Ииновацион педагогика тушунчаси


Инновацион педагогика асослари бўйича дастурнинг


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

Инновацион педагогика асослари бўйича дастурнинг 
асосий бўлимлари «инновация», «янгилик», «таълимнинг 
инновацион жараѐнлари», «ўқитувчи инновацион фаолияти 
тузилиши», «янгилик киритиш технологияси» тушунчаларини 
очиб беришга мўлжалланган. 
Ушбу курсда ўзига хослик сифати билан ажралиб турувчи, 
педагогик ғояни таърифлашга бошқача муаллифлик ѐндашиши билан 
ажралиб турувчи ўзига хос вариатив таълим моделлари ўрганилади. 
Энг аввало оммавий педагогик ҳаракатлар, гуманистик педагогик 
ривожланишига туртки берган концепция ва таълим вариантлари 
ўрганиб чиқилади. Талабалар турли ўқув юртларини ўрганадилар, 
уларнинг мақсади, ташкилий тизимнинг ўзига хослиги, таълим ва 
тарбия мазмуни, улар ишларидаги амалий тажрибаларни тасвирлаш 
билан шуғулланадилар. 


39 
Асосий эътибор муаллифлик дастури, таълим ва тарбия 
концепцияларини яратиш даражасида педагогик тажрибалар ишлаб 
чиқиш ва ўтказиш техникасига қаратилади. Талаба амалий фаолияти 
концепцияларини ўрганиш, қоида, меьѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан 
ҳақиқий муқобил ўқув юртлари билан танишиш каби ишларни олиб 
боради. Бакалавриат ва магистратурада бўлажак педагоглар шу каби 
концепция ишлаб чиқиш бўйича ижодий жамоага жалб этиладилар. 
Курс дастури 97 соатга мўлжалланган бўлиб, 22 соат маъруза, 16 соат 
семинар ва 14 соат лаборатория машғулотлари ва 45 соат мустақил 
тадқиқот ишларини ташкил этишни кўзда тутади. Маъруза 
машғулотларида инновацион педагогика асосий муаммоларини ягона 
тушунишини таъминловчи, кейинги мустақил ишлари учун методологик 
ва илмий асослар яратувчи энг умумий назарий саволлар ўрганилади. 
Курсни ўрганишни белгилайдиган муҳим назарий бўлим 
инновациянинг асосий қоидаларига бағишланган бўлиб, унда бу 
борада амалга ошириладиган тадқиқотлар таҳлил қилинади.
2. Таълимда янгиликлар киритиш моҳияти нимадан иборат? 
Уларни қандай таҳлил қилиш керак? Шу тариқа курс бошланишидан 
асосий концепцуал ғоялар, инновация қоидалари кўриб чиқилади, 
инновацион жараѐнни йўлга қўйишнинг баъзи методлари ва уларни 
мазкур жараѐнга таъсири баѐн этилади. Бу эса, ўз ўрнида, кейинги 
мустақил ишлар учун вазифа қўйиш имконини беради. Талабалар 
семинар 
машғулотларида 
инновацион 
педагогиканинг 
асосий 
ғояларини тушунишга, болаларни тарбиялаш ва ўқитиш моделларининг 
муқобил турларини ўрганиш асосида аналитик таҳлил қилиш 
маҳоратини эгаллаш ва концепцуал ѐндашишни юзага келтириш учун 
назарий баҳсларда иштирок этадилар. Семинар машғулотларида 
талабалар турли концепцияларни таҳлил қилиш асосида муқобил 
таълим моделларига далилий баҳо берадилар. Лаборатория 
машғулотлари талабаларнинг инновацион турдаги мактабларда 
ишлашга тайѐргарлигини юзага келтириш, янгиликни ишлаб чиқиш ва 
ўзлаштириш технологияси билан таништириш, педагогик тажрибани 
ташкил этиш методикаси, муаллифлик дастурини тузишга ѐрдам 
беради. Лаборатория машғулотларида ижодий фаолият тўсиқларини 
олиб ташлаш бўйича психологик тренинг ўтказилади.
3. Мактабда амалиѐт ўтказиш талабаларни педагогик жараѐнга 
фаол иштирок эттириш ҳам уни талабалар индивидуал талабларига 
таяниб инновацион педагогика тамойиллари асосида ташкил этиш, 
уларга таълим шакли ва мазмунини танлаш эркинлигини бериш, 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling