Ii боб халқ педагогикаси воситасида ўҚувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик шарт- шароитлари


-расм. Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш


Download 204.66 Kb.
bet9/10
Sana18.02.2023
Hajmi204.66 Kb.
#1210662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-боб

2.8-расм. Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш жараёнида мактаб, махалла ва ота-оналар ҳамкорлигининг педагогик шакли
Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш жараёнида мактаб, махалла ва ота-оналар ҳамкорлигини янада кучайтириш ва уни янги йўналишларда амалга ошириш механизмлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • маънавий-маърифий ишлар режасини тизимли равишда ишлаб чиқиш ва унда ўқувчи-ёшларни қизиқтирган муаммолар, ҳаётий истаклари, бандлик, бўш вақтни тўғри ташкил этиш каби муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш;

  • ўқувчи-ёшларни ижтимоий фаоллик руҳида тарбиялашда турли давра суҳбатлари, учрашувларни (ибратли хонадон, меҳнат ва уруш фахрийлари, ёзувчилар, ижодкорлар иштирокида) доимий равишда уюштириш;

  • ўқувчиларнинг ўзлаштириши, давомати ва тартиб-интизомини тўғри йўлга қўйишда мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини давр талаблари асосида такомиллаштириш («Очиқ эшиклар куни», «Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди, билиб қўйки, сени Ватан кутади!», «Шу азиз Ватан –барчамизники» каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш);

-ушбу ҳамкорлик асосида ўқувчи ижтимоий фаолликларини ошириш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш;
-ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий онг ва саводхонлигини шакллантиришда турли танловлар, мусобақалар, интеллектуал ўйинлар ташкил этиш;
-ўқувчи муаммоларини ўрганиш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш.
Ижтимоий педагогик фаолликни ривожлантиришнинг умумий ва муҳим шартларидан бири, таълим муассасалари педагогларининг умумий чуқур билимга эгалиги (компетенцияси) бўлиб, профессионал ва ижтимоий компетентлилик мажмуи, шунингдек ижтимоий ҳамкорлик, малака ва кўникмаларини англатади. Кейинги педагогик шарт сифатида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини шакллантиришнинг қўшимча педагогик воситаси сифатида, педагоглар томонидан амалий фаолиятда таълим муҳитининг потенциал имкониятларидан фойдаланиши мумкинлигини айтиш мумкин. Шу муносабат билан педагоглар ижтимоийлаштиришнинг алоҳида, ўзига хос вакллари сифатида иштирок этади. Уларнинг мақсадлари шахс ижтимоийлашуви жараёнида салбий омилларини бартараф килишни ўргатиш ва ижтимоий тарбия масалаларини ҳал килишдан иборат. Педагог ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ўзида мавжуд бўлган ижтимоий тажриба, уни шахс томонидан ўзлаштириш имкониятлари орқали баҳолаши керак. Педагог ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллиги жараёнининг субъекти сифатида номоён бўлар экан, ташхис кўйиш билимидан хабардор бўлиши ва талабаларда мавжуд ўкув ва дарсдан ташқари ижтимоий муҳим ва фойдали фаолият захираларини фаоллаштира олиши керак.
Ўқувчилар ижтимоий педагогик фаоллигини ривожлантиришни ташкил этиш ва бошқариш жараёнлари самарадорлигини таъминлаш учун юқорида келтирилган функцияларни амалга оширишда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:
Ўқувчилар ижтимоий фаоллигини ривожлантириш жараёнларини илмий асосда ташкил этиш ва бошқариш мазмун-моҳиятига кўра маълум бир мақсадга эришишга йўналтирилган, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган бошқарув функциялари ва методларидан фойдаланишнинг назарда тутилганлиги;

  • ижтимоий фаоллигини ривожлантириш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш жараёнинг ўзига хос интегратив тизим эканлиги;

  • компонентларининг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги;

  • мазкур жараён субъектларининг билим, кўникма ва малакалари ва ўзлаштириш кўрсаткичлари даражасининг ўсиш самарадорлигининг натижавийлигининг ифодаланганлиги;

  • амалиётга татбиқ этилаётган, яъни самарадорлиги текширилаётган янгилик ва ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги;

  • субъектларнинг эҳтиёжлари ва манфаатларига ҳамда шахсий қизиқишларига боғлиқлиги;

  • ижодий муҳитни яратиш, мотивлаштириш заруриятининг белгиланганлиги;

  • ҳар бир субъект ўз ижодий имкониятларидан фойдалана олиши учун шарт-шароитлар яратишнинг мажбурийлиги

Хулоса қилиб айтганда, ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш жараёнида мактаб, махалла ва ота-оналар ҳамкорлигини йўлга қўйиш лозим бўлган чора-тадбирлар ва механизмларини амалга ошириш борасида нафақат оила, мактаб, махалла масъуллиги, балки педагоглар, ота- оналар, кенг жамоатчилик томонидан алоҳида аҳамият қаратилиши лозим. Шунингдек, бу жараённи ташкил этишда мавжуд ҳолатни ўрганиш, бу йўлдаги амалий ҳаракатни тизимли олиб бориш учун зарур чора-тадбирларни белгилашга ёрдам беради.

Download 204.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling