Ii боб халқ педагогикаси воситасида ўҚувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик шарт- шароитлари
Download 204.66 Kb.
|
2-боб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоийлаштирувчи
- Ўқувчи ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган
Ривожлантирувчи: диққат, хотира, нутқ, тафаккур, таққослаш кўникмалари, эмпатия, рефлексия, оптимал ечимларини излаб топиш кўникмаларини, ўқув фаолиятига нисбатан мотивацияни ривожлантириш.
Ижтимоийлаштирувчи: ўқувчилар онгига жамият нормалари, қадриятларини сингдириш, муҳитга мослашиш, ўз-ўзини бошқариш, мулоқотга ўргатиш, психотерапия. Машғулот жараёнида ўйин шакли ўйин усуллари ва вазиятлари орқали ташкилланади. Улар таълим олувчиларни ўқув жараёнига ундовчи восита вазифасини бажарадилар. Бунда таълимий мақсад ўйин масаласи сифатида қўйилади; ўқув фаолияти ўйин қоидаларига бўйсунади; ўқув материали ўйин воситаси сифатида қўлланилади; беллашув элементи олиб кирилади; дидактик масалани ечилиши ўйин натижаси билан боғланади. Ўйинлар қоидаси «қатъий» ёки «қатъий бўлмаган», олдиндан қабул қилинган ёки ўйин давомида тузиладиган бўлиши мумкин. Шакллари бўйича ўйинларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: байрамга асосланган ўйин; фольклорга асосланган ўйин; театр ўйинлари; ўйинли машқлар; ўйин-анкеталар, тестлар, саволликлар; интермедиялар; беллашув; сюрприз; карнавал; аукцион ва бошқалар. Ўйин тузилиши қуйидаги босқичлардан иборат: Мақсад қўйиш. Режалаштириш. Мақсадни амалга ошириш. Натижалар таҳлили. Ролли ўйин ўқувчига у олдин ўз тажрибасида тушмаган вазиятда, бошқа одам ўрнида бўлиб кўришга ҳам шароит яратади. Бунда у янги ижтимоий муносабатларга киришади ва уларни ҳис этиб кўради. Педагогик ўйинлар дидактик мақсади, ташкилий структураси, турли ёшдаги ўқувчиларга мос келиши, мазмуни бўйича бир-биридан фарқланадилар. Бизнес-ўйин (ишбилармонлик ўйинлари). Бу ишлаб чиқаришда учрайдиган турли ҳолатларда имитацияланган вазиятлар юзасидан ўқувчиларни қарорлар қабул қилишига асосланган усулдир. Бизнес-ўйин комплекс масалани ечишга қаратилган бўлиб, янги материални ўзлаштириш, ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ўқув кўникмаларини шакллаб, ўқув материалини ҳар томонлама кўриб чиқишга имкон беради. Ўқув жараёнида бизнес-ўйинларнинг ҳар хил турлари ишлатилади: имитацияга асосланган, операцион (маълум операциялар (ҳаракатлар)ни автоматлаштиришга қаратилган), ролли ўйин, бизнес-театр ва ҳ.к. Имитацияга асосланган ўйинлар. Машғулотда бирор-бир корхона, муассаса фаолияти имитация қилинади. Имитацион ўйин сценарийси воқеа сюжетидан ташқари имитация қилинаётган жараён ва объектларни таърифини ҳам ўз ичига олади. Операцион ўйинлар махсус операцияларни бажариш малакаларини оширади. Ушбу ўйин шароитлари реал шароитга максимал яқинлаштирилган бўлади. Роллар ижро этиш. Бу ўйинларда конкрет шахснинг хатти-ҳаракати, тактикаси, вазифани бажариши кўрсатилади ва устида иш олиб борилади. Бизнес-театр. Берилган вазиятда инсонни ўзини қандай тутиши ўйин орқали ифодаланади. Юқорида келтирилган методлар ўқувчи-ёшларни ижтимоий фаоллигини оширишга ёрдам берса, ижтимоий фаолликни оширишдан кутиладиган намунавий мазмун келиб чиқади. Ишлаб чиқилган мана шу мазмуннинг тузилиши мазкур ўқувчи-ёшларнинг ёш хусусиятлари ҳисобга олиниши билан характерланади. Жумладан, масалан, у ёки бу ижтимоий ҳаракат нормаларини ўзлаштириш ўқувчида мавжуд тайёргарлик, тажриба, кўникмалар билан белгиланади. Шу ўринда ўйинли технологияларнинг баъзи концептуал асосларини келтириб ўтиш жоиз. Ўйинли технологияларнинг психологик механизми шахснинг ўз-ўзини намойиш қилиш, жамоада ўз ўрнини эгаллаш, ўз-ўзини бошқаришга бўлган эҳтиёжига асосланади. Ўйинга киришиш инсон ёши билан боғлиқ эмас, лекин бунга ёш хусусиятлари таъсир кўрсатади. Демак, ўйин технологияларининг шакллари турличадир. Бироқ, уларнинг барчаси ўз мазмунига кўра ягона мақсад сари йўналтирилади. Яъни, улар ўқувчиларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, кенгайтириш, эгалланган назарий билимларидан амалиётда мустақил ва самарали фойдалана олиш кўникмаларини ҳосил қилиш, уларни ижтимоий-иқтисодий муносабатларни уюштиришга тайёрлаш, ижтимоий фаолликни ошириш, етук ахлоқий сифатларни таркиб топтириш, теран ва соғлом фикр, кенг дунёқараш эгаси бўлган комил шахсни камол топтиришга хизмат қилади. Ўқувчиижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этишда ўйин фаолияти орқали қуйидаги вазифаларни амалга ошириши мумкин: Ўйин орқали ўқувчининг билим олишга бўлган қизиқиши ошади. Ўқувчининг ўз иқтидорини ва ўзлигини намоён этишга имкон яратилади, ўзини эркин ҳис қилади. Ўқувчининг ҳар қандай фаолиятдаги қийинчиликларини енгиш ва ҳар қандай мўлжални тўғри олиш кўникмасини ҳосил қилишга ёрдам беради. Ўқувчиларнинг ижтимоий фаол бўлишга эътибори ва муносабати кучаяди ва ўқув фаолиятида ҳам ўз имкониятларини тўғри баҳолай олади. Халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этишда муаммоли таълим ҳам аҳамиятга эгадир. Бунда ақлий ҳужум ва мунозарали дарслар муаммоли таълим технологияларига мисол бўлади. Муаммоли таълим технологиясида ўқитувчи раҳбарлигида муаммоли вазият вужудга келтирилади ва бу муаммо ўқувчиларнинг фаол мустақил фаолияти натижасида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларини ижодий ўзлаштириш ва ақлий, ижтимоий фаолиятини ривожлантиришга имкон берадиган таълим жараёнини ташкил этиш назарда тутилади. Ўқув фанида муаммоли таълимнинг муваффақиятли бўлиши учун аввало ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, ижтимоий таълим жараёнини ўйин ва меҳнат фаолияти билан уйғунлаштиришда ўқитувчи томонидан муаммоли методлардан самарали фойдаланиш, муаммоли саволлар занжирини тузиш каби кўпгина ишларни амалга ошириш муҳим ҳисобланади. Маълумки, муаммоли методлар муаммоли вазиятни юзага келтиради ва ўқувчиларнинг фаол фаолиятини тақозо этади. Муаммоли вазиятларнинг икки тури, яъни: психологик ва педагогик муаммоли вазиятлар йўналишида бўлиб, психологик муаммоли вазиятлар – ўқувчиларнинг маънавий фаолиятига ва ўқув жараёнининг барча босқичларида: янги мавзу баёни, мустаҳкамлаш, билимларни назорат қилишда фойдаланиш мумкин. Ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этишда муаммоли дарсларни қўллаш учун ўқитувчи қуйидаги жиҳатларга эътибор бериши зарур. Улар: аввало, ўқув дастурлари бўйича муаммоли вазиятни келтириб чиқарадиган саволлар, топшириқларни аниқлаш, дидактиканинг илмийлик, тизимлилик, мантиқий кетма-кетлик, изчиллик каби қоидаларига амал қилиш назарда тутилади. Кейинги йўналишда эса ўқувчиларнинг ижтимоий билиш фаолиятини фаоллаштириш ва бошқаришни таъминлайдиган воситани аниқлаш, улардан ўз ўрнида ва самарали фойдаланиш йўлларини белгилаш зарур. Ҳар қандай муаммоли дарсда, аввало мавзу мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқув муаммоларини аниқлаши, муаммоли вазиятлар тизимини яратиши ва ўқув муаммоларини юқори илмий-методик савияда қўйиши, ўқувчилар ўқув фаолиятини муаммоларни ҳал этишга йўналтириши ўқитувчининг асосий фаолиятидир. Ўқувчиларнинг фаолияти эса муаммоли вазиятларни идрок этиши ва уни ҳал этиш йўлларини илгари суриши уларни мантиқий нуқтаи назардан асослаб, текшириш, хулосалар чиқаришдан иборат. Муаммоли дарсларнинг дидактик мақсади – ўқув муаммоларини ҳал этишда ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларни ижодий қўллаган ҳолда янги билимларни ҳосил қилиш; уларда сиёсий, маънавий ва маданий билимларни ижодий ўзлаштириши ва амалда қўллай олиш малакаларини ҳосил қилиш уларнинг изланувчанлиги, ижодий фаолияти, ақлий камолоти, заковатини ривожлантиришдан иборат. Муаммоли дарслар кейинги йилларда янги ном билан атала бошланди. Масалан; «ақлий ҳужум» ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Умумий ўрта таълим мактабларининг амалиёти билан танишиш, шунингдек, тажриба-синов ишларига жалб этилган респондент-ўқувчилар билан ишлаш жараёнида шундай хулосага келдик: ўқувчи шахси фаоллигини ошириш – уларни эркин, мустақил фикрлашга ундаш, зиммаларига масъулиятли вазифалар (халқ педагогикаси манбаларининг муҳим мавзуларда маъруза тайёрлаб келиш ва ана шу мавзу асосида дарсни ташкил этиб бериш, «Энг яхши ғоя» танловида гуруҳ ёки синф номини ҳимоя қилиш, маълум боб, параграфлар бўйича жадвал ёки кластерни яратиш) юклатилиши, топшириқларнинг бажарилиш ҳолатини назорат қилишга йўналтирилган ҳаракатлар ҳисобига таъминланади. Муаммоли вазиятларнинг яратилиши, ўқувчи томонидан ушбу муаммо ечими борасидаги фикрларнинг илгари сурилишига эришиш ўқувчи фаоллигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Бироқ, мазкур ўринларда бир қатор шартларга амал қилиниши зарур. Чунончи: 1. Халқ педагогикаси бўйича олдига ташланаётган саволнинг мантиқий бўлиши, аниқ ва грамматик жиҳатдан тўғри ифодаланиши. 2. Ўқувчига халқ педагогикаси бўйича савол юзасидан мушоҳада юритишига имкон яратиш. 3. Ўқувчининг жавобларини диққат билан тинглаш (фикр тўла баён этилгунига қадар унинг сўзини бўлмаслик) 4. Агарда жавоб қониқарли бўлмаса, уни мазмунан тўлдиришга имкон берувчи қўшимча саволларни бериш. 5. Ўқувчи томонидан нотўғри жавоб берилса, унинг фаолиятини танқид қилмаслик, озгина бўлса-да, ютуқ мақжуд бўлса, уни рағбатлантириш. 6. Ўқувчини руҳлантира олиш. Ҳозирги даврда таълим жараёнида психологик тренинг ўзаро таъсир кўрсатиш методи сифатида амалиётда кенг қўлланилмоқда. Ижтимоий- психологик тренинг мулоқотни, муомалани муваффақиятли ўтказиш учун маълум билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга қаратилган билим тизимидир [17]. Тренинг асосан халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган мулоқотга ўргатиш учун бажариладиган ўйин ва машқлар узлуксизлигини ташкил этади. Тренинг машғулотларида психологиянинг умумий қонуниятларини аниқлашга доир ўтказилган тажрибалар орқали уларнинг психик ходисаларга тегишли назарий билим ва тушунчалари амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Шахс ўзаро муносабатга киришиш орқали ўз-ўзини англаш, камол топтириш, хақ-ҳуқуқини, эркинлигини аниқроқ ва тўғрироқ тасаввур қилиш имкониятини тушуниб боради. Улар бир-бирлари билан ўзаро мулоқотга киришган сари, ўзаро муносабатлар тажрибаси ҳам ортиб боради. Шунингдек, умумийлик, ўхшашлик ва уйғунлик каби сифатлар ҳам пайдо бўлади. Муносабатдан кўзланган асосий мақсад – ўзаро тил топишиш, бир-бирларини тўғри тушуниш эканлигини англаб етадилар (6-7-илова). Таълим-тарбия жараёнида ижтимоий-психологик тренинг муҳим аҳамиятга эга бўлиб, дарсда ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабат, дарсни ўзлаштириш, фикр юритиш, билимга бўлган қизиқиши ва шахснинг фаоллигини оширади. Маълум касбни эгаллаш ва билиш жараёнларини шакллантириш ўқув ўйинлари, машғулотларини ташкил қилиш орқали амалга оширилиши мумкин. Тренинг машғулотлари синф ва гуруҳларда ташкил қилинса, ўқувчининг ўзлаштирилишини яхшилайди. Билиш жараёнини мукаммаллаштиради, ўқитувчи билан ўқувчининг муомала жараёнида муаммоли вазиятларни ечишни енгиллаштиради ҳамда ўзаро муносабатларнинг яхшиланишига олиб келади. Уни ўтказиш орқали шахсларнинг бир-бирини тушуниш, муомала маданиятини ошириш, ички муаммоларни ҳал этиш имконияти туғилади. Психологик тренингни муваффақиятли ўтиши ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамкорлигининг фаол ҳаракатларини талаб этади. Натижада иштирокчилар ўзининг билими, салбий ёки ижобий эмоцияларни қабул қилишга тайёрлиги ва ўз навбатида психологик ҳимоя ва хулқ-атворни шакллантириб бориш зарурлигини тушунади. Шунингдек, машғулотларни мазмунли ўтказиш дарсда ўқитувчи ва ўқувчи қарашларини тенглаштиради. Машғулот жараёнида ўқитувчи ҳамма нарсани билувчи сифатида эмас, балки ҳамкорлик қилувчи тенг ҳуқуқли шерик ёки қатнашувчи сифатида иштирок этиши мумкин. Бизнинг тадқиқотимизда ишончлиликка ва илмий асосланганликка эришиш учун психологик тренингнинг баҳс-мунозара методларидан кўпроқ фойдаландик. Бу методнинг педагогик-психологик ва ижтимоий аҳамияти шундаки, унда ҳар бир шахснинг ўз нуқтаи назарини маълум қилишга ташаббускорлик, мулоқотдаги билимдонлик, ҳамда ақлий потенциалидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Яъни бу туркум методларининг вазифалари ҳам унинг аҳамиятли мақсадларидан келиб чиқади: мунозара қатнашчиларини реал вазиятларни таҳлил қилишга, асосий, муҳим нарсани номуҳимдан ажратишга ва муаммони англашга ўргатади; ўзгалар фикри сўзлаш маҳоратини кузатиш ва шу асосида улар билан ҳамкорликда ишлашга ундайди; муаммога тааллуқли ранг-баранг қирраларни ажратиш, уларни моҳиятини англаш имкониятини яратади; муаммонинг турли муқобил ечимлари бўлиши мумкинлигини ифодалайди. Айниқса, ахлоқий-маънавий мавзулардаги муаммоларни ҳал қилишда мунозаранинг роли катта. Бундай шароитда баҳслашувчиларнинг етуклик даражалари муҳим аҳамиятга эга. Ахлоқий-маънавий масалалар юзасидан мунозарани ташкил этувчи шахсга алоҳида талаблар қўйилишини таъкидлаш керак. Мунозара қатнашувчиларига ҳеч қандай тазйиқ ўтказмаслик, ҳар бир шахснинг эркин фикрини баён этишига имкон бериш, фикрларнинг тамоман зидлашиб кетишига йўл қўймаслик, баҳслашувдан келиб чиқадиган хулоса ва қарорни гуруҳнинг ўзига ҳавола қилиш лозимлигини унутмаслик зарур. Бу усул мактабларда, турли билим масканларида, маҳалла қўмиталари иш фаолиятида психологик маслаҳат шаҳобчалари, ўспиринлар тарбияси билан боғлиқ жараёнларда кенг қўлланилиши мумкин. Юқорида келтирилган фикримизнинг далили сифатида қуйидаги тренинг машғулотларини ўтказилишини лозим топдик: «Танишув», «Яқинлашув», «Мен фахрланаман», «Тинглаш ва эшитиш», «Илтифотли қадам», «Бузуқ телефон ёки ахборот узатишда нимани йўқотиш мумкин», «Ўқувчига чўнтак пули керакми? (дебат)», «Касб танлашга тайёрман», шунингдек, музёрарлар: «Шамол эсмоқда», «Мехмонхона»,«Мевали салат», «Самсон, Далила, Шер», «Мен кимман ёки нимаман?» каби музёрарлар вақтни, ўқувчиларнинг эҳтиёж ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Машғулотларда ўқувчиларнинг ҳамкорлик фаолиятига нисбатан ижобий муносабатлари ва фаолликлари ошганлигини гувоҳи бўлдик. Интерфаол технологиялар. АҚШ даги Миллий тренинг марказининг маълумотларига кўра: интерфаол усул ўқувчи онгига, туйғусига, иродасига таъсир кўрсатиб, тафаккурини оширади [40; 84]. Интерфаол усулда дарс олиб борилганда: ўқувчиларга дарсдан кутилаётган натижа эълон қилинади; ўқувчилар бир-бирлари билан ҳамкорликда ишлашга ўрганади; саволларга жавоб топиш ва жавоб учун етарли вақт берилади; ўқувчиларнинг кўпчилиги дарсга фаол қатнашади; ўқувчилар таҳлил қилиш ва қиёслашга ўрганади; ўқувчилар муаммоларни ҳал этиш учун ўз устида биргаликда ишлашади; ўқувчилар жуфтликларда ва кичик гуруҳларда ишлашга ўрганади; мустақил ишлаш ва фикрлашга ўрганади. Интерфаол усулда ўқувчи қуйидагиларни ўрганади: билганларини тартибга солиш; билмаганини сўраб олиш; хотирасини ишга тушириш; фаоллигини ошириш; қизиқишни кучайтириш; ўз тушунчаларини назорат қилиш; мотивни қўя билиш; мустақил ўрганишни ва мустақилликни; манбалар билан ишлаш; ахборот алмашиниш кабилар. Америкалик ўқитувчиларнинг аксарияти ўқувчиларнинг дарсда фаол иштирок этишларини афзал кўрадилар ва шу туфайли ҳар хил интерфаол усуллардан фойдаланадилар. Интерфаол усулдаги дарс анъанавий, ўқитувчилар кўникиб кетган маъруза шаклида ўтказиладиган дарсдан сезиларли фарқ қилади. Тадқиқотлар далолат беришича, бу усулдан фойдаланиш ўқувчилар ўртасидаги ётсирашни олдини олишнинг самарали техникасидир. Масалан, гуруҳлардаги иш усули уларга ҳатто ўзга болалар ўзларидан фарқ қилган такдирда ҳам ўзларини гуруҳнинг қисми сифатида сезишларига имкон беради. Таълимни бундай ташкил этиш ўқувчилардаги тафаккур усулини «Мен ва улар»дан «Бизлар»га айлантиради. Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, таълим жараёнида интерфаол усуллардан фойдаланиш ўзининг яхши самарасини беради ва халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини оширишга ёрдам беради. Тадқиқ этилаётган муаммонинг ечимини топиш даврида ўқувчилар ижтимоий фаолликларини оширишга йўналтирилган педагогик жараённинг ишлаб чиқилди. Ўқувчи ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган Ўқувчиларда ижтимоий фаолликни оширишга йўналтирилган дидактик жараён муайян педагогик-психологик хусусиятларга эга: ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаолликлари таълим-тарбия жараёнида таркиб топиб, ижтимоий ҳаётга нисбатан ёндашувларининг ифодаси сифатида намоён бўлади; ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаолликлари жамиятдаги ахлоқий талабларга риоя қилиш асосида ташкил этилаётган фаолият даражаси сифатида уларнинг камол топишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади; ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаолликлари улар мансуб бўлган жамиятда қарор топган ижтимоий муносабатлар маҳсули бўлиб, миллий ғоянинг мазмун моҳияти, йўналишлари ҳамда қамровига боғлиқ; ўқувчиижтимоий фаолликларини ошириш объектив ва субъектив шарт-шароитларга боғлиқ тарзда муайян педагогик жараёнда амалга ошади; ўқувчиижтимоий фаоллигини ошириш жамият тараққиёти истиқболини белгилаш имконини беради. Педагогик тизим – маълум педагогик концепция, назария ва ёндашувларнинг муаллифлар томонидан педагогик амалиётга жорий этишдаги изчиллик бўлиб, у ўқувчи шахсининг шаклланишига таъсир кўрсатадиган педагогик прицип, восита, усул ва методлар йиғиндисидан иборат. Педагогик тизим – ўзаро боғланган, таълим олувчиларни таълим- тарбия мақсадига йўналтирувчи бирликларнинг мажмуи. Педагогик тизим яхлитлик характерига эга бўлиб, ўқитувчининг ўқувчига таъсирини ҳам ўзида мужассамлаштиради. Ушбу тизим ўзаро таъсир методлари, воситаларнинг чамбарчас боғланган мажмуини ўз ичига олади. Педагогик жараён педагогик тизим доирасида амалга ошади. Педагогик тизим бир неча таркибий қисмлардан иборат бўлиб, улар ўртасидаги алоқадорлик мустаҳкам характерга эга. Улар: ўқитувчи, ўқувчилар, ўқув жараёни мақсадлари, натижалар, таълим мазмуни, ўқитиш воситалари, усуллари, методлари ва технологияларини ўз ичига олади. Шундай қилиб, ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш кўпқиррали, мураккаб педагогик-психологик жараён бўлиб, уни самарали ташкил этиш педагогик-психологик билимларни пухта ўзлаштирилишини, ташкилий-технологик ва методик жиҳатдан тўғри ташкиллаштирилишини тақозо этади. Download 204.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling