиладики, бу 0,13 соат-1га мос келади, ҳамда бунда 57-55 % оқсил тўплайди (US 925112).
Ушбу штаммнинг камчиликлари шулардан иборатки, штамм баланд температураларда ўса олмайди, бактерияларнинг ўсиши учун оптимал температура 30-32°С ни ташкил этади. Паст температурали оптимум микроорганизм ўстириш жараёнининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштиради, чунки бунда катта совутиш агенти сарфлари талаб қилинади.
Ихтиро вазифаси ацидофил метилотроф бактерияларининг юқорироқ температурада ривожлана оладиган янги штамми селекциясини яратишдан иборат.
Қўйилган вазифани ҳал қилишда биомасса продуценти бўлган Acetobacter methylovarans ВСБ-914 метилотроф бактерияларининг метанолли муҳитларда баланд температурада (39°С гача) ва рН муҳитининг паст қийматларида (3,0-6,0) биомассанинг берилган метанолга нисбатан чиқиши пасаймаган ҳолда ривожлана оладиган янги штаммидан фойдаланилди.
Acetobacter methylovarans ВСБ-914 метилотроф бактерияларининг таклиф қилинаётган янги штамми ностерил шароитларда рН муҳит 3,0-3,3 да, 38°С температурада метанол­нинг термотолерант ачитқилар штамми билан ферментация жараёнида ҳосил бўлган спонтан микроб комплексидан ажратиб олинган ва кейин метанолли суюқ муҳитларда баланд температура ва рН нинг паст қийматларида узоқ пасталаш жараёнида селекция қилинган.
Таклиф қилинаётган штаммга ном бериш Бергининг бактериялар аниқлагичи (ergey’s Manual jf Determinative Dacteriology, 1974, 7th Edition Baltimore, USA) бўйича амалга оши­рилди.
Талабнома берилган ВСБ-914 бактериялар штамми рН нинг паст қийматларида ва бошқа белгилар йиғиндисида Берги аниқлагичидаги бактериялар тавсифига мувофиқ, мавжуд ацидофил бактериялар штаммлари каби, уксусли нордон бактериялар гуруҳига мансуб деб топилиши мумкин ҳамда бу тавсифларга кўра Acetobacter туридаги бактерияларга энг яқин туради. Бироқ таклиф қилинаётган ВСБ-914 штамми аввал тавсифи келтирилган штаммлардан шу билан фарқланадики, у углерод бирикмаларига кирувчи моддаларнинг энг тор доирасидан фойдаланади ва чекланган факультатив метилотроф ҳисобланади. Бу эса ВСБ-914 штаммини Acetobacter навининг янги тури сифатида номлаш имконини беради.
Acetobacter mathilovorans ВСБ-914 штамми Саноат микроорганизмларининг марказий музейида ЦТПМ В-2479 рақами остида депозитланган. Штамм патоген эмас.
ВСБ-914 штамми қуйидаги белгиларга эгалиги билан характерланади.
Морфологик белгилар. Штамм хужайралари якка ёки жуфт-жуфт бирлаштирилган тўғри, калта чўплардан иборат бўлиб, жуда кам ҳолларда калта занжирларни ҳосил қилади.
Хужайралар ўлчамлари - 0,35 0,55 х 0,7 1,0 мкм. Бактериялар грамми манфий, ҳаракатчан бўлиб, споралар ва шилимшиқни ҳосил қилмайди.
Метанолли минерал муҳитдаги колониялари юмалоқ, силлиқ, бўртиқ, юзаси йилтироқ ва чеккалари текис, тиниқ эмас, кўкимтир-оқиш рангда, елимшак консистенцияли, диаметри 1-2 мм.
Физиологик ва ўсиш белгилари. Облигатли аэроб, рН нинг паст қийматлари (3,506,0) да яхши ўсади, рН да максимал ўсиши 3,5-6,0, рН 7,0 да ўсиш йўқ. Оптимал температура 32-39°С. 39°С дан ошиқ температурада бактериялар ўсади, аммо уларнинг чиқиши пасаяди.
Чекланган-факультатив метилотроф. Метанолдан ташқари органик моддаларнинг ғоят чекланган доирасидан фойдаланади: шакарлардан фақат глюкоза, спиртлардан глицерин ва кучсиз этанолдан фойдаланади, С-С алоқали бошқа бирикмалардан фойдаланил­майди. Хужайралар этанолни паст концентрацияли уксус кислотасига ачита олади ҳамда ацетатни карботан кислотасигача жуда кам миқдорда оксидлайди. Гўшт-пептонли агарда ва қуруқ шўрвада ўсмайди. Borec Проскауэр тести манфийдир. Желатинали муҳитларда ўсмайди ва желатинани суюлтирмайди. Нитратларни нитритларга тиклайди, нитратлардан ўсиш учун фойдаланади, нитратредуктазага эга. Ачий олмайди. Оксидаза ва каталазага ўтказилган тестлар мусбат. Поли--оксимойли кислота кўринишидаги заҳира маҳсулотини ҳосил қилмайди. Ўсиш учун автолизат билан алмаштирилиши мумкин бўлган пантоген кислотасига муҳтож. ДНК даги гуанин ва цитозин таркиби 65,8±0,4 мол га тенг.
Бактериялар лаборатория шароитларида метанолли агарлантирилган муҳитларда яхши сақланади.
Таклиф қилинаётган Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) штамми ўзининг энг яқин аналогидан 1-жадвалда келтирилган бир қатор муҳим белгиларига кўра фарқланади.
1-жадвалдан кўриниб турганидек, талабнома берилаётган ВСБ-914 штамми ўзининг энг яқин аналоги бўлган Methylobacter acidophilus (Acetobacter) дан 39°С гача баланд темпера­турада ўсишнинг мавжудлиги, шунингдек қ ўлланаётган органик моддаларнинг спектри бўйича фарқланади.
1-м и с о л. Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) бактериялар штамми тебраниб турадиган колбаларда 38±1°С температурада ва рН мухити 4,0 да қуйидаги таркибли минерал муҳитда ўстирилди, г/л: NH4H2PO4 - 2,0; (NH4)2HPO4 - 0,5; MgSO4 - 0,2; K2SO4 - 0,2. Микроэлементлар эритмаси (0,5 мл) нинг таркиби 1 л да, г: KJ - 0,02; H3BO3 - 0,02; MnSO45H2O - 0,02; (NH4) 2MoO4 - 0,02; FeSO47H2O - 0,1.
Муҳитга углерод манбаи сифатида 5 мл/л метанол қўшилди, ўсиш омили сифатида эса эритманинг 2 мл/л миқдорида ачитқили автозилат қўшилди. Икки кеча-кундуз ўсиш­дан кейинги биомассанинг чиқиши 1 г/л ни ташкил қилди.
2-м и с о л. Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) бактериялар штамми тебраниб турадиган колбаларда худди 1-мисолда келтирилган шароитларда, фақат 30-32°С температурада ўстирилди. Икки кеча-кундуз ўсишдан кейинги биомассанинг чиқиши 0,9 г/л ни ташкил қилди.
3-м и с о л. Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) бактериялар штамми узлуксиз усул билан ностерил шароитларда фойдали ҳажми 13 л бўлган ферментда 38±0,5°С температурада ва рН муҳити 3,0-3,2 да қуйидаги таркибли минерал муҳитда ўстирилди (1 л метанолга): H3PO4, мл 32 (NH4)2HPO4, г 18 КСI, г 14 MgSO47H2O, г 2,8 MnSO45H2O, г 0,96 FeSO47H2O, г 0,96 ZnSO47H2O, мг 144 CuSO45H2O? Vu 24 CoSO4, u 120 Na2MoO, г 800.
Муҳитга ягона углерод манбаи сифатида метанол қўшилди, Оқадиган муҳитдаги метанол концентрацияси 2 об ни ташкил этди.
Узлуксиз ўстириш D 0,11 0,12 с-1 оқим тезлигида амалга оширилди. Мана шу тезликда мутлақо қуруқ биомассанинг берилган метанолга нисбатан чиқиши 36 фоизни таш­кил этди.
4-м и с о л. Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) бактериялар штамми 3-мисолдагидек ўстирилди, бироқ узлуксиз ўстириш 0,15 0,19 с-1 оқим тезлигида амалга оширилди. Бунда мутлақо қуруқ биомассанинг берилган метанолга нисбатан чиқиши таҳминан 30 фоизни ташкил этди.
Шундай қилиб, Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) метилотрофли бактерияларнинг селекцияланган штамми, маълум штаммдан фарқли ўлароқ, юқори температурада (390С) ва рН муҳит қийматлари 3,0-6,0 да ривожлана олади.
Таклиф қилинаётган Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) штамми метанолда ўсиш даражасига ҳамда рН муҳитининг паст қийматларида ўса олишига кўра маълум бўлган Methylobacter acidophilus ва Acetobacter methyilcum ВСБ-867 метилотроф ацидофил штаммларидан қолишмайди ҳамда уларга нисбатан баландроқ температурада ўса олишига кўра анча сезиларли афзалликларга эга (2-жадвалга қаранг).
Метанолдан микробли биомассани олиш учун юқори температурада ўсадиган штаммни қўллаш бактерияларни совуқлик агенти сарфини камайтириш йўли билан ўстириш жараёнини такомиллаштириш имконини беради ҳамда шу туфайли жараённинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайди.
1-жадвал
Таклиф қилинаётган штаммнинг энг яқин аналогдан фарқи



Белгиси




Талабнома берилаётган штамм Acetobacter methylovorans

Энг яқин аналог Methylobacter acidophilus

39°С да ўсиши

Бор

Йўқ

Органик бирикмалардан фойдаланиш




Глюкоза




Глюкоза

Сахароза







Фруктоза




Глицерин

Глицерин




Кучсиз этанол

Кучсиз дульцит







Маннит







Инозит

Нитратларнинг нитритларгача тикланиши

Тиклайди

Тикламайди

Глюкоза ва арабинозани ачитишга қодирлиги

Йўқ

Бор

2-жадвал
Штаммларнинг ўстириш температурасига кўра қиёси





Штаммлар

Температура

ўсиши, г/л

Acetobacter meihylovorans ВСБ-914

Methylobacter acidophilus


(Acetobacter)
(Энг яқин аналог)
Acetobacter methyilcum
ВСБ-867

30-32

37-39
30-32


37-39
30-32
37-39

0,9

1,0
0,8


ўсиш йўқ
1,2
ўсиш йўқ




Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling