Ииновацион педагогика тушунчаси


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

Асосий маълумотлар
1. Бўлажак ўқитувчи инновацион фаолиятига тайѐрлигини ташхис 
қилиш деганда ўқитувчи бу фаолиятни амалга оширишга мутахассис 
сифатида тайѐрлигини кўрсатувчи белгиларни ўрганиш ва баҳолаш 
усулларининг тўплами тушунилади. Инновацион фаолиятнинг 
муваффақиятини ташхис қилиш бутунлай мустақил тадбир бўлмай, у 
янада кенгроқ инновациои жараѐнлар таркибига киради.
2. Янгиликларни татбиқ этишни ташхис қилиш йўлларини 
таҳлил этиш қуйидаги асосий вазифаларни белгилашга имкон 
беради:
1) кўзланган янгиликни киритишдан мақсад умумий ва унинг 
алоҳида босқичлари муваффақиятларини таҳлил қилиш;
2) янгиликнинг ўзидаги ва уни татбиқ этишни ташкил этишдаги 
камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш;
3) янгиликни бошқалари билан таққослаш, улардан энг 
самарадорини танлаб олиш, унинг муҳимлиги ва тайѐр бўлганлигини 
аниқлаш; 
4) янгиликни татбиқ этиш фойдалилиги даражасини текшириш; 
5) бу янгилик татбиқ этиладиган ташкилий инновацион кучига 
баҳо бериш.
Янгилик киритишда ташхис қилиш усулларини икки 
гуруҳга ажратиш мумкин: биринчи гуруҳ-янгилик ҳақидаги 
8-МАВЗУ: ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН 
ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛИГИНИ ТАШХИС ҚИЛИШ 
МЕТОДЛАРИ 


72 
билимлар олишга қаратилган усуллар: иккинчи гуруҳ- 
инновацион 
жараѐн 
ташкилий 
доирасини 
баҳолашга 
қаратилган усуллар. Шунга қарамай, одатий усуллар 
инновация ташхис мантиқига бўйсунади.
Биринчидан, янгилик киритиш ҳақидаги стандартлар тўпламини 
ўз ичига олувчи жараѐн сифатида қараб чиқилади. Тадқиқотчи ўз 
фаолиятини нимага қаратилганига қараб бу жараѐннинг икки 
тушунчаси шаклланади. Биринчи ҳолда, унинг мазмуни қарор қабул 
қилиш мантиқи деб ҳисобланса, иккинчи ҳолда, жараѐннинг асоси, 
янгилик киритишнинг ҳаѐтий цикли деб олиниб, унинг босқичларининг 
кетма-кетлигига қаралади.
Иккинчидан, янгилик киритишнинг ўзига хос юзага келувчи ва 
ривожланувчи оддий жараѐн деб қараш мумкин. Шу муносабат билан 
шундай ташхис предметлари тарқатиладики, унинг натижасида 
инновацион жараѐн ва муҳит ривожланади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling