«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Download 0.77 Mb.
|
ixtiroga patent olish (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ РЕФЕРАТ ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ
- Фойдаланиш соҳаси
- Ихтиро моҳияти
- ТЎҒРИ КЎРИНИШДАГИ РАДИОРЕЛЕЙЛИ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ ТРАССАЛАРИДА ЧАСТОТАЛИ-СЕЛЕКТИВ СЎНИШЛАР ИМИТАЦИЯСИ УЧУН ҚУРИЛМА
ИХТИРО ФОРМУЛАСИ
ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ Корпусдан ҳамда концентрик ўрнатилган ва турли томонларга айланиш имкониятига эга бўлган ишлов берувчи барабан ва эластик парракларга эга бўлган ишчи барабандан иборат бўлиб, корпус ичида жойлаштирилган ишчи органдан таркиб топган пахта чигитини яланғочлаш учун машина шу билан ф а р қ л а н а д и к и, унинг корпусида бир нечта ишчи органлар ўрнатилган бўлиб, корпус чигитни ишчи органларга узатиб берадиган радиал каналлар ва атрофида ишчи органлар жойлаштирилган марказий вал билан таъминланган, валда эса узатма элементлар ўрнатилган бўлиб, улардан бири ишлов берувчи барабанларни, бошқаси эса ишчи барабанларни айлантиради. ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ РЕФЕРАТ ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ Фойдаланиш соҳаси: пахта саноати. Вазифаси: габарит ўлчовларини оширмай туриб, ишлов берувчи юза майдонининг ошиши ҳисобига юқори иш унумдорлигига эга бўлган машина ишлаб чиқиш. Ихтиро моҳияти: пахта чигитини яланғочлаш учун машина корпусдан ҳамда концентрик ўрнатилган ва турли томонларга айланиш имкониятига эга бўлган ишлов берувчи барабан ва эластик парракларга эга бўлган ишчи барабандан иборат бўлиб, корпус ичига жойлаштирилган ишчи органдан таркиб топган. Корпусда бир нечта ишчи органлар ўрнатилган. Корпус чигитни ишчи органларга узатиб берадиган радиал каналлар ва атрофида ишчи органлар жойлаштирилган марказий вал билан таъминланган. Валда узатма элементлар ўрнатилган бўлиб, улардан бири ишлов берувчи барабанларни, бошқаси эса ишчи барабанларни айлантиради. 2-мисол Ихтиро объекти - ҚУРИЛМА МПК7 Н 04 В 17/02 ТЎҒРИ КЎРИНИШДАГИ РАДИОРЕЛЕЙЛИ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ ТРАССАЛАРИДА ЧАСТОТАЛИ-СЕЛЕКТИВ СЎНИШЛАР ИМИТАЦИЯСИ УЧУН ҚУРИЛМА Ихтиро радиоэлектрон ўлчамлар соҳасига тегишли бўлиб, тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қўлланиши мумкин. Таклиф этилаётган қурилмага ўзининг техник моҳиятига кўра энг яқини тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилма бўлиб, у кенг полосали сигнал генератори, тармоқлатгич, сумматор, бошқарилмайдиган фаза айлантиргич, бошқарилувчи фаза айлантиргич, бошқариш блокидан таркиб топган, бунда кенг полосали сигнал генераторининг чиқиши тармоқлагичнинг киришига уланган бўлиб, тармоқлагичнинг биринчи чиқиши бошқарилмайдиган фаза айлантирувчининг киришига, иккинчи чиқиши эса бошқариладиган фаза айлантирувчининг киришига уланган, бошқарилмайдиган фаза айлантирувчининг чиқиши сумматорнинг биринчи киришига, бошқариладиган фаза айлантирувчининг чиқиши сумматорнинг иккинчи киришига уланган, бошқариш блокининг чиқиши бошқариладиган фаза айлантирувчининг бошқариш киришига уланган [Маримонт Ю.И., Павлюк Ю.П. Имитатор частотно-селективных замираний на трассах радиорелейных систем связи прямой видимости // Труды Научно-исследовательского института радио, 1984. № 2. М.: Радио и связь. С.50-55]. Ушбу қурилманинг камчилиги - тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида реал шарт-шароитларда юзага келадиган частотали-селектив сўнишлар (ЧСС) имитацияси сифатининг пастлиги, чунки қурилмада имитацияланаётган частоталиселектив сўниш частотаси полосаларининг чуқурлиги, кенглигини ва унинг марказий қисмининг қийматини ростлаш имконини берадиган элементлар мавжуд эмас. Ихтиронинг вазифаси - тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида реал шарт-шароитларда юзага келадиган частотали-селектив сўнишлар имитацияси сифатини ошириш имконини берадиган қурилмани яратиш. Қўйилган масалани хал қилиш учун, кенг полосали сигнал генератори, тармоқлатгич, сумматордан таркиб топган тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилма частота ўзгартиргичи, полосали фильтр, бошқариладиган кучайтиргич, бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтр, кучайтиргич, биринчи, иккинчи, учинчи рақамли-аналогли ўзгартиргичлар билан таъминланган, бунда кенг полосали сигнал генераторининг чиқиши частота ўзгартиргичининг киришига уланган бўлиб, частота ўзгартиргичининг чиқиши полосали фильтр киришига уланган, полосали фильтрнинг чиқиши тармоқлатгичнинг киришига уланган бўлиб, тармоқлатгичнинг биринчи чиқиши бошқариладиган кучайтиргичнинг киришига, иккинчи чиқиши эса бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг киришига уланган, бошқариладиган кучайтиргичнинг чиқиши сумматорнинг биринчи киришига, бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг чиқиши кучайтиргичнинг киришига уланган бўлиб, унинг чиқиши сумматорнинг иккинчи киришига уланган, биринчи рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг биринчи бошқариш киришига, иккинчи рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг иккинчи бошқариш киришига, учинчи рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши эса бошқариладиган кўчайтиргичнинг бошқариш киришига уланган. Тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилманинг кўрсатиб ўтилган ҳолда бажарилиши ушбу қурилма, имитацияланаётган частотали-селектив сўнишларнинг кенглигини ва унинг марказий қисмининг қийматини ростлаш имконини берадиган бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтр билан ҳамда имитацияланаётган частотали-селектив сўниш чуқурлигининг ростланишини таъминлайдиган бошқариладиган кучайтиргич билан таъминланганлиги ҳисобига имитация сифатини ошириш имконини беради. 1-шаклда таклиф қилинаётган қурилманинг функционал схемаси кўрсатилган; 2-шаклда полосали фильтр (а) ва сумматор (б) чиқишларида сигналларнинг спектрал тавсифлари келтирилган. Тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилма кенг полосали генератордан 1 иборат бўлиб, унинг чиқиши частота ўзгартиргичининг 2 киришига уланган. Частота ўзгартиргичи 2 чиқишига полосали фильтрнинг 3 кириши уланган бўлиб, унинг чиқиши тармоқлагичнинг 4 киришига уланган. Тармоқлагичнинг 4 биринчи чиқишига бошқариладиган кучайтиргичнинг 5 кириши уланган бўлиб, унинг чиқишига сумматорнинг 6 биринчи кириши уланган. Тармоқлагичнинг 4 иккинчи чиқишига бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг 7 кириши уланган бўлиб, унинг чиқиши кучайтиргичнинг 8 киришига уланган. Кучайтиргичнинг 8 чиқиши сумматорнинг 6 иккинчи киришига уланган. Бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг 7 биринчи бошқариш киришига биринчи 9 рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши, иккинчи бошқариш киришига иккинчи 10 рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши 10 уланган. Бошқарилувчи кучайтиргичнинг 5 бошқариш киришига учинчи 11 рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши уланган. Кенг полосали 1 сигнал генератори, частота ўзгартиргичи 2, полосали фильтр 3, тармоқлагич 4, бошқарилувчи кучайтиргич 5, сумматор 6, биринчи 9, иккинчи 10 ва учинчи 11 рақамли-аналогли ўзгартиргичларни конструктив жиҳатдан бажаришга оид мисоллар [Бессонов Л.А. Теоретические основы электротехники. М.: Высшая школа, 1972] (мос Равишда 322-, 350-, 455-, 320-, 456- ва 461-бетлар) да тавсифланган, бошқарилувчи полосали-тўсувчи фильтр 7 конструкциясининг тавсифи [Фельдштейн А.П., Явич Л.Р. Синтез четырехполюсников и восьмиполюсников на СВЧ. М.: Связь, 1965. 277-бет] да келтирилган. Тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилма қуйидагича ишлайди. Кенг полосали сигнал генератори 1 ўз чиқишида кенг полосали юқори частотали сигнал ишлаб чиқаради, частота ўзгартиргичи 2 ва полосали фильтр 3 ундан юқори частотали сигнални шакллантирадики, унинг спектрал тавсифи 2а-шаклда келтирилган, бунда унинг f0 марказий частотасини частота ўзгартиргичи 2 аниқлайди, пастки f1 ва юқориги f2 ёнбош частоталарини эса полосали фильтр 3 аниқлайди. Айтиб ўтилган юқори частотали сигнал тармоқлатгичдан 4 сўнг бошқарилувчи кучайтиргичнинг 5 ва бошқарилувчи полосали-тўсувчи фильтрнинг 7 киришларига келиб тушадики, улар частотали ўпирилишнинг имитацияловчи частотали-селектив сўниш шакли (частоталар полосасининг V чуқурлигини ва ∆f кенглигини) ва жойлашувини (f3 марказий частотасининг қийматини) сумматорнинг 6 чиқишидаги юқори частотали сигналнинг спектрал тавсифида аниқлайди (2б-шаклга қаранг), бунда кўрсатиб ўтилган частотали ўпирилишнинг чуқурлиги бошқарилувчи кучайтиргичнинг 5 бошқарув киришидаги кучланиш қийматига, частоталар полосасининг кенглиги биринчи бошқариш киришидаги кучланиш қийматига, марказий частота қиймати эса бошқарилувчи полосали-тўсувчи фильтрнинг 7 иккинчи бошқариш киришидаги кучланиш қийматига пропорционалдир. Бошқарилувчи полосали-тўсувчи фильтрнинг 7 биринчи ва иккинчи бошқариш киришларидаги кучланишлар биринчи 9 ва иккинчи 10 рақамли-аналогли ўзгартиргичларнинг маълумотлар киришида жойлаштирилган кўп разрядли иккиланган сонларнинг қийматига, бошқарилувчи кучайтиргичнинг 5 бошқариш киришидаги кучланиш эса учинчи 11 рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг маълумотлар киришида жойлаштирилган кўп разрядли иккиланган сон қийматига мос келади. Кўрсатиб ўтилган кўп разрядли иккиланган сонлар биринчи 9, иккинчи 10 ва учинчи 11 рақамли-аналогли ўзгартиргичларнинг маълумотлар киришларига бошқарувчи электрон-ҳисоблаш машинасининг параллель портидан келиб тушади, ҳамда уларнинг жорий қийматлари частотали селектив сўнишнинг имитацияланувчи даврий ёки эҳтимолий ўзгариш қонуни билан аниқланади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling