Ииновацион педагогика тушунчаси
) эксперт баҳолаш механизми ѐки лойиҳани ўйин
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik innovatsiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммоли вазиятни ишлаб чиқиш масалалари (илмий муаммоларни)ни ҳал қилиш.
2) эксперт баҳолаш механизми ѐки лойиҳани ўйин
тарзида «ҳаракатда синаш»; 3) бўлажак мутахассислар - ўйинли лойиҳалаш қатнашчиларини функционал - ролли қизиқишларини аниқлаш механизми. Бу элементларнинг ҳар бири бўлажак илмий ходимни (лойиҳаловчини, конструкторни) тайѐрлашда муҳим рол ўйнайди. Дастлабки икки элементда иштирок этиш уларни ишлаб чиқаришда (фанда) инновацион жараѐнларни ташкил қилишни ўрганишларига шароит яратади. Ушбу ўқитиш технологиялари бевосита ишлаб чиқаришда (ѐки илмий муассасада) амалга оширилганда, айниқса, самаралидир. Қизиқишларни мувофиқлаштиришга ѐки хусусий мақсадларни умумийга келтиришга йўналтирилган охирги элемент, ўйинли лойиҳалашни ҳақиқий жараѐнларни моделлаштиришга айлантиради ва бўлажак мутахассислар учун катта аҳамият касб этади. Чунки, улар лойиҳани «муассасалараро» келишиш ва синовдан ўтказишга ўргатиш хусусиятига ҳам эга. Муаммоли вазиятни ишлаб чиқиш масалалари (илмий муаммоларни)ни ҳал қилиш. Бу метод бўлажак мутахассисда масалани (муаммони) муайян шароитда аниқ белгилаш ва ҳал қилиш 65 Генерация – авлодларнинг ҳаѐтий жараѐнларнинг дифференциаллашуви туфайли олдинги ўтмиш авлодларидан жиддий фарқланишидир. маҳорати шаклланишига ѐрдам беради. Вазиятли ишлаб чиқариш масалалари ўқув масала - машғулотларидан тубдан фарқ қилади. Агар ўқув масалаларида ҳар доим аниқ белгиланган шарт (нима берилган) ва талаб (нимани аниқлаш зарур) мавжуд бўлса, вазиятли ишлаб чиқариш масаласида (илмий муаммода), одатда униси ҳам, буниси ҳам йўқ. Бўлажак мутахассисга масалани ечиш давомида, ҳақиқий вазиятларда бўлганидек, энг аввало ҳолатни ўрганиш, муаммо борми ва у нимадан иборатлигини аниқлаш зарур. Яъни асосланган қарорга келиш учун ўзи нима маълум ва нимани аниқлаш кераклигини белгилайди. Шунинг учун бундай масалаларни ҳал қилиш технологиясига ўргатиш ўқув масалаларини ечиш технологияси ўргатишдан тубдан фарқ қилади. Ишлаб чиқариш масалаларини (илмий муаммоларни) ўзига хос муҳим томонлари бор: 1) одатда ишлаб чиқариш масаласининг асосида аниқ ишлаб чиқариш вазияти ѐтади ва уни ҳал қилиш махсус кузатишлар натижалари билан мустаҳкамланган бўлиши керак; 2) таҳлил натижаларини ва уни ҳал қилиш бўйича ишлаб чиқилган хулосалар ва мулоҳазаларни ишлаб чиқариш мутахассислари билан муҳокамасини ташкил қилиши зарур. Бундай масалани ҳал қилиш вариантларини ишлаб чиқишнинг самарали методи бўлиб баҳс-мунозаралар хизмат қилиши мумкин. Баҳс - мунозара жараѐнида талабалар бош ролни бажариб, олий ўқув юрти ўқитувчисига эса қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутувчи муҳим роль ажратилади: фикрлар алмашишини бошқариш, ишончли далиллар асосида, ўз фикрида тура олиш ва мухолиф томоннинг фикрини мунозара қилиш малакасини ривожлантириш, талабаларни фаол фикрлаш фаолиятига ундовчи, айтилаѐтган мулоҳазалар, хулосалар ва таклифларни асослаш, билимларни долзарблаштириш, ўз фикрини баѐн қилишгина эмас, балки бошқаларни тинглаш маҳоратини ривожлантириш, талабалар билдирган фикрлардан фойдали ахборотни олиш ва зарур хулосалар чиқариш бўлажак тадқиқотчилар (лойиҳачилар, конструкторлар, технологлар ва б.қ.) учун жуда зарур касбий сифатларни шакллантиришда ѐрдам беради. Мунозараларни ўтказиш шакллари турлича: мунозара, маъруза (бунда муайян вазиятларни муҳокамаси қўшиб олиб борилади), мунозара- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling