Ииновацион педагогика тушунчаси
«Ечим берамиз, уни баҳола» ўйини
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik innovatsiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Имитация
«Ечим берамиз, уни баҳола» ўйини. Ўйинда параллел
гуруҳлар болалари иштирок этади. Машғулотда бир гуруҳда ўқитувчи муаммоли вазият туғдиради, ўқувчилар ечим вариантларини таклиф этадилар. Уларнинг таклифи магнит тасмага ѐзилади. Керакли сонда вариантлар йиғиб, ўқитувчи ѐзувни тўхтатади. Кейин ечимини топиш учун магнитофон ѐрдамида эркин баҳс юритилади. Иккинчи параллел гуруҳда машғулот аналитик схема бўйича боради. Болаларни керакли материал билан таништиришдан сўнг ўқитувчи биринчи гуруҳга берган топшириғини уларга беришга уринади ва тушунтиради. Биринчи гуруҳ ўқувчилари бу муаммони ҳал қилишга уринишади. Буни улар қанчалик уддасидан чиққанликларини сиз баҳолашингиз керак. Бунда сизлар эксперт ролида бўласиз. Мен фикрларингизни эшитишдан мамнун бўламан. Магнит тасмаси ѐзувини эшитгандан сўнг, унинг таҳлили бошланади. Унинг жараѐнида ўқувчилар қидириш иштирокчиларига айланадилар. Хулосалар келтириб чиқарилади, сўнг ўйин жараѐнида муаммоликни ўрнатилишига имкон берилади. Яна бир дидактик мақсад – энг фаол иштирокчиларга мўлжалланган ўқув ишини ўйин усулигача деталлаштириш. Ўқув ўйини қурилмасининг асосланганлиги шундаки, ўқув материалида аввалдан мунозара мавзуси ажралиб, қарама-қарши ғоялар, ѐндашишлар кўриниб туради. Дидактик ўйинларининг турли қўшилмалари, изланишлари натижасида қўйидаги ўқув жараѐнининг қўлланмаси белгиланади. 63 Имитация - (лотинча imitatio – тақлид) – бирор нарсага тақлид қилиш, ўхшатма маъноларини билдиради. Муаммоли вазиятни келтириб чиқариш. Моделлаштирувчи вазиятнинг киритилиши. Ўйин жараѐни: ўйиндаги кўринишда муаммоли вазиятни «яшаб ўтиш» ўйин ҳаракатини очилиши. Ўйин якунини келтириш: иштирокчилар ҳаракатини ўзи баҳолаш, рефлексив ҳолда юриш ва уни ҳаракатлари натижалари ва иштирокчиларини хавотирлари, педагогик вазиятнинг таҳлили, уни ҳақиқат билан муносабати аниқланади. Бўлажак ўқитувчиларни ўқитиш жараѐнига киритиш ҳажмида муҳим жойни имитацион-моделлаштирувчи ўйинлар эгаллайди. Бундай ўйинларни таъсири негизи шундан иборатки, бунда иштирокчилар гуруҳи бирон бир педагогик вазиятни кўрсатади. Турли ечимларни таклиф этади ва баҳс юритади. Бундай ўйинлар кўпинча олий ўқув юртларининг педагогик амалиѐтида тез-тез ишлатилади. Ўқитишнинг экспериментал моделини ҳаѐтга татбиқ этишда театрлашган ўйинларни ишлатиш мумкин бўлиб, унда педагоглар драматик жараѐнда фаол тафаккур кўрсатиш эхтиѐжини туғдиради. ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ ўқитишнинг фаол шаклларини, бўлажак мутахассисни ҳақиқий фаолиятини, талабаларнинг ўқув тарбия ва илмий - текшириш ишларини ташкил қилишда, имитация (тақлид) қилиш, назарий билим ва малакалардан касбий - амалий билим ва кўникмаларга ўтишда имкони борича мустақиллик беришни назарда тутади. Маълумки, фаол ўқитишнинг турли - туман кўринишдаги методлари мавжуд. Улар турли белгилари бўйича таснифланади. Талабаларни фаоллаштириш даражаси, уларнинг билим эгаллаш ва тадқиқот (лойиҳа -конструкторлик ва ҳоказо) фаолиятларида қуйидагича фарқланади: Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling