Ииновацион педагогика тушунчаси
кўринишида юзага келади. Маълумки мактабни тубдан
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik innovatsiya asoslari
кўринишида юзага келади. Маълумки мактабни тубдан
54 Статус – (лотинча status – ҳолат, вазият) ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуини ифода этувчи, ҳуқуқ нормалари билан белгиланган ҳолат. ўзгартириш умумий йўналишини танлаш икки ҳар хил йўллар билан амалга оширилади: биринчиси, бу «юқоридан» ҳаракатланиш – англаб танлашдан назарий концепция – психологик-педагогик маданият ва уни ўзгариш мақсадида уни амалда (гавдалантириш) юзага келтириш; иккинчиси – «пастдан» ҳаракатланиш – амалий иш, услуб ва методлари топилмаларидан уларни концепциялаштириш. Биринчи ҳолда концепцияни қабул қилиш ва тушунишдан унинг тамойилини амалга ошириш муҳим бўлиб қолар экан. Иккинчи ҳолда амалиѐтга нисбатан рефлексия усулларини ташкил этиш, интултив топилган метод ва услубларни тасвирлаш учун тушунча кўринишга эга бўлишдан иборат. Педагогик ўқув юртлари учун педагогик концепцияни танлаш биринчи услуби кўпроқ маъқул, қулай бўлиб чиқди. Аммо концепцияларни амалда қўллаш уларни назарий умумлаштириш талабаларда маълум объектив ва субъектив қийинчиликларни туғдиради. Улардан баъзиларини кўриб чиқамиз. Психологик-педагогик фанларда анча кўп турдаги таълим концепциялари ѐки билимларни ўқитиш ва тарбиялашнинг алоҳида концепциялари берилган. Улар мантиқий ягоналик, тизимлилик хусусиятлари, ўзининг матн тузилишини тўғри ташкил этилганлиги ва маданиятлилигига эга. Аммо уларни жонли педагогик фаолиятини ривожлантириш ва қайта тузиш воситасига айлантириш жараѐни оддий эмас. Амалий методик статусига келтирилмаган назарий билимлар бўлажак ўқитувчилар томонидан баъзи умумий қоидалар сифатида талқин қилинади. Айтарли текис ва ягона концепциядан келиб чиқилган тавсияномалар мактаб амалиѐтида фойдаланганида баъзида педагог онгида таклифлар рўйхати тусини олади, улардан баъзилари очиқ ойдин унга бефойда, бошқаларини амалда қўллаб бўлмайди, чунки улардан педагог фаолиятида фойдаланиш қийин бўлади. Бундан ташқари психолог фикрича талабалар ѐши ўз-ўзидан амалга ошиб кетаверадиган маълум ижтимоий инфантализм билан таърифланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling