Ииновацион педагогика тушунчаси


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

ўз нуқтаи назарлари ва суҳбатини долзарблаштириш асосида 
ўқув муаммоларини ечиш, турли педагогик вазиятларни таҳлил 


40 
қилиш асосида коммуникатив гуруҳлар ташкил этишларни кўзда 
тутади. Талабаларнинг бакалавриат ва магистратура босқичларида 
мустақил ишлари ўзига хос хусусиятларига эга: иккинчи босқичда у кўп 
жиҳатдан мавжуд таълим лойиҳаларини мустақил тушуниш билан 
боғлиқ; учинчи босқичда у ўз шахсий ижодий маҳсулотини яратиш, 
индивидуал ѐки ижодий жамоада муқобил мактаб концепцияси ишлаб 
чиқиш билан боғлиқ. 
«Инновацион педагогика асослари» курсини амалга 
ошириш педагогик ўқув юртларида мавжуд шартларга кўра 
икки вариантни кўзда тутади: 
1) ҳамма талабалар учун курсни асосий қисмлари бўйича 
тизимли ўтиш ва тадқиқот ишлари мавзусини мустақил
танлаш ва индивидуал консультацияга мўлжалланган;
2) инновацион педагогиканинг энг муҳим муаммолари 
бўйича йўналтирувчи маъруза ва семинар ўтказишни кўзда 
тутади. 
Таълим ва тарбиянинг алоҳида муқобил моделлари ва уларга мос 
мактаб турларини ўрганиш талабаларнинг қизиқиши ва лаѐқатидан 
келиб чиқиб уларнинг танлови асосида амалга оширилади.
Дастурнинг биринчи варианти бакалавриат учун кўпроқ тўғри 
келса, иккинчиси эса магистратура учун мос келади. Умуман олганда 
вариантни танлаш талаба ва ўқитувчи хоҳишига боғлиқ бўлади. 
Бизнинг асосий мақсадимиз янгиликларга ижобий муносабат ва ўз 
муаллифлик дастурини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш истагини 
билдирганларга шароит яратиб беришдан иборат бўлади. Чунки 
инновацион технологияларни эгаллаш фақатгина талабалар 
томонидан ўз фаолиятидаги камчиликлари ва қарама-қаршиликларни 
кўриб ва уни ўрганганларидагина аҳамият касб этади. Шунинг учун 
«инновацион педагогика асослари» курсини ўрганишни курс ишлари 
ѐзиш билан бир вақтда олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай 
таълим бериш янгилик киритишнинг мақсадини аниқ белгилаш, 
ҳақиқий ва мумкин бўлган янгилик манбаларини аниқлаш, муаммони 
ифода этиш имкониятларини беради. «Инновацион педагогика 
асослари» курсини ўқитиш ва татбиқ этиш билан бирга олиб 
борилганда яхлит маънога эга бўлади. Агарда ўқитиш жараѐни 
талабаларнинг шахсий амалий муаммоларини таҳлил қилиш ва ечиш 
асосида ташкил этилсагина, унда инновацион фаолият учун шарт-
шароит яратиш мумкин.
Курсни ўрганишнинг муҳим омили бўлажак педагогларнинг 
янгиликларни ижтимоий-маданий муаммоларни тушуниб етишлари, бу 
эса янгиликни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўлларидаги тўсиқларни 


41 
кўра билишга, мактаб раҳбарияти ва касбдошлари ўзаро 
муносабатлари динамикасини ҳамда бошқа ўзгаришларнинг узлуксиз 
реакциясини кўра билишга имкон беради. Кўрсатилган ўқитувчининг 
инноваторлик сифатлари шаклланиши қуйидаги асосий саволларни 
тушуниб етишни кўзда тутади. Инновацион фаолият самарадорлигини 
таъминловчи омиллар қандай? Инновацион дастурни қандай ишлаб 
чиқиш мумкин? Янги ғояларни йириклаштириш методларини қандай 
қўллаш керак? Янгиликни касбдошлар, ота-оналар, ўқувчилар, мактаб 
раҳбарияти қандай қабул қилади? Инновацион салоҳиятни янгилик 
киритиш самарадорлигининг омили сифатида қарасак, бу жараѐн 
иштирокчилари турли ролларини мувофиқлаштириш, иштирокчилар 
ҳаракатларига мақсадга мувофиқ таъсир этиш имкониятларини 
уларнинг роли нуқтаи назаридан юзага келиши механизмини тўғри 
тушунишга боғлиқ бўлади: ташаббус, кўмаклашиш, қаршилик ѐки 
бефарқлик. Маълумки, бу тушунчалар педагогик фанларда махсус 
ўрганилмайди, бу талабаларда инновацион жараѐн «қарама-
қаршиликларсиз ва курашсиз» ва қумда содир бўладиган жараѐн 
сифатида таассурот юзага келтиради. Бу янгиликларни шакллантириш 
босқичини биз рефлексив-инновацион амалиѐтда амалга оширдик.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling