«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Talabnoma beruvchining pochta manzili
Download 0.77 Mb.
|
ixtiroga patent olish (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Patent vakili (to‘liq ismi, ro‘yxatdan o‘tkazilgan raqami)
- Imzo va muhr
- ҚУРИЛМА
2-илова1-мисол Ихтиро объекти - ҚУРИЛМА МПК7 D 01 В 1/02 ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ Ихтиро пахта саноатига тааллуқли бўлиб, аниқ экиш учун чигитни ҳам, пахта мойини олиш учун техник пахта чигитини ҳам яланғочлаш учун мўлжалланган машина конструкцияларига тегишли. Пахта чигитини яланғочлаш учун машина маълум бўлиб, у концентрик ўрнатилган ҳамда қарама-қарши томонларга айланиш имкониятига эга бўлган ишлов берувчи барабандан ва эластик парракларга эга бўлган ишчи барабандан таркиб топган [SU 348647]. Бундай машина чигитларни шикастламайди ва кам ифлосланган линт беради. Ушбу маълум машинанинг камчилиги унинг иш унумдорлигининг пастлигидир. Машинанинг бошқа тенг шароитлардаги унумдорлиги ишлов берувчи юза майдонига тўғри пропорционал бўлиб, бу юза барабаннинг берилган баландлигида ишлов берувчи юзанинг кўндаланг кесимдаги периметрига тўғри пропорционалдир. Ишлов берувчи юзанинг майдони ишлов берувчи барабан ички диаметрининг ортиши ҳисобига катталашганда, ишлов берувчи барабан кўндаланг кесимининг чигитни яланғочлаш учун ишлатилмай қолган қисми ҳам катталашади, яъни машинанинг ишчи қисми эгаллаган ҳажм унумли ишлатилмайди. Ихтиронинг вазифаси - габарит ўлчовларини оширмай туриб, ишлов берувчи юза майдонининг ошиши ҳисобига юқори иш унумдорлигига эга бўлган машина ишлаб чиқиш. Қўйилган масалани ҳал қилиш учун, корпус ҳамда концентрик ўрнатилган ва турли томонларга айланиш имкониятига эга бўлган ишлов берувчи барабан ва эластик парракларга эга бўлган ишчи органдан таркиб топган пахта чигитини яланғочлаш учун машинанинг корпусида бир нечта ишчи органлар ўрнатилган бўлиб, корпус чигитни ишчи органларга узатиш учун радиал каналлар ва атрофида ишчи органлар жойлаштирилган марказий вал билан таъминланган, валда эса узатма элементлар ўрнатилган бўлиб, улардан бири ишлов берувчи барабанларни, бошқаси эса эластик парракларга эга бўлган барабанларни айлантиради. Ихтиро чизмалар воситасида изоҳланиб, бунда 1-шаклда таклиф этилаётган машина кесимда. 2-шаклда эса худди шунинг қисман кўндаланг кесимли юқоридан кўриниши тасвирланган. Машина чигитдан сидириб олинаётган делинтни сўриб олиш учун дарчалар 2 билан таъминланган корпусдан 1, марказий воронка 4, тешикли 6 радиал каналлар 5 ва воронкаларга эга қопқоқдан 3 ҳамда юқори учи қирралар 9 билан таъминланган марказий валдан 8 таркиб топган. Ишчи барабанлар 10 юқорида дарчаларга 11 эга ҳамда ўзининг бутун узунаси бўйлаб хордалар бўйича жойлаштирилган эластик парраклар 12 билан таъминланган. Ишлов берувчи барабанларнинг 13 ички юзаси кесувчи элементлар билан таъминланган бўлиб, улар ишчи барабанларнинг айланиш томонига қараб энгаштирилган чўзиқроқ тешикларнинг қайтариб қўйилган чеккалари кўринишида бажарилган. Қирралар 15 билан таъминланган дисклар 14 ишчи барабанлар 10 билан уланган. Машина қия каналлар 16 ва шнек 17 билан таъминланган. Ишлов берувчи барабанларнинг 13 айланиши марказий валнинг 8 пастки қисмида маҳкамланган шкив 18 орқали, марказий валнинг 8 устки қисмида маҳкамланган тишли ёки функционал ғилдирак 19 орқали ҳамда ишлов берувчи барабанларга 13 маҳкамланган ва маарказий ғилдиракка 19 илинтириладиган тишли ва функционал ғилдираклар 20 орқали электрмотордан (шаклда кўрсатилмаган) амалга оширилади. Парракли ишчи барабанларнинг 10 қарама-қарши йўналишда айланиши марказий валнинг 8 пастки қисми атрофида айланиш имконига эга қилиб ўрнатилган шкив 21 орқали бошқа электрмотордан (шаклда кўрсатилмаган) амалга ошириладики, бунинг устига бунда шкивнинг 21 устки қисми тишсимон, ёки фрикцион ғилдирак кўринишида бажарилган бўлиб, бу ғилдирак ишчи барабанларнинг 10 пастки қисмларида маҳкамланган тишсимон ёки фрикцион ғилдиракларга 22 илинтирилади. Қия каналлар 16 чигитларнинг ишлов бериш зонасидан ўтиш вақтини ростлаб турувчи тўсгичлар 23 билан таъминланган. Машина икки секцияли қилиб бажарилиши ҳам мумкинки, бунда биринчи секция чигитни яланғочлашнинг биринчи босқичини амалга оширади, яъни делинтни асосан чигитнинг ёнбош юзасидан сидириб олади, иккинчиси эса яланғочлашнинг иккинчи босқичини амалга оширади, яъни чигит микропиллари ва халазларида қолган делинтни сидиради. Бундай ҳолда биринчи секцияда шнек 17 ўрнига иккинчи секциянинг марказий воронкаси 4 туради. Машина вертикал ҳолатда ҳам, уфққа нисбатан ҳар қандай бурчакда ҳам жойлаштирилган бўлиши мумкин. Машинанинг биринчи секциясида ишлов бериш зонаси иккинчи секциядагига нисбатан кенгроқ бўлиши мумкин, чунки қиллари кўпроқ бўлган чигитлар кўпроқ жойни эгаллайди, ишчи барабанлар эса иккинчи секциядагига қараганда юқорироқ тезликда айланишлари мумкин, чунки туклари кўпроқ бўлган чигитлар юқорироқ ташқи таъсирларга дош бериши мумкин. Чигит машинага марказий воронка 4 орқали узатилади, валнинг 8 қирралари 9 воситасида айлантирилади ҳамда марказдан қочирадиган кучлар таъсири остида радиал каналларга 5 учиб кетади, уларнинг тешиклари 6 орқали воронкаларга 7 келиб тушади ва бу ердан дарчалар 11 орқали ишчи барабанлар 10 ва ишлов берувчи барабанлар 13 ўртасидаги ишлов бериш зоналарига ўтади. Чигитлар, айтайлик, резина, пластмасса ёки пружинали пўлатдан ишланган эластик парраклар 12 воситасида айлантирилар ҳамда марказдан қочирадиган кучлар воситасида ишлов берувчи барабанларнинг 13 кесувчи элементларига сиқиштирилар экан, улар яланғочланади, улардан сидириб олинган делинт эса чўзиқроқ тешиклар орқали кесувчи элементлар орасидан корпус бўшлиғига 1, у ердан дарчалар 2 орқали сўриб олинади. Яланғочланган чигитлар дискларга 14 келиб тушади, бу ерда қирралар 5 томонидан айлантирилади ҳамда марказдан қочирувчи кучлар таъсири остида қия каналларга 16 олиб ташланади, бу ердан шнекка 17 келиб тушади, ёки икки секцияли машина бўладиган бўлса, кейинги ишлов бериш учун иккинчи секциянинг марказий воронкасига 4 келиб тушади. Машинада ишлов бериш барабанлари қанчалик кўп бўлса, машина эгаллаб турган ҳажмдан шунчалик самарали фойдаланилади. Машина 6-10 тагача барабанга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ишлов берувчи барабанлар ишчи барабанларнинг айланиши йўналишига қарама-қарши йўналишда айланиб, чигитларга таъсир қилаётган кучлар жуфтлигини ҳосил қилади, бу чигитларнинг бутун юзаси бўйлаб яланғочланишини тезлаштиради. Бундан ташқари, чигитларнинг ишлов берувчи юзага нисбатан тезлиги ортади, бунинг устига ишлов берувчи барабанларнинг айланиш тезлиги чигитларга таъсир қилувчи марказдан қочирадиган кучларни ҳосил қилмайди, бу эса ишлов берувчи барабанларни чигитларнинг зарарланишини кўпайтирмаган ҳолда айлантириш имконини беради, ишчи барабанларнинг айланиш тезлиги оширилганда эса, чигитларга таъсир қилувчи марказдан қочирадиган кучлар ортиб боради ва бу чигитнинг зарарланишини оширади. Шундай қилиб, ишлов берувчи барабанларнинг айланиш тезлиги максимал унумдорликка эришилгунга қадар оширилиши, ишчи барабанларнинг айланиш тезлиги эса чигитларни ишлов берувчи юзага қапиштириш учун зарур бўлган, аммо чигитлар учун ҳавф туғдирмайдиган қийматларгача оширилиши мумкин. Бундан ташқари, ишлов берувчи барабанларнинг айланиши делинтнинг сўриб олинишини яхшилайди, чунки делинтга унинг кесувчи элементлар тешикларидан чиқиб кетишини таъминловчи марказдан қочирадиган кучлар таъсир қиладики, шу пайтнинг ўзида ишлов берувчи барабаннинг барча участкалари мунтазам равишда корпус девори ёнидаги максимал сўриб олиш зонасидан ўтади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling