Ii- б´лим Фалсафа тарихи
Download 1.06 Mb.
|
Falsafa fani tarixi va nazariyasi
So`nggi so`z
Ushbu uslubiy qo`llanma «Milliy istiqlol g`oyasi; huquq va ma`naviyat asoslari» ixtisosligi yo`nalishida dars beruvchi professor-o`qituvchilar va Oliy ta`limning bakalavriat bosqichida taxsil olayotgan talabalarga mo`ljallab tuzildi. Ma`lumki, Davlat standartida «Falsafa tarixi va nazariyasi» fani uchun 90 soat ma`ruza 100 soat seminar mashg`luotlari o`tkazish hamda 124 soat mustaqil ish olib borish nazarda tutilgan. Bundan tashqari, falsafa fanidan 1-blokda ham dars o`tkazish lozimligi ta`kidlangan. 1-blokda boshqa ixtisosliklar uchun falsafa fani uchun milliy istiqlol g`oyasi maxsus bo`limi talabalariga nisbatan ozroq soat ajratilgan bo`lsa-da, ammo ular uchun falsafa fani tarixi va nazariyasiga doir fikrlar qisqartirilgan xolda bayon etiladi. Shuni hisobga olib, oddiy takrorlash bo`lmasligi uchun, 1-blokka ajratilgan soatlarni ham shu ixtisoslikka qo`shib yuborish lozim topilgani sababli, ja`mi 240 soatlik dastur bo`yicha dars o`tishga to`g`ri keladi. Bunday keng xajmdagi darslarni bitta metodik qo`llanma doirasida to`laqonli o`tishning iloji yo`q. Chunki bunda mavzularga doir eng asosiy fikrlar berilgani sababli, professor-o`qituvchilar hamda talabalar quyidagi adabiyotlardan foydalanib, ularni kengroq, chuqurroq bayon etish, nazariyani amaliyot dalillari bilan mustahkamlashlari mumkin. Prezident I.A.Karimovning 12 jilddan iborat to`plamlaridagi jamiyatga, ilm-fanga, taraqqiyot va inson kamolotiga doir fikrlaridan foydalanib, mavzularni hozirgi davr bilan bog`lash albatta kerak. Undan tashqari akademik e.yusupov taxriri ostida lotin alifbosida chiqarilgan «Falsafa» o`quv qo`llanmasi, akademik J.Tulenovning 2001 yilda «¤zbekiston» nashriyotida chop etilgan «Dialektika nazariyasi», Q.Nazarovning ma`sul muxarrirligida 2005 yilda «¤zbekiston» nashriyotida chop etilgan «Falsafa asoslari», Gunnar Skirbekk, Nils Gilening 2002 yilda o`zbek tilida «Sharq» nashriyotida chiqarilgan «Falsafa tarixi»dan, Abu Nasr Forobiyning 1993 yilda nashr etilgan «Fozil odamlar shahri» asaridan, S.Yo`ldoshev, M.Usmonov, R.Karimov, G.Qobulniyozova, G.Ro`zmetova tomonidan 2002 yilda «Sharq» nashriyotida chiqarilgan «yangi va eng yangi davr ¢arbiy Yevropa falsafasi» o`quv qo`llanmasidan, professor A.Chorievning 2 jilddan iborat «Inson falsafasi» kitobidan, I.Karimovning 2001 yilda «Fan» nashriyotida chiqarilgan «Ma`naviyat, falsafa va hayot» kitobidan foydalanib, dastur doirasidagi mavzularni kengroq, chuqurroq, batafsilroq bayon etish imkoniyatiga ega bo`lish mumkin. Ayni chog`da P.V.Alekseev, A.V.Paninning Moskvadagi «Prospekt» nashriyotida 1999 yilda rus tilida chiqarilgan «Filosofiya» darsligidan, M.A.Axmedova va V.S.Xan taxriri ostida; «Mehnat» nashriyotida 2004 yilda chop etilgan «Osnovы filosofii» darsligidan foydalanishni xam tavsiya etamiz. 1 Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. Т., Абдулла £одирий номидаги «Халқ мероси» нашр., 1993. – 183-184-бет. 1Каримов И.А. ¤збекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. Т., 1995 йил, 55-бет. Ўозирги мавжуд адабиётларнинг аксариятида IX-XII асрларни Шарқ Уйғониш даври деб номлаш расм бўлган. Аммо бундай қараш, бизнинг назаримизда, объектив ҳақиқатга мувофиқ келмайди. Чунки Шарқда Ўиндистон, Хитой, Япония каби йирик мамлакатлар, бошқа халқлар ҳам борки, юқорида тилга олинган асрларда уларда имл-фанда ёки ижтимоий тараққиётда кескин ўзгаришлар бўлгани аниқланмаган. Фақат араб империяси доирасида ва унинг таркибига кирган бошқа халқлар ҳаётида чиндан ҳам олам-одам муносабатларида янгича ёндашувлар вужудга келиб, дунёвий фанлар, айниқса фалсафий ва диний билимлар ривожида сифат ўзгаришлари хосил бўлган. Бу ҳол жаҳон цивилизацияси тараққиётида янги бир босқич бўлгани илмий жиҳатдан асосланган. Шунинг учун бу даврни «Араб-мусулмон олами Уйғониш даври» деб номлаш объектив хақиқатга мувофиқ келади, деб ҳисоблаймиз. Чунки на фақат араб уламолари ва олимлари, балки халифаликка кирган, ўзининг бетакрор тарихи, маданияти, анъаналарига эга элатлар, халқлар намоёндалари ҳам бу Уйғониш даврига улкан ҳисса қўшганлар. Гегель диалектикага алоҳида таълимот деб қарайди, чунки у даврларда ҳам, ҳозир ҳам Оврупода фалсафага ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида қараб келинади. £адимги грек олимларининг баъзилари диалектикага билиш методи ва таълимот сифатида ёндашганлар. Бошқалари уни билиш услуби (методи) ва суҳбат қуриш санъати деб ҳисоблаганлар. Бизнинг кунларимизда ҳам диалектикага алоҳида таълимот ҳисоблаб, муносабат билдирувчилар бор. Кўзга кўринган олимлар, жумладан Арасту ва Афлотуннинг фалсафий қарашларини шарҳлаб, уларга ўз муносабатини билдирган ватандошимиз, 2-устоз номи билан жаҳонга машҳур Абу Наср Форобий диалектикага билиш услуби ва баҳс юритиш санъати сифатида ёндашади. Назаримизда, айниқса фалсафа фан сифатида шаклланган ҳозирги даврда диалектикага назарий билишнинг бир услуби (методи) сифатида ёндашиш маъқул кўринади. Шу билан бирга бахс-мунозара санъати сифатида ҳам у фикрлар хилма-хиллиги (плюрализм)га йўл қўйиш шароитида алоҳида ахамиятга молик бўлиши мумкин. Диалектикага таълимот сифатида қараш моҳият эътибори-ила фалсафани фан сифатида тан олмасликка сабаб бўлади. Буни биз фалсафа фани қонунлари ва категорияларини диалектикага тааллуқли деб ёндашишда кўрамиз. Абу Наср Форобий нуқтаи назаридан келиб чиқиб, биз диалектикага билишнинг битта услуби ва бахс санъати сифатида қараймиз. Чунки фалсафа фан сифатида мустақил таълимот бўлиб, диалектика унинг таркибига киради, деб ҳисоблаймиз. Гегелнинг диалектикага ва фалсафа қонунларига муносабатига тарихий давр нуқтаи назардан ёндашамиз. Шундан келиб чиқиб ва ҳозирги замон илғор фалсафий фикрларига таяниб, у қонунларни биз бундай номлаймиз: а) диалектик зиддиятлилик қонуни; б) миқдор ва сифатнинг ўзаро ўтиш қонуни; в) инкорни инкор қонуни. 1 Илгари замонларда хўжалар, тўралар, оқсуяклар, оддий меҳнат аҳли қароллар ҳисобланади. 1 Собиқ Шўролар даврида марксизм-ленинизм фалсафаси ва унинг синфийлик тамойиллари асосида фалсафага ўз тадқиқот соҳасига эга фан сифатида ёндашилмади. Бу холл фалсафа фани қонунларини номлашда ҳам ўз ифодасини топди. Масалан, қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни, миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ва сифат ўзгаришларининг миқдор ўзгаришларига ўтиш қонуни деб аталиб келинди. Бу қонунларни шу тарзда аташ мустақиллик йилларида нашр этилган адабиётларда ҳам учратиш мумкин. Аммо бу ҳозирги замон рус файласуфларининг фикрига қўшилиб, фалсафа фанининг бу қонунларини миқдор ва сифатнинг ўзаро ўтиш қонуни, диалектик зиддиятлилик қонуни, деб аташни илмий жиҳатдан маъқул ҳисоблаймиз. 1 ¤збекистонда ижтимоий – фалсафий фикрлар тарихидан. Т., «¤збекистон » 1995, 49–бет. 2. ´ша жойда, 49-бет. 3. ´ша жойда 69-бет Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling