Ииновацион педагогика тушунчаси
Демак, «лойиҳалар аукциони» янгиликни кўрилишида
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik innovatsiya asoslari
Демак, «лойиҳалар аукциони» янгиликни кўрилишида
юзага келган турли қарама-қаршиликлар ва низолардан келиб чиқадиган натижалар ривожланишини чуқур таҳлил қилиб чиқишга имкон беради. 4. Рефлексив-инновацион амалиѐт дастури иштирокчиларни таништириш билан бошланади. Эмоционал рефлексив ҳолат ошкоралик ва хушмуомалалик муҳитига имкон беради. Амалиѐтга 48 Консилиум – (лот. consilium – кенгаш) – беморга ташҳис қўйиш ва даволаш масалаларини ҳал этиш учун ўтказиладиган врачлар (беморга бевосита алоқадор бўлгандан ташқари тор соҳа мутахассислари) кенгаши. Беморни даволовчи врач ѐки унинг яқин кишилари илтимосига биноан ўтказилади. Ассоциация – (associatio – бирлаштириш, қўшиш) психика элементлари ўртасидаги алоқа бўлиб, шу алоқа туфайли, бир унсурнинг юзага келиши муайян шароитда у билан боғлиқ бўлган, бошқа унсурни вужудга келтиради. Ассоциациянинг энг оддий натижаси, масалан инсоннинг алифбедаги ҳарфларни изчиллик билан такрорлашидан иборат. Ассоциация субъект билан объектнинг ўзаро таъсири жараѐнида, ўзаро таъсирнинг оддий маҳсулларидан бири сифатида пайдо бўлиб, буюмлар ва ҳодисаларнинг реал алоқаларини ўзида акс эттиради. ижодий фикрлашни ривожлантириш машқлари киритилади. Кейинги босқич ҳамжиҳатликдаги ижодни амалиѐтга киритиш, ўзи ѐқтирган ҳикояларни айтиш, кейин эса уларни мактаб ҳаѐтига киритиш, каҳрамонлар характерини кўрсатиб бериш, сюжет ўйлаб топиш ва ижро этишдан иборат. Шундан кейин у ѐки бу персонаж номидан монолог ўқилади, қаҳрамонлар характери таҳлил қилинади. Шундан кейин мактаб муаммолари кўрсатиб берилади, улардан энг муҳимлари «+» белгиси билан белгиланади. Асосий машқлар эса ўқитувчи инновацион фаолияти таркибини ташкил этувчиларни моделлаштиради. Бунга қуйидаги машқлар киритилади: ассоциатив давра, педагогик консилиум, ижодий тортишувлар, очиқ дарслар. Амалиѐт дастурига талабаларни ўз рефлексив фикрлашини баҳолаш, таҳлил қилиш меторефлексия даражасига олиб чиқувчи топшириқлар киритилади. Бу мақсад учун ўзини таҳлил қилиш, таянч схемалари ва ўзига ҳисобот бериш дастурлари бўлган махсус машқлар хизмат қилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling