Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни


Мустақиллик шароитида Ўзбекистонда демократия ва янги сиёсий тизим ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари


Download 1.04 Mb.
bet21/31
Sana20.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1215179
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа.кирилл

Мустақиллик шароитида Ўзбекистонда демократия ва янги сиёсий тизим ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари
Кенг қабул килинган фикрларга кўра, бугунги кунги демократия – жамият ижтимоий-сиёсий тўзилишининг – энг олий ва энг яхши шаклидир. Тарихий тажриба ва илмий назариялар демократик жамиятнинг асосий умумий тамойилларини таърифлаб берганлар: эркин фикр билдириш, камчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши, барча фуқароларнинг декларатсия қилинган тенгҳуқуқлилиги, уларнинг жамият ва давлатни бошқаришдаги тенг ҳуқуқлилиги. Асосий давлат органларининг сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисобот бериши, тайинлаш йўли билан шакллантирилган давлат органларининг сайлов муассасалари олдида ҳисобот бериши ва бошқалар ҳам асосий тамойиллардан ҳисобланади. Лекин кўрсатиб ўтилган принсипларнинг амалга ошиши ҳар бир муайян давлатнинг сивилизатсиявий, минтақавий, миллий хусуиятларига ва муайян вазиятига боғлиқ бўлади.
Ҳозиргача кенг тарқалган фикрлар борки, уларга асосан демократия – мутлақо ғарб анъаналарига асослангандир. Шарқ жамиятларини демократлаштириш эса, ғарб демократик қадриятларини янги заминга кўчириш демакдир, деган фикрлар ҳам бор. Лекин бундай таъкид объектив асосга эга бўлмаган, тарихий-сиёсий жараёнларга европотсентрик қарашлардан бошқа нарса эмас. Ҳозирги замон ҳинд файласуфларидан Дая Кришна 1995 йилда Гонолулуда ўтказилган файласуфларнинг ВИИ конференсиясида ўзининг «Демократия ва адолатлилик: ноғарбча нуқтаи назардан фалсафий мушоҳадалар» мавзусидаги маърузасида шундай дейди: «Агар демкоратияни мансабини суиистеъмол қилиш ва зўравонликка қарши институтсиявий ва проссесуал таянчни яратиш деб тушунилса, унда қадимги даврдан то ҳозиргача у Шарқ ва Ғарб сиёсатдонларнинг фикрини бир хилда банд қилиб келган. Фақатгина, у ёки бу маданиятнинг қадрияти бўлган демократияга эришишнинг «стратегияси» (йўли) турлича бўлган»27. Масалан, ҳинд гандизми доктринасига кўра демократик руҳ ташқаридан олиб кирилмайди, ички шароитдан келиб чиқиши керак. Демократия «ҳокимиятнинг ахлоқий авторитетида» мавжуд бўлади. Эркинлик билан ижтимоий бурчнинг энг яхши уйғунлиги ўз-ўзини бошқариш (свараж) ва зўравонлик қилмаслик йўли билан амалга оширилади. Ёки бўлмаса, хитойча демократия моделларидан бири конфусийлик демократия бошқарувчи, ҳокимият тепасида турувчи шахсларни шакллантиришга катта аҳамият берилади. Халқ тўғридан-тўғри бошқаришга қодир бўлмаганлиги учун ҳокимиятни ўз вакилларига элитага, лидерларга (идеал шахсга) топширади. Ушбу етакчи шахсларнинг асосий хислатлари юқори аҳлоқий сифатларидадир.
Ҳозирги замонавий мамлакатларнинг нафақат назариясида, балки амалиётида ҳам шарқ демократиясининг хусусиятларини кўрамиз. Масалан, Япония ва Туркияда демократик режим ўрнатилганлиги тўғрисида сўз борар экан, уларнинг иқтисодий ва бошқа ютуқлари замирида ўрта асрлардан буён сақланиб келаётган қаттиқ иерархал тўзилмалар ётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришда ғарбга хос демократик қадриятларни татбиқ этишда шуни эътиборга олинадики, бирхиллари, масалан, кишиларни сиёсатга ҳаддан зиёд аралашуви ва индивидуализм бизга мос келмайди: бошқаларини қабул қилиш учун эса ҳали шароит ва халқнинг онги етарли шаклланмаган; учинчилари эса муваффақиятли равишда ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бунда шарқона руҳ, миллий менталитет ва мамлакатдаги муайян-тарихий шароит ҳисобга олинади.
Умуман олганда, янги сиёсий тизимнинг шаклланишида нафақат собиқ сотсиалистик макон тугатилгандан сўнг пайдо бўлган мустақил давлатларда юз бераётган умумий жараёнларни ҳисобга олиш, балки фақат Ўзбекистон учун хос бўлган хусусиятларга аҳамият бериш керак. Бу хусусиятларни уч хил даражада бўлганлигини босқичга ажратиш мумкин: сивилизасион, ҳудудий ва миллий. Биринчисида шарқ сивилизатсиянинг хусусиятлари, шарқ маданияти, Ғарб демократиясидан фарқли бўлган шарқ демократияси назарда тутилади. Бу, масалан, ижтимоий ўзгаришларни амалга оширишда, шу жумладан, сиёсий соҳада ҳам «янги шаклга ўтишда мувозанатни сақлаб, шошилмасдан, эҳтиёткорлик билан олиб боришда намоён бўлади. Демократиянинг ғарбий намунасини қабул қилиш эса, агар улар умуминсоний қадриятларни мужассамлаштирган бўлса, фуқароларнинг уни қабул қилишга тайёрлигига қараб секин-аста рўй беради.
Ҳудудий хусусиятларга келсак, уларга Марказий Осиёга хос бўлган патернализм билан боғлиқ бўлиб, у эса, ҳокимиятга ҳурмат, қонунларга итоат қилиш ва бошқалардан иборат. Ўзбекистон Республикасида ўтиш даврида, кучли ҳокимият ўрнатиш шу билан ҳам боғлиқ. Бу конкрет ҳолда, масалан, ҳокимларни жойларда ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни бирлаштирувчи ҳокимлар институтининг тикланишида намоён бўлди. Ва ниҳоят, тарихимиз, анъаналар ва урф-одатларимиз миллий ўзига хослик ҳам мавжуд. Бунга маҳаллаларга ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқи берилиши, маҳалланинг давлат тўзилмасининг элементи эканлиги, унга давлат мақоми берилиши, унинг ўз ҳудудида тартиб ва интизом ўрнатиши, хўжалик ва маиший масалаларни ўзи ҳал қилиши ва яна, масалан, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ижтимоий ёрдам бериши ҳам киради. Ва ниҳоят, муайян шароитлар ҳисобга олинадиган бўлса, хусусан, ички сиёсатда – ислоҳотлар учун шароитларнинг етилган-етилмаганлиги, халқнинг турмуш даражаси пастлиги, ташқи сиёсатда чегарадош мамлакатлардаги вазият (масалан, Афғонистон) шулар жумласидандир. Шу муносабат билан мустақилликка эришилгандан сўнг Ўзбекистонда сиёсий тизимнинг шундай варианти қабул қилиндики, бунга асосан демократик институтлар – парламент, кўппартиявийлик асосида шаклланган тизимлар – президентлик вертикалнинг бошқа барча сиёсий институтларидан устуворлиги билан ҳамоҳангдир.
Албатта, ўзига хосликлар яққол кўриниб турибди, лекин гап фақат уларда эмас. Демократлаштириш жараёни ҳали тугалланганича йўқ, у шаклланишда давом этаяпти. Бир қанча муаммолар, камчилик ва етишмовчиликлар, хусусан, амалий эркин мухолифатнинг шаклланишидаги оммавий ахборот воситаларининг «тўртинчи ҳокимият»га айланишидаги қийинчиликлар ва бошқалар мана шу объектив ва субъектив омиллар билан изоҳланади».
Умуман олганда, мустақиллик йилларида асосан миллий давлатчиликнинг асосий белгилари, Янги сиёсий тизими – давлатнинг ҳуқуқий асослари шаклланди; Ўзбекистон Республикасининг демократиянинг ҳамма талабларига жавоб берувчи Конститутсияси қабул қилинди; кўппартиявий-лик асосида парламент – Олий Мажлис сайланади, ҳокимиятининг бўлиниши конститутсиявий принсипи амалга оширилди; ҳокимиятнинг ижро этувчи ва суд тармоқлари шакллантирилди. Демократик андозаларни чуқурлаштириш ва давлат бошқаруви ҳамда жамият қурилишда қўллаш мақсадида 2002 йилнинг январида ўтказилган референдум ва Олий Мажлиснинг ХИ сессиясида қабул қилинган конститутсиявий қонунлар асосида Олий Мажлиснинг мақоми ва ваколатларига Президентнинг, Вазирлар Маҳкамаси ваколатларига ва сайлов тизимига ўзгаришлар киритилди. Бир палатали Олий Мажлис ўрнига икки палатали парламент – юқори палата, Сенат (ўз таркибига ҳудудлардаги субъектлардан – Кенгашлардан сайланган депутатларни бирлаштирувчи вакиллик органи)дан ва партия рўйхатлари бўича ҳамда ўз номзодини ўзи илгари суриш йўли билан сайланадиган Қонунчилик палатасидан иборатдир. Президент ваколатларини бир қисми, биринчи навбатда давлат суд тўзилмалари ва махсус хизматларга тааллуқли, шунингдек, ташқи дипломатик вакилларни танлаш ва тасдиқлаш ваколатлари ҳам Сенатга топширилди. Қуйи, Қонунчилик палатасининг фаолияти сессия оралиғида фаолият кўрсатиш тартибидан доимий асосда ишлашга ўтказилади. Бу ва бошқа ўзгаришлар янада мукаммал демократик жамиятни шакллантиришга ва ҳокимият тўзилмаларининг янада мукаммал мутаносиблашувига, давлатни бошқаруви ва жамият қурилишидаги демократик ислоҳотларни ўтказишни янада чуқурлаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон фуқаролик жамияти қуришни мақсад қилиб олган, келгусида давлатни бошқаришдаги кўп вазифалар халқнинг ўзига ўтказилади, фақат ички ва ташқи сиёсат, умуммиллий стратегик вазифаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш буларга кирмайди.


Такрорлаш учун саволлар



  1. Сиёсат нима?

  2. Жамиятнинг сиёсий соҳасини изоҳланг?

  3. Давлат нима?

  4. Билвосита сиёсий институтларни шарҳланг?

  5. Фуқаролик жамиятини изоҳланг?

  6. Ҳуқуқий демократик жамият нима?



Фойдаланилган адабиётлар:



  1. И.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард максадимиз»

  2. Э. Юсупов «Фалсафа»; Тошкент -1999

  3. «Фалсафа . Комусий лугат»

  4. «Основи философии» под. ред. Ахмедовой и Хана; Ташкент-2004

  5. С.Е.Крапивенский «Сотсиалная философия»; Москва-1998

  6. Барулин В.С. «Сотсиалная философия»; Москва-1994



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling