«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Download 0.77 Mb.
bet19/32
Sana07.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1337630
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
ixtiroga patent olish (1)

2.Апелляцияни кўриб чиқиш

Вазирликнинг расмий экспертиза натижалари бўйича қабул қилинган патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарорига қарши тақдим этилган апелляция ушбу апелляция келиб тушган санадан эътиборан икки ойлик муддат ичида кўриб чиқилади.


Моҳият бўйича экспертиза натижалари бўйича патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарорга қарши, патент берилишига ёки унинг ҳақиқийлигига қарши тақдим этилган апелляция ушбу апелляция келиб тушган санадан эътиборан тўрт ойлик муддат ичида кўриб чиқилади.


Апелляцияни кўриб чиқишда Апелляция кенгашининг учтадан кам бўлмаган аъзоси иштирок этиши лозим.
Апелляция топширган шахс ёки унинг вакили иш кўриб чиқилаётган Апелляция кенгашида иштирок этиши мумкин.

Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши мумкин Апелляция кенгашининг апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан ушбу қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши мумкин.




VII. Патентни рўйхатга олиш, чоп этиш ва бериш

Патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилинганидан кейин, белгиланган патент божлари тўланиши шарти билан, Вазирлик ихтирони Ихтиролар Давлат реестрида рўйхатга олади ҳамда патент рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотларни Вазирликнинг «Расмий ахборотнома»сида нашр этади.


Патент (муҳофаза ёрлиғи), унга ихтиро тавсифи, формуласи ва график материаллар (уларга зарурат бўлса) илова қилинган ҳолда, талабнома берувчига рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумотлар «Расмий ахборотнома»да эълон қилинган санадан эътиборан ўн кун ўтганидан кейин берилади.
Патент бевосита патент эгасига ёки унинг вакилига ишончнома асосида берилади ёки ёзишма олиб борилган манзил бўйича жўнатилади. Агар бир нечта шахс патент эгаси бўлса, битта муҳофаза ҳужжати берилади.
VIII. Расмий нашрда эълон қилинадиган ахборот

Вазирлик ҳар ойда чиқиб турадиган «Расмий ахборотнома» бюллетенини нашр этади.


Ушбу ахборотномада хусусан қуйидаги маълумотлар чоп этилади:

  • ихтироларга берилган талабномалар ҳақида;

  • рўйхатга олинган патентлар ҳақида;

  • патентлар мақомининг ўзгарганлиги ҳақида;

  • ҳуқуқни ўтказиш ҳақида рўйхатга олинган шартномалар ҳақида;

  • норматив актлар ва уларга киритилган ўзгартишлар;

  • Апелляция кенгашининг қарорлари.




Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling