Ииновацион педагогика тушунчаси
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik innovatsiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Эрудит» ўйини.
«Саѐҳат» ўйини. Ўйиндан бироз олдин ҳайъат аъзолари
тайинланиб, бир неча гуруҳлар шаклланади. Ҳар бир гуруҳда 5-6 тадан ўқувчи, гуруҳлар сардори тайинланади. Ўйин иштирокчиларидан шаҳарлар қуриш талаб этилади, масалан маълум изчилликда, масалан, шаҳар 1, эрудит 1, кутилмаган саволлар, очилмаган сир-синоат 1 ва бошқалар. Ҳар бир шаҳарда сардорлар махсус конвертларда топшириқлар оладилар ва унда битта асосий, иккита қўшимча саволлар мавжуд. Гуруҳ фақат шу вазифани бажариб текширгандан сўнг кейинги босқичга ўтишга ҳақи бор. Ҳар бир гуруҳнинг мақсади иложи борича ҳамма шаҳарда бўлиш. Жавоблар маълум тизимда қабул қилинади: бунда жавоблар сони, ижод, муаммо ечимида яхшилар, гуруҳнинг доимийлиги ҳисобга олинади. 61 Позиция – (лот. positio – ҳолат, вазият) – 1) бирор нарсанинг жойлашиши, дастлабки ўрни; 2) бирор-бир масала юзасидан билдирилган фикр, нуқтаи-назар, далил, воқеа, ҳғодисанинг муайян баҳоси, шу баҳога мувофиқ амалга оширилган хатти-ҳаракат. «Эрудит» ўйини. Мавзу устидаги ишларни тугашидан бир неча машғулот олдин ўқувчиларга ўтилаѐтган мавзу бўйича бўлган саволни карточкада ѐзиб, ҳайъат аъзоларига бериш таклиф этилади. Ҳайъат 2-3 одамдан иборат. Ҳайъат аъзолари билан биргаликда биз энг қизиқ саволларни ажратиб оламиз (10-12). Ўйин бошланишидан аввал карточкалар стол устига қўйилади. Ҳар бир гуруҳ аъзоси келиб ўзининг гуруҳи учун 4 тадан савол танлайди. Вақт берилади. Муаммоли ечим ҳар бир гуруҳда жамоа орқали амалга оширилади. Олинган жавоблар ҳайъат судига олиб чиқилади. Ечимни топишда қийналган ҳар бир гуруҳ карточкасини алмаштириш имконига эга бўлади, лекин бунда баллар умумий сони пасайтирилади. Ўйин сўнгида ҳайъат болаларнинг жавобларини таҳлил қилиш билан биргаликда улар мустақил тайѐрлаб келган саволларга ҳам баҳо беради. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling