Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни


Жамиятнинг маънавий соҳаси фалсафаси


Download 1.04 Mb.
bet22/31
Sana20.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1215179
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа.кирилл

Жамиятнинг маънавий соҳаси фалсафаси


Режа



  1. Маънавиятнинг моҳияти

  2. Маънавият ва миллий ўзини-ўзи англаш

  3. Мустақил Ўзбекистонда маънавият ва мафкуранинг роли



Мавзунинг мақсади:


Таълимий мақсад: Маънавият ва миллий ўзини-ўзи англаш тушунчаларини моҳиятини очиб бериш.
Ривожлантирувчи мақсад: Мустақил Ўзбекистонда маънавият ва мафкуранинг роли этакчи эканлигини асослаш.
Тарбиявий мақсад: Ўзбек халқига чуқур маънавий - маърифий анъаналар хос бўлиб, бу халқнинг тақдири, миллий хусусиятлари ва менталитетини ифодалашини таъкидлаш. Талабарда миллий ўзликни англашни шакллантириш.


Таянч иборалар: Маънавий соҳа, миллий ўзини-ўзи англаш, «руҳ», «маънавият», маънавийлик ва динийлик, миллий идентификатсия, миллий истиқлол мафкураси, маънавий қадриятлар, маърифат
Маънавиятнинг моҳияти
Жамиятнинг маънавий соҳаси кўпинча маданият билан тенглаштирилади. Бундай тенглаштириш унчалик тўғри эмас, чунки маданият фақатгина маънавий бўлмасдан моддий хусусиятга ҳам эгадир. Бунинг устига, маданият интеграл хусусиятга эга бўлиб, жамиятнинг ҳамма томонлари (иқтисодиёт соҳаси иқтисодий ва моддий маданиятни, сиёсат соҳаси сиёсий маданиятни ўз ичига олади ва бошқалар)га кириб боради. Моддийлик ва маънавийлик бир-бирига қарама-қарши томонлар (антитез) бўлмасдан, улар бир-бирга ўзаро таъсир қилувчи ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий ривожланиш омилларидир. У ёки бу халқ маънавиятининг шаклланиши, шу халқнинг яшайдиган табиий-иқлимий шароитлари, уларнинг у ёки бу даражада ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари билан белбиланади.
Маънавият ижтимоий ҳодиса ва илмий тушунча сифатида ўзга хос кўплаб хусусиятга эга бўлиб, мустақил объект сифатида фалсафий таҳлил қилишни талаб этади. Барча даврларда яшаган мутафаккирлар «руҳ», «маънавият», «маънавийлик» каби тушунчалар тўғрисида бош қотирганлар. Қадимги Шарқ (Хитой, Ҳиндистон, Вавилон, Миср ва бошқалар), сўнгра антик давр ва ўрта асрда яшаган мутафаккирлар маънавийлик муаммосига катта эътибор қаратганлар. Гилгамеш тўғрисидаги Шумер эпоси, ҳинд Ведалари ва Упанишадлари, Конфусий, Авесто таълимотлари, Афлотун, Арасту, Форобий, Беруний, Ибн Сино, А.Навоий ва бошқа мутафаккирларнинг асарлари бу масалага қизиқиш кучли бўлганлиги, маънавият инсон ривожланишининг энг чўққиси эканлиги ва у доимо илмий-фалсафий қизиқиш уйғотганлигини кўрсатади.
Янги даврга келиб, бу муаммога қизиқиш янада кучайди, бу қизиқиш ўша даврларда юз берган илмий-интеллектуал инқилоб билан, кўп нарсаларга нисбатан қарашларнинг ўзгариши билан боғлиқ эди. Фан ва техника қанчалик даражада ривожланса, маънавият тўғрисидаги масалага шунчалик эътибор кучайиб, илмий-техник ривожланишнинг маънавий моҳияти тўғрисидаги масала тез-тез юзага чиқиб турди. Маънавийлик ва онглилик, маънавийлик ва интеллектуаллик тушунчаларининг маъноларини бир-бири билан аралаштириб юбориш ҳолатлари тез-тез юз бериб турди. Шуни таъкидлаш керакки, ўзининг маъносига ва ҳажмига кўра маънавий соҳа расионал (ақллилик) соҳасига қараганда кенгроқдир. Маънавийликнинг шаклланишидаги асосий нарса билим олишгина эмас, балки билим олишнинг маъноси ва мақсадидир. Маънавийлик мақсадлар, моҳиятлар ва қадриятлар иерархиясининг индикатори бўлиб хизмат қилади. У индивидни ўраб турган воқеликни маънавий жиҳатдан юксак даражада ўрганишини акс эттиради.
Шуни айтиш керакки, маънавият дунёвий ва диний бўлиши мумкин. Лекин маънавиятни фақат динга боғлаш ҳам мумкин эмас. Ҳатто ўрта асрларда, дин ҳукмрон бўлган даврларда ҳам илғор фикрга эга бўлган мутафаккирлар маънавиятни динийликдан фарқ қилишини ва ундан кенгроқ маънога эга эканлигини қўрқмасдан таъкидлаганлар. Масалан, Ибн Сино ўзининг буюк асари «Донишнома»да маънавийликни субстансия (моддий субстансия билан бирга)нинг кўринишларидан бири, деб таърифлайди. Ўрта аср мутафаккирларини атеистлар деб аташ мумкин эмас. Лекин улар маънавиятни динийликдан кенг мазмунга эга деб ўйлаганлари ҳақиқат. Маънавийлик ва динийлик тушунчаларини ажратиш тенденсияси марказий осиёлик маърифатпарварлар ижодида кейинроқ пайдо бўлди. Марказий Осиё мутафаккирлари дин ва унинг қадриятларига ўз эътиборларини қаратиш билан бирга, улар давр учун соф динийликдан ташқари универсаллик (умумийлик) ҳам зарурлигини тушуниб етдилар.
Замонавий жамият нафақат технология ва иқтисодиёт, балки юксак даражага эга бўлган маънавийликдан ҳам иборатдир. Маънавий соҳа – бу маънавий ишлаб чиқариш (кенг маънода тушунилганда), унинг жараёни ва натижаларининг бирлигидир. У санъат, фан, фалсафа, ахлоқ, ҳуқуқий ва сиёсий онг, диндан иборатдир. Мазкур барча ижтимоий ҳодисалар жамият маънавий соҳасининг элементларини (аниқроғи кичик тизимларини) ташкил қилади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling