6. Талабномани ўзгартириш
Агар талабнома берувчи ихтирога талабномани фойдали моделга патент бериш учун талабномага ўзгартирмоқчи бўлсангиз, бу ишни патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар ва тегишли патент божини тўлаган ҳолда амалга оширишингиз мумкин. Бундай ўзгартиришда биринчи талабнома устуворлиги сақланади.
7. Патент бериш тўғрисидаги қарор
Агар ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги аниқланган бўлса, Вазирлик патент бериш ҳақида қарор қабул қилади.
Патент бериш ҳақидаги қарорни олгач, талабнома берувчи ихтиронинг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши, у ҳақдаги маълумотларнинг эълон қилиниши, патент берилиши ҳамда унинг амал қилиш муддатини 3 йил давомида сақлаб турилиши учун патент божини тўлаши лозим.
8. Патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор
Агар ихтиронинг патентга лаёқатлилигини ҳеч бўлмаганда бирорта шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганса талабнома берувчига патент берилиши мумкин эмаслиги ҳақида тегишли асослар келтирилган сўровнома юборилади.
Бунда экспертиза хулосаларига нисбатан талабнома берувчи ўз фикрларини маълум қилиш таклиф этиши мумкин. Талабнома берувчи уларни сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида тақдим этиши лозим.
9. Талабномани чақириб олиш
Давлат экспертизасининг ҳар бир босқичида, бироқ ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилишидан олдин, талабнома берувчининг Вазирликка келиб тушган илтимосномасига биноан талабнома чақириб олиниши мумкин.
VI. Апелляция
1. Апелляцияга бериш
Вазирлик қарорига рози бўлмаган тақдирда талабнома берувчи қарор юборилган санадан эътиборан уч ойлик муддат ичида Апелляция кенгашига апелляцияга бериши мумкин.
Апелляция ёзув машинкасида ёзилган бўлиши ҳамда унда норозилик билдирилаётган қарорнинг асоссизлигига далиллар келтирилиши керак.
Апелляция келиб тушган тақдирда патент бериш тўхтатиб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |