Ii боб халқ педагогикаси воситасида ўҚувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик шарт- шароитлари


Download 204.66 Kb.
bet10/10
Sana18.02.2023
Hajmi204.66 Kb.
#1210662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-боб

Иккинчи боб бўйича хулосалар
Ўқувчи ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этишда ўзига хос педагогик-психологик хусусиятларни умумлаштирган ҳолда шундай хулосалар чиқарилди:

  1. Ўқувчиларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш муаммосини ҳал қилишда ўқувчиларнинг психологик ёш ва ўзига хос савия хусусиятларини ҳисобга олиш қоидасига амал қилиш зарурлиги тажрибада исботланди. Шунга кўра, ёшга қараб муносабатда бўлиш шахснинг фақат айрим жиҳатлари ва сифатларини эмас, балки энг аввало ўқувчи шахсининг ҳамма хусусиятларини ҳисобга олишни билдиради.

  2. Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларининг ижтимоий фаолликларини оширишнинг мавжуд ҳолати таҳлил натижаси: ўқувчилар етарли даражада мустақил фикрлаш кўникмаларига эга эмаслар, яъни ўқувчилар ўз фаолиятини ташкил этишда эркин эмас, шахсий мулоҳазаларини илгари сура олмайдилар, гоҳо шундай ҳолат рўй берса, ўз қарашларини асослашда муайян қийинчиликларга дуч келади; ўқувчида ижтимоий фаоллик хусусиятларини акс эттирувчи назарий тушунчаларни ўқитувчи томонидан берилган маълумотлар орқали ўзлаштиришга нисбатан эҳтиёж кучли бўлиб, шахсий кузатишлари асосида ўзлаштирилган билимларни таҳлил этиш, уларга таянган ҳолда муайян хулосаларни чиқариш, шунингдек, ўзлаштирилган билимларни амалиётда самарали қўллай олиш лаёқатига эга эмас.

  3. Ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишлари умумтаълим мактабида ривожланади ва чуқурлашади, чунки бу ерда шахсни, унинг ижтимоий шакллантирувчи дунёқараши етакчи фаолиятга айланган бўлади. Бунда айниқса ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўрни муҳимдир.

  4. Ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик- психологик имкониятлари сифатида қуйидагилар аниқланди: биринчидан, ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини оширишда ижтимоий муносабатларни инсонпарварлаштириш; иккинчидан, таълим жараёнида ўқитишнинг фаол технологияларидан фойдаланиш; учинчидан, ўқувчининг ёш ва ўзига хос хусусиятларини назарда тутиш; тўртинчидан, таълим муассасаси, маҳалла ва оиланинг амалий педагогик ҳамкорлигини таъминлаш кабилар.

Download 204.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling